21.02.2019 10:56
Бир муслима ҳимояси…
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг натижасида кўнгилсиз оқибатларга олиб келувчи можаролар чиқара бошлашди. Каъб ибн Ашраф билан кекса шоир Абу Офакнинг бошларига тушган кун ҳам уларни тўхтатмаган, аксинча, янада кескин вазият юзага келган эди.