close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ихтилафун-Ихтилоф

Таърифи
1. Ихтилоф сўзи луғатда [ихталафа] феълининг ўзаги бўлиб, иттифоқнинг зиддидир. "Лисонул араб" китобида бу борада келган қавлларнинг хулосаси шуки: "Икки иш ихтилофли бўлди" дегани "Бири-бирига қарама-қарши бўлди" маъносини англатади. Тенг бўлмаган нарсаларнинг барчаси ихтилофлидир.

Таърифи
1. Ихтилоф сўзи луғатда [ихталафа] феълининг ўзаги бўлиб, иттифоқнинг зиддидир. "Лисонул араб" китобида бу борада келган қавлларнинг хулосаси шуки: "Икки иш ихтилофли бўлди" дегани "Бири-бирига қарама-қарши бўлди" маъносини англатади. Тенг бўлмаган нарсаларнинг барчаси ихтилофлидир.
Хилоф эса зиддият ва қарама-қаршилик маъносини билдиради. "Унга бир ишда хилоф қилди" дегани "Унга осий бўлди" ёки "Бир ишдан қайтаргандан кейин уни қасд қилди" маъносини англатади.
Фақиҳлар наздида, ихтилоф ҳам, хилоф ҳам луғавий маъноси доирасида ишлатилади.

Алоқадор сўзлар
а. [ал-хидафу] - хилоф
2. "Фатҳул Қодир", "Дуррул мухтор" ва "Ҳошияту Ибн Обидин" китобларида келишича ҳамда Аллома Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг баъзи хошия соҳибларидан нақл қилишича, ихтилоф билан хилоф сўзларининг орасида фарқ мавжуд. Яъни, биринчиси далилга асосланган лафзларда, иккинчиси далилга асосланмаган лафзларда қўлланилади. Аллома Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ бу гапни қўллаб-қувватлаб, рожиҳнинг муқобилидаги маржуҳга ихтилоф эмас, "хилоф" сўзи ишлатилишини айтадилар. У киши ўз сўзида давом этиб: "Бундан шу нарса хулоса қилинадики, хилофда мухолиф тараф заиф бўлади. Бунга ижмога хилоф қилиш мисол бўлади. Ихтилофда эса заифлик ихтилоф қилувчи томонда бўлмайди", дейдилар.(Ибн Ҳумома Ҳанафий. Шарҳи Фатҳул Қодир. "Булоқ". 6-ж. 394-6. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булоқ". 4-ж. 331-6.)
Баъзи усули фиқҳ олимлари ва фақиҳларнинг сўзларига қараганда, бу фарқлар эътиборга олинмайди. Балки, улар баъзи ҳолларда мазкур икки сўзни бир маънода ишлатаверишади.(Имом Шотибий. Ал-Мувофакот. 4-ж. 161-6. Унда "Хилофнинг риоялари" деб, бу билан ихтилофли далиллар бор ўринлар ирода қилинади. Шунингдек, "Фатовои ҳиндийя" китобида "Агар мутақаддим олимлар икки сўзга кўра ихтилоф қилишса, сўнг улардан кейингилар ушбу икки сўздан бирига ижмо қилсалар, мазкур ижмо олдинги хилофни кетказадими?" деб келтирилади. Кўриниб турибдики, ушбу жумлаларда, биринчи ихтилоф сўзи билан ибора келтирилиб, сўнг ундан хилоф сўзи бидан таъбир берилаяпти. Демак, иккаласи бир маънода ҳисобланади.) Бир-бирига хилоф бўлган ҳар бир ишга нисбатан "ихтилофли иш" дейиш мумкин. Бир қавлда хилоф ихтилофдан мутлақ умумий экани айтилган. Ижмога мухолиф бўлиш ва шу кабиларда хилоф алоҳида ажралиб туради.
Фақиҳлар баъзида танбзуъ (ўзаро низолашиш) сўзини ҳам ихтилоф маъносида ишлатишади.
б. [ал-фурқату ваттафарруқу] - ажралиш ва бўлиниш
3. Ифтироқ, тафарруқ ва фурқа сўзлари инсонлардан ҳар бир жамоасининг алоҳида бўлиб олишларини англатади. "Ал-Қомус"да келишича, бир сурув қўйга нисбатан фарийқ дейилади. Сурувдан ажралиб, тун қоронгусида жамоасидан кетган қўйларга фарийқа дейилади.
Бу сўзлар маънода ихтилоф сўзидан хосроқ ҳисобланади.
Ижтиҳодий ишлардаги ихтилоф (хилоф илми)

Ихтилофнинг ҳақиқати ва турлари

4. Мужтаҳид ихтилофнинг сабабини аниқлаши шарт. Хилоф бўлмаган масалада хилофни нақл қилиш хато. Шунингдек, ихтилоф қилинган ўринда иттифоқни нақл қилиш ҳам дуруст эмас.(Имом Шотибий. Ал-Мувофаҳот. 4-ж. 210-6.) Икки қавл ўртасидаги барча қарама-қаршилик ҳақиқий ихтилоф бўлавермайди. Албатта, ихтилоф гоҳида иборада, гоҳида навларда, гоҳида эса қарама-қаршидикда бўлади. Ана шу охиргиси ҳақиқий ихтилоф саналади.
5. Иборадаги ихтилофга келсак, бунда ихтилоф қилаётган икки тараф ўз мақсадларини шериги (мухолифи)нинг иборасидан бошқача ибора билан ифодадайди. Бунга "Сиротул мустақим" сўзининг тафсири мисод бўлади. Баъзилар "У Қуръони карим" деса, баъзилар "У Ислом"дейди. Мазкур иккала тафсир, аслида, иттифоқ. Чунки Ислом дини Қуръони каримга эргашишдир. Мазкур "Сиротул мустақим"ни "Суннат ва жамоат" дейиш ҳам мана шу турдаги ихтилофлардан саналади.
6. Навлардаги ихтилофга келсак, бунда ихтилоф қилувчи икки томоннинг ҳар бири мисол тарзида ва тингловчини хушёр торттириш мақсадида умумий маънодаги исмдан баъзи турларини зикр қилади. Бунда мазкур сўзнинг умумийлик ва хосликда айни мос келувчи маъно ирода қилинмайди. Аллоҳ таолонинг:
"Бас, уларнинг орасида (унга амал қилмай) ўз жонига (гуноҳ қилиб) жабр қилувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изни билан мудом яхшиликларда ўзиб кетувчи ҳам бордир"(Фотир сураси, 32-оят.) оятининг тафсири бунга мисол бўлади. Яъни, баъзилар: "Ушбу ояти каримадаги "яхшиликларда ўзиб кетувчи"дан намозни аввалги вақтида адо қилувчилар, "ўртача амал қилувчи"дан намозни белгиланган вақти давомида ўқувчилар ва "ўз жонига жабр қилувчи"дан эса аср намозини қуёш сарғайиб кетгунича кечиктирувчилар ирода қилинган", дейди. Бир қавлда "яхшиликларда ўзиб кетувчи"дан ҳайру эҳсон қилувчилар, "ўртача амал қилувчи"дан савдо-сотиқни қасд қилиб (унда ўртача йўл тутганлар) ва "ўз жонига жабр қилувчи"дан судхўрлар ирода қилингани айтилган.(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 214-6.)
Шаръий ҳукмлардаги навларда ихтилоф қилиш гоҳида ҳукмнинг вожиблигида бўлса, гоҳида мустаҳаблигида бўлади:
Биринчисига одамларга жиҳод, садақа ва таълим беришнинг вожиб бўлиши кабилар мисол бўлади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ушбу ҳолат фарзи айнларда бўлади. Фарзи кифояларда эса, маълум вақт ёки маконда айнан бир шахс ёки тоифанинг зиммасига тушади. Бу давлат бошқаруви ва идораси, фатво бериш ҳамда қозилик каби нарсаларда бўлади. Фарзи кифоянинг махсус кўринишлари бўлиб, у - бошқалар бажармаганда бир киши зиммасига тушадиган амалдир.
Аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ "Шунингдек, вожибларда бўладиган турлараро ихтилоф мустаҳаб амалларда ҳам мавжуд", деган.
7. Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ хилоф илми борасида фикр билдириб, ҳақиқий бўлмаган ихтилофни ўн турга ажратган. Шулардан баъзилари:
а) юқорида ўтган иборадаги ихтилоф;
б) хилофнинг бир иш (нарса) борасида бўлмаслиги;(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 216-6.)
в) ижтиҳодининг ўзгаргани ва олдин берган фатвосидан қайтганига асосланган ҳолда бир мужтаҳиднинг сўзлари турлича бўлиши;
г) ихтилофнинг ҳукмда эмас, амалда бўлиши. Яъни, икки амал ҳам жоиз бўлгандаги ихтилоф. Қироат важҳида (йўналишларида) қироат имомларининг ихтилоф қилиши бунга мисол бўлади. Зеро, қироат имомлари ўзлари ўқиган йўналишдаги қироатни бошқаларнинг қироатини инкор қилиш учун ўқишмаган. Балки ўз йўналишлари дуруст ва жоиз эканлиги учун шундай ўқишган. Аслини олганда, булар ихтилоф саналмайди. Албатта, ривоят қилинган қироат турларининг барчаси саҳиҳ ҳисобланиб, уларда ҳеч қандай хилоф йўқ. Зеро, уларнинг барчаси мутавотир ҳолда ривоят қилинган.
Юқорида айтиб ўтилган ушбу ихтилоф турлари Қуръони каримнинг тафсири, олимларнинг "Суннат"ни шарҳлаш борасидаги ихтилофларида юзага келади. Шунингдек, имомларнинг маълум масалалар борасидаги фатволари ва гапларида ҳам бўлади. Булар ихтилоф деб айтилса ҳам, аслини олганда иттифоқ ҳисобланади.(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 217-6.)

Ихтилофнинг турларга нисбатан таклифий ҳукми

Ихтилоф усули динда (ақийдада) ёки унинг фарларида (фиқҳда) бўлади. Булардан ҳар бири ё қатъий ҳужжатлар туфайли юзага келади ёки далилларсиз пайдо бўлади. Улар тўрт турдир:
8. Биринчи тур - қатъий далиллар асосида собит бўлган усулиддин. Аллоҳ таолонинг мавжудлиги ва Унинг яккаю ягоналиги, фаришталари, китоблари ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатлари ҳамда ўлимдан кейин қайта тирилиш. Мазкур ишлар тўғрисида ихтилофга ҳеч қандай ўрин йўқ. Улар борасида ҳақни топганлар тўғри, адашганлар эса кофирдир.(Имом Ғаззолий. Файсалут тафрика байнал ислом ваззиндиҳа.)
9. Иккинчи тур - усулуд динга тегишли бўлган охиратда Аллоҳ таолони кўриш, Қуръони каримнинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги, тавҳид аҳлининг дўзахдан чиқарилиши каби масалалар. Бир қавлда буларга хилоф қилганлар кофир саналиши айтилган. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг қарашлари юқоридагига монанд. У кишининг баъзи асҳоблари буни куфрнинг зоҳирига йўйган. Баъзилари эса буни неъматга кофирлик қилишга (ношукурликка) йўйган.(Муҳаммад ибн Али Шавконий. Ириюдул фуҳул ила таҳҳиҳил ҳаҳҳи мин илмил усул. "Мустафо Ҳалабий". 260-6. Кашфул хафо. 1-ж. 65-6. Ибн Қудома. Ал-Муғний. "Минор" 2-ж. 417-6.)
Куфрга ҳукм қилинмаслик учун хилоф қилувчи шахс Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган рисолатни тасдиқловчи бўлиши шарт. Кишини куфрга олиб келадиган такзиб(Тарж.: Такзиб - ёлғонга чиқариш, ёлғончиликда айблаш.) бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берган нарсалари мавжудлигини инкор этиш, У зот айтган сўзларини "ғирт ёлғон" дея даъво қилиш орқали одамларни У зот ирода қилган нарсаларидан буриб юборишни исташдир. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ мана шундай деган.(Имом Ғаззолий. Файсалут тафриқа байнал ислом ваз зиндиқа.)
10. Учинчи тур - кунлик беш маҳал намознинг фарзлиги ва зинонинг ҳаромлиги сингари диндан эканлиги заруратан би-линган(Тарж.: Диндаи экани заруратан билинган - намоз ва рўзанинг фарзлиги каби авом ҳам, хос олимлар ҳам яхши биладиган Исломнинг машҳур иш-амаллари.) маълум фаръий масалалар. Булар борасида ҳам ихтилофга ўрин йўқ. Ким уларга хи-лоф қилса, кофир бўлади.
11. Тўртинчи тур - далиллари махфий ижтиҳодий масалалар. Улар борасида уммат ичида кўп ихтилоф содир бўлиб туради. Мазкур масалаларда хилоф қилувчи шахс узрли ҳисобланади. Чунки унинг далиллари махфий ёки бир-бирига қарама-қарши бўлади ёхуд ихтилоф унинг субутида рўй беради. Фақиҳларнинг: "Бу масалада хилоф мавжуд", деган сўзларида мана шу турдаги масалалар назарда тутилади. Бу биз сўз юритаётган тадқиқотимиз мавзусидир. Чунки фиқҳий ишлардаги эътиборга лойиқ хилоф мана шу.
Агар бирор масала борасида очиқ-ойдин, саҳиҳ далил бўла туриб, мужтаҳид уни билмаса ва шу боиси хилоф қилса, имкон даражасида урингандан сўнг узрли ҳисобланади. Мужтаҳид бехабар қолган саҳиҳ далилга таяниб, унинг фикрига эргашмаган издошлари ҳам узрли бўлади.
Ушбу турдаги(тарж: Яъни, тўртинчи турдаги ихтилофга.) ихтилофга таяниш дуруст эмас. Шаръий масалаларда эса аксинча, чунки у ўрнига тушмаган ижтиҳоддир. Зеро, хилофли масалаларда ша-риатда эътиборга олинадиган далиллар асосида юзага келган фикрга таянилади.(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 168-6.)

Фаръий масалаларда ихтилоф жоизлигининг далиллари

12. Биринчиси - бани Қурайза ғазотида саҳобалар содир бўлган ҳодиса. Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аҳзоб (ғазоти) кунида: "Бирор киши аср намозини Бани Қурайзадан бошқа жойда ўқимасин!" дедилар. Бас, йўлда аср вақти кирди. Ўшанда айрим (саҳоба) лар: "(Бани Қурайзага) етиб бормасдан олдин (асрни) ўқимаймиз", дедилар. Баъзилари эса: "Йўқ. Биз ўқиб оламиз. У зот буни ирода қилмадилар", деб эътироз билдиришди. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга зикр қилинди. Бас, у зот улардан ҳеч бирини уришмадилар". (Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. "Абдурраҳмон Муҳаммад". 7-ж. 328-6.)
Иккинчиси - саҳобалар ибодат, никоҳ, мерос, ҳадя, бошқарув ва шу каби тортишилган масалаларда ҳар бир тараф иккинчи томоннинг ижтиҳодига амал қилишини эътироф этиб, иттифоқ қилганлар.

Фойдаси йўқ нарсаларда ихтилоф қилиш

13. Аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Гоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тегишли нақлга таянилмаган ёки таянилсада, саҳиҳи ва заифини ажратиб бўлмайдиган ва далиллардан тўғри фойдаланилмаган ҳолда Қуръони каримнинг тафсирига оид лафзларда ихтилоф содир бўлади. Мазкур ихтилоф тури борасида баҳс-мунозара юритишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ. У ҳақда сўз юритиш ортиқча. Мусулмонлар билиши керак бўлган нарсалар борасида эса Аллоҳ таоло ҳақ устида далилни ўрнатиб қўйган".
Каҳф соҳиблари, Мусо алайҳиссалом ўликни уришда ишлатган сигирнинг аъзоси, Нуҳ алайҳиссалом кемасининг ўлчами ва шу каби мавзулардаги тортишувлар бефойда ихтилофларга мисол бўлади. Буларни билишнинг йўли нақлдир. Булардан саҳиҳ нақл билан ривоят қилингани (мисол учун, Мусо алай-ҳиссалом соҳибининг исми Ҳизр экани кабилари) маълум. Саҳиҳ тарзда нақл қилинмаган, балки Каъб ва Ваҳб каби аҳли китоблардан ривоят қилинган хабарларни бирор ҳужжатсиз тасдиқлаш ҳам, ёлғонга чиқариш ҳам жоиз бўлмайди".(Ибн Таймия. Ал-Мукаддима фий усулит тафсир. "Ат-Тараққий. 13-6.)

Жоиз ихтилоф иттифоқнинг бир турими?

14. Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрича, зоҳирда ихтилоф саналадиган ишлар аслида иттифоққа мансуб бўла-ди. Баъзи фиқҳий масалалардаги ихтилоф гоҳида мужтаҳидлар нигоҳида масаланинг икки ойдин, қарама-қарши тарафда айланиши, гоҳида баъзи далилларнинг махфийлиги, далилдан бехабарлик сабабли бўлади.
Сўнгги қайд этилган ҳолат аслида хилоф эмас. Агар фаразан мужтаҳид махфий далилдан бохабар бўлса, албатта, у ўз сўзидан қайтарди. Мана шунинг учун (гоҳида) ихтилоф сабабли қозининг ҳукми бекор саналади.
Икки тараф ўртасида тараддудланиши мужтаҳиднинг таҳаррийси(Тарж.: Таҳаррий - бирор нарсани ҳар томонлама текшириб, бир қарорга келиш.) ва Шориънинг мақсадини билдирувчи (қўшимча) далилга эргашишдир. Яъни, ҳар бир мужтаҳид бу борада Шориънинг мақсади нима эканлиги борасидд таҳаррий қилади ва бунда Унинг қасдига далолат қиладиган қўшимча далилга суянади. Улар мана шу икки мақсадда ўзаро мувофиқдир. Мувофиқликнинг кўриниши қуйидагича: агар томонлардан ҳар бирига ўз фикрининг хилофи (тўғрилиги) зоҳир бўлса, у, албатта, фикридан қайтади ва шеригининг фикрига қўшилади. Бунда ижтиҳод тўғри бўладими ёки хатоми, фарқи йўқ. Сабаби мужтаҳид бошқанинг сўзи тўғри бўлса ҳам унга амал қилиши дуруст эмас. Тўғри сўздан кўра тўғрироғини топиш нисбийдир. Мана шу эътибордан (мужтаҳидларнинг) икки хил қавли бир қавлга айланди. Демак, улар аслида ихтилоф эмас, иттифоқ қилувчилардир. Шу ўринда ижтиҳод масалаларида ихтилоф қилувчилар ўртасида ўзаро дўстлашув ва меҳр-муҳаббат намоён бўлади. Чунки улар Шориънинг мақсадини қидириб топишда бирлашдилар. Улар алоҳида-алоҳида гуруҳга айланиб олиб, турли фирқага бўлиниб кетишмади.(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 220-6.)
Шунингдек, имом Шаъроний раҳматуллоҳи алайҳ мужтаҳидлар ўртасидаги ихтилофий масалаларни иттифоқий масалалар (сафи)га қайтариш учун бошқа-чароқ йўл тутганлар. Яъни, бунда ихтилоф қилувчилардан ҳар бирининг қараши мукаллафларнинг турли ҳолатларига йўйилади. Масалан, мужтаҳид имомлардан бири: "Ибодат бобида амр (буйруқ) вожибликни ифодалайди", деса, бошқаси: "У мустаҳаблик белгиси", деб хилоф қилса, мазкур икки фикрга ҳам амал қиладиган кишилар мавжуд бўлади. Иймони ва жисми кучли шахсларга шариатда аниқ ёки махфий тарзда ворид бўлган азиймат ва кучайтирилган ҳукмлар ила хитоб қилинади. Заифларига эса шариатдаги рухсатлар ила хитоб қилинади. Наҳийнинг кароҳат ёки ҳаромликни ифода этиши борасида ҳам шу сўзни айтиш мумкин. Имом Шаъроний раҳматуллоҳи алайҳнинг наздида, юқоридаги икки фикр ихтиёр бериш эмас, балки вожиблик тартибига кўра бўлади.(Абдулваҳҳаб Шаъроний. "Ал-Мийзонул кубро”. 6-6.)

Фиқҳий ихтилоф раҳматми?
15. Маълумки, мужтаҳидларнинг фаръий масалалар борасидаги ихтилофи уммат учун раҳмат ва имкониятлардир(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 125-6. Умматнинг ихтилофи имомларнинг ихтилофида.). Бу қараш соҳиблари ўз сўзларига қўйидаги ҳадисни ҳужжат сифатида келтиришади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу марфуъ ҳолда ривоят қилиб айтадики: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таолонинг Китобида келган нарса (ҳукм)га амал қилиш лозим ва уни тарк этишда ҳеч ким узрли бўлмайди. Агар Аллоҳ таолонинг Китобида ечим топилмаса, менинг суннатим бор. Агар суннатимда ҳам жавоб бўлмаса, асҳобларимнинг сўзлари(га эргашинглар).
Албатта, асҳобларим осмондаги йўлчи юлдузлар кабидир. Уларнинг қай бирига эргашсангиз ҳам, ҳидоят топасиз. Асҳобларимнинг ихтилофлари сизлар учун раҳматдир", дедилар".(Ушбу ҳадисни имом Байҳақий ва бошқалар Жувайбирдан ривоят қилган. У киши эса, ушбу ҳадисни Заҳҳок ва Ибн Аббос розияллоху анҳудан марфуъ ҳолда нақл қилган. Имом Саховий Жувайбирни жуда заиф ва Заҳҳокни эса Ибн Аббосдан узилиб қолган, деб айтган. Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Саховий. Ал-Маҳосидул Хасана. 26-6.)
"Умматимнинг ихтилофи раҳмат қилинди. Ваҳоланки, бизлардан олдинги кишиларда у азоб бўлган эди"(Ушбу ривоят "Ал-Мийзонул кубро"да зикр қилинган. Имом Суютий "Умматимнинг ихтилофи раҳматдир", деган жумла ҳақида гапириб, уни Насрул Мақдисий "Китобул ҳужжа"да санади билан келтирган, деб айтган. Бироқ уни ҳаммасини сарлавҳада келтириб, кейинги жумлани санади ҳақида сўз юритмаган. Ал-Мийзонул кубро. 7-6. Жалолиддин Суютий. Ал-Хосоисул кубро лис Суютий. 1-ж. 211-6.), дейилган яна бир ҳадисда.
Шунингдек, баъзи тобеинлар тарафидан айтилган фикрлардан ҳам худди шу мазмун англашилади. Масалан, Қосим ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ: "Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларининг ихтилофини амалларида хайрли қилган. Уларнинг қай бирига бўлса ҳам, эргашган мусулмон ўзини бемалол ҳис этади, чунки ўзидан яхши киши (яъни, саҳоба) ҳам худди шу тарзда амал қилганини билади", дейди.
Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, у киши: "Менга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг асҳоблари ихтилоф қилмасликлари маъқул эмас. Агар (улар) битта сўз(да иттифоқ бўлганларида), инсонлар танг аҳволда қолар эди. Асҳоблар эргашиладиган имомлардир. Кимдир улардан бирининг сўзига эргашса, ўша одам тоат ва ибодат масалаларида қийналмайди, деб айтганлар.
Яҳё ибн Саъид раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагича ривоят мавжуд: "Илм аҳлининг ихтилофи имкониятлар, енгилликлар эшигини очади. Муфтийлар доимо ихтилофга бориб, уни ҳалол, буни ҳаром, деб таърифласаларда, улардан бирортаси бошқасини айбламайди", деган.(Исмоил ибн Муҳаммад Ажлуний. Кашфул хафоъ. 65-ж. Имом Шотибий. Ал-Мувофакрт. 4-ж. 125-6.)
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ: "Мужтаҳид имомлар ўртасидаги фаръий масалалардаги (мутлақ бўлмаган) ихтилоф раҳмат нишоналаридандир. Зеро, уларнинг ихтилофи инсонлар учун қулайлик, енгиллик келтиради. Ихтилоф қанчалик кўп бўлса, раҳмат ҳам шунчалик мўл-кўл бўлади"(Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булоқ". 1-ж. 46-6.), дейди.
Бу иттифоқ қилинган қоида эмас. Ибн Ваҳб раҳматуллоҳи алайҳ имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилишича, имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва саллам саҳобаларининг ихтилофларида кенгчилик йўқ. Ҳақиқат фақат биттасида", деганлар.(Имом Шотибий. Ал-Мувофакрт. 4-ж. 129-6.)
Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди имом Музаний раҳматуллоҳи алайҳ фикрича, "Аллоҳ таоло ихтилофни қоралаган ва ихтилоф юзага келганда Китоб ва Суннатга мурожаат қилишга буюрган", деган.(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 120-6.)
Аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ мазкур икки қараш орасида ўртача йўл тутиб, ихтилофнинг гоҳида раҳмат, гоҳида азоб бўлишини таъкидлаб дейди: "Агар ихтилофдан ҳукмнинг махфий бўлиши каби катта зарар келиб чиқмаса, аҳкомлар борасидаги ихтилофлар раҳмат бўлади. Аслини олганда эса ҳақиқат битта. Гоҳида ҳукмнинг мукаллафга махфий бўлиши Аллоҳ таолонинг унга қилган раҳмати бўлади (сабаби, агар мукаллафга ҳукм маълум бўлса, бу унга оғир ва машаққатли бўлиши мумкин). Мукаллафга хукм махфий бўлиши Аллоҳ таолонинг:
"Эй имон келтиргандар, Сизларга (жавоби) аён қилинса, сизларга хуш келмайдиган нарсалар ҳақида (савол) сўрамангиз!"(Моида сураси, 101-оят.), деган ояти каримаси қабилидан бўлади. Бозорлардаги баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар ҳам гоҳида ғасб қилинган моллар бўлади. Агар инсон буни билмаса, маҳсулотларнинг барчаси унга ҳалол ва ҳар қандай ҳолатда унга бирор (жазо) лозим кўрилмайди. Бироқ буни билса, (ҳукм) аксинча тус олади. Демак, рухсатни вожиб қиладиган нарсанинг маълум бўлмаслиги гоҳида уқубат бўлгани каби, машаққатни вожиб қиладиган нарсанинг номаълумлиги раҳматга сабабдир. Шунингдек, шак-шубҳани кетказиш гоҳида раҳмат, гоҳида уқубат келтиради. Рухсатлар эса раҳматдир. Худди жиҳодда бўлгани каби баъзан нафс ёқтирмаган ишлар манфаатлироқ бўлади(Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 14-ж. 159-6.).

Фақиҳлар ихтилофининг сабаблари

16. Ихтилоф гоҳида ҳавои нафсдан келиб чиқса, баъзан рухсат берилган ижтиҳод туфайли пайдо бўлади.
Агар ихтилоф ҳавои нафс сабабидан вужудга келса, бу қораланади. Зеро, фақиҳ шаръий далиллар кўрсатган нарсага эргашади. Фақиҳ далилларни ўзи хоҳлаган тарафга бурса, уларни ҳавои нафсига эргаштирган бўлади(Муҳаммад ибн Муҳаммад Зубайдий. Итҳофул содатил муттакиин бишарҳи Иҳёи улумид дин. 1-ж. 42-6.).
Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳнинг зикр қилишича, ҳавои нафсдан пайдо бўлган ихтилоф ҳақиқий ихтилофдир.(Яъни, бунда ҳеч қачон келишув ва мувофиқлик юзага келмайди. Бироқ ҳақ аҳлидан бўлган мужтаҳидларнинг далиллар борасида қарашлари натижасида юзага келган ихтилофда эса бундай бўлмайди. Чунки улар, юқорида айтилгани каби, далилнинг тақозосига амал қиладилар.) Агар (мужтаҳиднинг қалбига) у ҳаво кирса, у рақибидан устун келиш ва ўзини кўрсатишга қизиқиб муташобиҳ нассга эргашади. Шунингдек, бу тарзда йўл тутиш мужтаҳидни тафриқа ва буғзу адоватга олиб боради. Ўзбошимчалик ўртага иттифоқ эмас, нифоқ солади. Шариат ихтилофли масалаларда кибру ҳавога берилганлар сўзига эътиборга берилмайди. Фақатгина баъзи олимлар раддия билдириш ва нотўғрилигини кўрсатиш мақсадида уларни зикр қилади. Яҳудий ва насронийларга тегишли фикрларни шарҳлаб, ундаги хатоларини баён қилиш бунга мисол бўлади(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 222-224-6.).
17. Иккинчи турдаги ижтиҳоддан келиб чиқадиган ихтилофга рухсат берилган. Мазкур ихтилофлар гурли асослар ва сабабларга кўра юзага чиққан. Усули фиқҳ олимлари мавжуд мунозараларга кам ҳолларда эътибор қаратишади. Қадимда улар ҳақида алоҳида асарлар ёзилган. Мисол учун, Ибн Саййид Баталюсий "Ал-инсоф фи асбабил хилоф"да Ибн Рушд "Бидаятул мужтаҳид"нинг муқаддимасида, Ибн Ҳазм "Ал-Иҳком"да, Деҳлавий "Ал-Инсоф" китобларида уларни қамрашга ҳаракат қилган. Ихтилофнинг сабабида, далилида усулул фиқҳ қоидалари бўлади.

Далилга асосланган хилофнинг сабаблари

18. Ибн Саййид раҳматуллоҳи алайҳ бу борада қуйидагиларни келтиради:
1. Лафзларнинг умумийлиги ва унинг бир неча таъвили бўлиши;
2. Далилнинг ҳукмда мустақил бўлиш ёки бўлмаслик ўртасида айланиши;
3. Далилнинг умум ёки хос маъно ўртасида айланиши. Мисол учун, Аллоҳ таолонинг:
"Динда зўрлаш йўқ"(Бақара сураси, 256-оят.), деган ояти каримасини олайлик. У умумийми ёки жизяни қабул қилган аҳли китобларга хосми?
4. Қуръони каримга нисбатан қироат турларининг ва ҳадиси набавийга нисбатан ривоятларнинг ихтилофли бўлиши;
5. Насх бўлганлик ёки бўлмаганлик даъвоси(Имом Шотибий. Ал-Мувофакрт. 4-ж. 213-6.);
6. Фақиҳнинг ҳадисдан хабардор эмаслиги ёки уни унутганлиги.
Усулий қоидаларга мансуб хилоф сабаблари
19. Ушбу турнинг сабабларини аниқ чегаралаб келтириш мушкул. Ҳар бир ихтилофли усулий қоиданинг таъсири ундан келиб чиқадиган жузъий масалалардаги мухталиф суратларда намоён бўлади.

Хилофли масалаларни инкор этиш ёки уларга риоя қилиш

Биринчи - хилофли масалаларнинг инкори
20. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ "Ал-Ашбоҳ ван назоир" китобида "Ихтилофли масалалар инкор этилмайди. Бироқ унинг (атрофида) бирлашиш инкор қилинади", деган қоидани келтириб, бу қоидадан баъзи ихтилоф суратлари истисно эканлигини айтган:
1. Ихтилоф қилган киши мансуб мазҳабнинг ҳукм манбаи (ҳақиқатдан) узоқ бўлиши. Шу сабабдан гаровга қўйилган чўрини жимо қилган шахсга нисбатан ҳад вожиб бўлади. Бу борада шоз(Тарж.: Умумий қоидага хилоф айтилган сўз.) ихтилофга эътибор қилинмайди.
2. Ихтилофли масала юзасидан маҳкамага мурожаат қилинганда ҳоким ўз эътиқодига кўра ҳукм чиқариши. Зеро, ҳоким ўз эътиқодига тескари йўл тутиши жоиз эмас.
3. Инкор қилувчи томоннинг ихтилофли масалада ҳақ бўлиши. Мусулмон эр зиммия хотинини хамр ичишидан қайтариши бунга мисол бўлади. Ҳолбуки, эр хотинини бундан қайтаришга ҳақли ёки ҳақли эмаслиги
борасида ихтилоф қилинган(Жалодиддин Суютий. Ал-Ашбоҳ ван назоир. 141-6.).
Аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Ҳалол ва ҳаром ўртасидаги ихтилофли ишларда мужтаҳид қарши томонни (ҳаром иш) қилди, деб ҳукм чиқариши мумкин. "Аллоҳ таоло ҳалола қилдирувчини ҳам, ҳалола қилувчини ҳам лаънатлади", ҳадиси бунга мисол бўлади. Бироқ мужтаҳид (ҳалолага) рухсат этилган ижтиҳод йўлини тутса, у лаънат ва азобга гирифтор бўлмайди. Агар ўша ижтиҳод узрли бўлса, унинг учун савобга эришади. Бу фикр унга ўринли тарзда тақлид қилган шахсга ҳам тегишлидир"(ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 19-ж 278-6.).
Иккинчи - хилофга риоя қилиш
21. "Хилофга риоя қилиш" дегани бу - бирор нарсани жоиз деб ишонган киши шу нарсани бошқа (мужтаҳид) ҳаром деб ҳукм чиқарганлиги учун тарк қилишидир.
Вожиблик ҳам шундай. (Мужтаҳид) имомлардан бири қандайдир амални вожиб деган бўлса, шу амални мубоҳ ҳисоблаган киши уни бажариши мустаҳаб. Масалан, витр намозини вожиб деганларга хилоф қилмаслик учун уни вожиб санамаган киши ҳам тарк қилмай, доимо амалга ошириши мустаҳаб.
Бироқ бирор амални вожиб сифатида тан олган тараф ҳаром деб билувчи томоннинг сўзига, шунингдек, ҳаром деб эътиқод қилув-чи тараф вожиб ҳисобловчилар сўзига риоя қилиши мумкин эмас.

Хилофга риоя қилишнинг ҳукми

22. Шофеийлардан имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳнинг зикр қилишича, хилофдан чиқиш мустаҳаб.
Хилофдан чиқишнинг шартлари
23. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Хилофга риоя қилишнинг бир неча шартлари мавжуд:
1) (хилофга) риоя қилиш бошқа бир хилофни келтириб чиқармаслиги лозим;
2) у собит суннатга хилоф бўлмаслиги лозим. Мана шу жиҳатдан намозда икки қўлни кўтариш суннат. Бу борада ҳанафий уламоларимизнинг "Бундай қилиш намозни ботил қилади", деган қавлига эътибор қилинмайди. Чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан элликта саҳобийнинг ривояти орқали собит бўлган.
3) (ихтилофнинг) далили хато саналмайдиган даражада кучли бўлиши. Шу сабабдан қуввати етадиган киши сафарда ҳам рўза тутиш афзалроқ. Бу борада Довуд (Зоҳирий) раҳматуллоҳи алайҳнинг "Сафарда рўза тутиш дуруст эмас", деган гапига эътибор қилинмайди(Жалолиддин Суютий. Ал-Ашбоҳ ван Назоир. "Ҳалабий". 136-137-6.).
Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ ушбу учинчи шарт борасида: "Тушунчаси (далили) кучли бўлиши ҳужжатининг кучайиши билан эмас, зеҳн унинг қаршисида тўхтаб қолиши билан бўлади", деган.

Хилофдан чиқишга мисоллар
24. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ бунга шофеий фиқҳидан бир қанча мисоллар келтирган. Улар:
1. (Бирор амални) вожиб дейдиганларга хилоф қилишдан чиқишга мисоллар: таҳоратда аъзоларни ишқалашнинг мустаҳаблиги, бошнинг ҳаммасига масҳ тортиш, қазо намозларида тартибга риоя қилиш, адо намозида қазо намоз ўқиётган кишига эргашмаслик, уч марҳала(Тарж.: Сафар масофаси.)дан кам масофада қаср қилмаслик, намозни жам қилиб ўқимаслик ва таяммум билан намоз ўқувчи киши сувни кўриб қолса, намозни тўхтатиши.
2. (Бирон амални) ҳаром дейдиганларга хилоф қилишдан чиқишга мисоллар: рибо бобида ҳийлаларнинг макруҳлиги, ҳалола қилувчининг никоҳи макруҳлиги, имомдан узрсиз ажралиш ва ёлғиз инсон саф орқасида ёлғиз намоз ўқишининг макруҳлиги(Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррил мухтор. "Булоқ". 1-ж. 99-100-6. Абдулҳамид Ширвоний. Хошиятуш Ширвоний ъалат Туҳфатул муҳтож маъа ҳошиятил Аббодий. 2-ж. 242-6. Жалолиддин Суютий. Ашбоҳ ван Назоир. "Тужжория» 122-6. Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъаладДуррил мухторЛ-ж. 61-6.).
Ҳанафий уламоларимиздан Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ бунга закарни ёки аёл баданини ушлаган киши қайта таҳорат олиш мустаҳаблигини мисол қилиб келтирган(Ибн Қудома. Ал-Мугний. 1-ж. 560-6.).
Ҳанбалийлардан "Ал-Муғний" соҳиби саждада бурунни ҳам қўйиш вожиб деганларнинг хилофидан чиқиш учун худди шу тарзда сажда қилиш мустаҳаблигини зикр қилган(Ибн Қудома. Ал-Мугний. 1-ж. 560-6.).
Улайш раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишича, агар киши вожиб дейдиганларнинг хилофидан чиқишни қасд қилса, фарз намозиларда "Басмала" айтиш макруҳ бўлмайди(Муҳаммад Улайш. Тасҳилу минаҳил жалил. 1-ж. 160-6.).

Ихтилофли масала юз бергандан сўнг хилофнинг риояси

25. Имом Шотибий раҳматул-лоҳи алайҳ ихтилофга риоя қилишнинг яна бир турини зикр этган. У қуйидагича: агар мукаллаф киши ҳаромлиги ва жоизлигида ихтилоф бўлган бир амални бажарса, бу амални ҳаром деб ҳисоблайдиган мужтаҳид ҳар томонлама таҳлил этиб, мазкур фасод ишга адолатли ёндашиб уни жоиз санаб юборади. Чунки гарчи маржуҳ бўлса-да, мукал-лаф ўз амалида умумий тарзда далилга мувофиқ келган. Ана шу (маржуҳ далил) бўлиб ўтган ишни ўз ҳолида қолдиришга нисбатан рожиҳ ҳисобланади. Чунки бу уни йўқ қилишдан кўра афзалроқ. Ҳолбуки, бу ишни бажарган кишига зарар ети-ши наҳий тақозосидан кўра ёмонроқ бўлади.
Имом Шотибий бу ҳолатга валийсиз амалга оширилган никоҳни мисол тариқасида келтирган. Ҳолбуки, "Қайси бир аёл валийсининг изнисиз никоҳланса, бас, унинг никоҳи ботилдир, ботилдир, ботилдир"(Ушбу ҳадисни имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилишган. Мазкур ҳадис саҳиҳ ҳисобланади. Муҳаммад Аб-дурроуф Муновий. Файзул Қодир шарҳу Жомиъис сагир. 3-ж. 143-6.), дейилган ҳадис мавжуд. Агар бирор киши аёлни валийсиз никоҳига олса, бу никоҳ билан мерос ва болаларнинг насаби собит бўлади. Мазкур ҳадис мазмунидан келиб чиқилса, ўртада ихтилофли жиҳат вужудга келади. Яъни, ўша валийсиз амалга оширилган никоҳдан сўнг жинсий алоқа қилган эркак ва аёл зинокор саналиб қолиши мумкин. Аммо уламоларнинг масалага оқилона ёндошишлари туфайли уларга зино(кор) сифатида қаралмайди. Ушбу никоҳ билан мерос ва насабнинг собит бўлиши бир жиҳатдан бу борадаги наҳийни тўғрилашдир. (Мужтаҳидларнинг) мазкур ҳукмларда, мусоҳара(Тарж.: Мусоҳара - никоҳ орқали қариндош бўлиш (никоҳланиш).)нинг ҳаромлигида ва бошқа ҳукмларда фосид никоҳни саҳиҳ никоҳ ўрнига ўтказишлари, умуман олганда ҳукмнинг тўғрилигига далилдир. Акс ҳолда, бу зино ҳукмида бўлиб қолади. Ҳолбуки, у зино ҳукмида эмас-лиги борасида иттифоқ мавжуд.
(Аллома Суютий) бу борада қуйидагича фикр билдиради: "Билмаслик сабабли хато иш қилган киши борасида икки қараш мавжуд: биринчиси - буйруқ ва наҳийга хилоф қилгани жиҳатидан қаралса, бу амални ботилга чиқаришни тақозо этади. Иккинчиси - умуман олганда, мувофиқликни қасд қилиши жиҳатидан қараш. Чунки у ислом аҳлидан ҳисобланади ва унга ислом ҳукмлари жорий этилади. Хатоси ёки нодонлиги уни ислом аҳлидан чиқариб юбормайди. Балки адашганлиги, омилиги сабабли фосид амали ўрнини тўлдиришга, хатосини тузатишга буюрилади. Бироқ аниқ-равшан ботиллик тарафи устун келса, уни гузатиб бўлмайди(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 202-205-6.).

Хилофий масалаларга амад қилиш

Муқаддид(Тарж.: Мужтаҳидга эргашган оддий инсон.) ихтиёр ва таҳаррий ўртасида бўлиши
26. Баъзи шофеий ва ҳанбалийлар наздида, ўз даври олим-ларининг фатволари ихтилофли бўлиб қолган вақтда оми одам ушбу фатволардан хоҳлаганига амал қилиши мумкин. Имом Шавконий раҳматуллоҳи алайҳ: "Фақиҳдар энг афзаллари мавжудлигига қарамай, афзал бўлмаган қавлга амал қилиш мумкинлигига саҳобаларнинг ижмосини асос сифатида келтиришади", деган.
Бир қавлда: "Мазкур оми ихтиёрли бўлмайди. Балки у рожиҳ қавлга амал қилиши лозим", дейилган. Ҳанафий уламоларимиз, моликий ва кўпчилик шофеийлар ҳамда бир ривоятда имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ мана шу фикрни маъқуллашган. "Муқаллид ҳукмларнинг ичида қаттиқроғини олади", деб айтилган бўлса бир қавлда, яна бирида: "Енгилроғига амал қилади", деб таъкидланган. Бошқа бир қавлда олимроқ (мужтаҳиднинг) сўзига эргашиши лозимлиги эътироф этилган(Ибн Амир Ҳожи. Такрир ват таҳбир фий шарҳит таҳрир. "Булоқ". 1316-ҳ.й. 3-ж. 349-6. Муҳаммад ибн Али Шавконий. Иршодул фуҳул ила таҳҳиҳил ҳаҳки мин илмил усул. 271-6.).
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: "Муқаллид ўзи афзал ва тўғрироқ деб билган (мужтаҳид)нинг сўзига эргашади", деган(Хомид Ғаззолий. Ал-Кистосул мустаҳим. "Байрут". 87-6.).
Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам иккинчи қавлни қўллаб-қувватлаган, яъни: "Муқаллид ихтилофли масалаларда ихтиёрли бўлмайди. Чунки муфтийлардан ҳар бири мунозарадаги олим айтган фикрнинг зиддини тақозо қилувчи ҳужжатга эргашади. Бошқача таърифлаганда, улар икки қарамақарши далил соҳибларидир. Ўз истаги билан улардан бирига эргашиш ҳавои нафсига эргашишдир. Шу сабаб фақатгина билимлироғи ёки шунга ўхшашини таржиҳ қилишдан ўзга чора йўқ. Мужтаҳид (ўз ижтиҳодида) таржиҳ ёки таваққуф қилиш вожиб бўлганидек, муқаллид ҳам шундай йўл тутиши лозим. Қолаверса, муқаллиднинг ихтиёрли бўлиши унинг шаръий далилларга таянмай, мазҳаблардаги рухсатларга эргашиб кетишини келтириб чиқаради", деган(Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 133,140,147-6.).

Ихтилофли масалаларда қози ва муфтий қандай йўл тутади?

27. Шофеий ва ҳанбалийлар наздида ҳамда моликийларнинг бир қарашига кўра, қози мужтаҳид бўлиши керак. Ҳанбалийлардан "Ал-Муғний" соҳибининг таъкидлашича, қози умуман бошқага тақлид қилиб ҳукм чиқармайди. Унга бу борада ҳақиқат аниқ бўлиб, бу ҳақиқат борасида унга бошқа киши хилоф қилиши ёки унга (қозига) ҳеч нарса маълум бўлмаслигининг аҳамияти йўқ. Шунингдек, вақт зиқ бўлиши ёки бемалоллигининг ҳам фарқи йўқ. Яна айтиб ўтиш керакки, муфтий ҳам бошқага тақлид қилиб фатво чиқариши дуруст эмас. Шофеийлар фикрича, бу шарт узрли бўлиб, Султон ёки мансабдор киши муфтийликни муқаллидга топширса, зарурат юзасидан унинг ҳукми амалга оширилади. Моликийлар наздидаги ишончли қавлга кўра, қозининг муқаллид бўлиши жоиз. Ҳанафий мазҳабимиз наздида, қозининг мужтаҳид бўлиши фақатгина афзаллик шартидир.
Қози мужтаҳид бўлишини шарт қилганларнинг қавлига кўра, насс ҳам, ижмо ҳам келмаган ихтилофли масалаларда қози фақатгина ижтиҳод қоидалари асосида ўз наздида рожиҳ саналган ишга ҳукм чиқаради.
Қозининг муқаллид бўлиши жоизлигини таъкидлаганлар сўзига келсак, моликийлар наздида, муқаллид (қози) ўзи тақлид қилаётган (мазҳаб)нинг рожиҳ қавлига асосланиб хукм чиқаради. Бу ўринда мазкур рожиҳ қавлни мазҳаббоши ёки унинг асҳоблари айтганининг аҳамияти йўқ, қози унга амал қилаверади. Бироқ маржуҳ қавлга асосланиб ёки бошқа мазҳабдаги қавл ила ҳукм қилмайди. Акс ҳолда, қозининг ҳукми бекор бўлади. Бироқ қози ҳукмларнинг қувватлисини аниқлай олиш малакасига эга бўлса ва заиф қавл борасида унинг кучли деб билган далили бўдса, мазкур заиф қавлга асосланиб ҳукм чиқариши жоиз. Муфтий ҳам худди шундай. Киши ўз наздидаги ишнинг тақозосига кўра, заиф фикрга амал қилиши жоиз(Аҳмад Совий Моликий. Аш-Шарҳус сагир ъала аҳробил масалик ила мазҳаби Имом Молик. 4-ж. 189-6.). Бир қавлда айтилишича, у бошқа мазҳабда кучли ҳисобланган қавлга тақлид қилади. Имом Совий раҳматуллоҳи алайҳнинг таъкид-лашича, гарчи зарурат бўлмаса ҳам, бу фикр тақлиднинг жоиз-лиги борасида эътиборга олинадиган қарашдир.
Ҳанафий уламоларимиз ихтилофий масалалар бўйича батафсил сўз юритишган. Жумладан, "Фатовои Ҳиндия" китобида бундай дейилади: "Қози Аллоҳ таолонинг Китобига асосланиб хукм чиқаради. Агар Қуръондан (ҳукм учун далил) тополмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан ҳукм қилади. Агар ундан ҳам топа олмаса, саҳобаларнинг сўзларига эргашади. Агар уларнинг айтганлари ихтилофли бўлса, бу борада ижтиҳод қилади. Агар у ижтиҳод аҳлидан бўлса, ижтиҳоди асосида уларнинг сўзларидан қувватлисини аниқлайди ҳамда шунга кўра ҳукм чиқаради. Лекин бу борада у (саҳобаларнинг) барчасига хилоф қилиши мумкин эмас. Агар улар (яъни, саҳобалар)нинг барчаси бир фикрда бўлиб, тобеинлардан бирортаси уларга хилоф қилган бўлса,
унинг мазкур хилофи инобатга олинмайди. Бироқ у саҳобалар даврида яшаб, улар билан фатво борасида рақобатчи бўлган Шурайҳ ва Шаъбий каби тобеинлардан бўлса, уларнинг ихтилофи эътибор қилинади.
Агар (бирор масала борасида) саҳобалардан ҳеч қандай қавл ривоят қилинмаган бўлса, қози тобеинларнинг ижмосига асосланиб ҳукм чиқаради. Агар улар ўртасида ихтилоф кўринса, сўзларидан қувватлисини аникдаб, шунга кўра ҳукм ўқийди. Агар тобеинлардан ҳам бирор ривоят нақл қилинмаган бўлса ва қози ижтиҳод аҳлидан бўлса, ўзи ижтиҳод қилади. Агар имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва шогирдлари ихтилоф қилса, Ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳнинг айтишича, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига эргашилади. Чунки у киши тобеинлардандир(Бу масала борасида бошқа бир гап мавжуд бўлиб, яқин орада уни зикр қилиб ўтилади.). Агар улардан кейин келган фақиҳлар ихтилофга боришса, улардан биттасини ихтиёр қиладилар.
Агар қози бирор воқеа бўйича фатво сўраганда муфтий унга фатво берса, лекин қозининг нуқтаи назари муфтийнинг раъйига хилоф бўлса, қози ўз хоҳишига кўра амал қилади. Аммо мазкур ҳолатда у раъй аҳлидан бўлиши шарт. Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг наздида, мазкур ҳолатдаги қози ўз фикрига эмас, муфтийнинг фикрига таяниб ҳукм чиқариши ножоиз. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эса ижтиҳодга мувофиқ бўлгани учун у амалга оширилаверади, дейди.
Аммо қози ижтиҳод аҳлидан бўлмаса, лекин саҳобаларнинг қавлларидан хабардор, уларни ўзига чуқур сингдирган бўлса, ўзи ҳақ деб билган фақиҳ сўзига амал қилади"(Ал-Фатавол Ҳиндия. "Булоқ". 1310 ҳ.й. 3-ж. 311-313-6. Али ибн Халил Таробисий. Муъийнул ҳукком. 30-6.).

Ҳокимнинг ҳукми билан хилофнинг бартараф бўлиши

28. Агар қози бирор ҳодиса борасида ихтилофли ҳукм чиқарса ва бу ҳукм бирор насс ёки ижмоъга зид келмагани учун ихтилоф қилиш жоиз саналган масалалардан бўлса, (қилинган) ҳукм сабабли ана шу ҳодисанинг ўзидагина низо бартараф бўлади. Яъни, мазкур хукм айнан мана шу масала борасида "ижмоъ"га айланиб қолади. Бирор киши бу ҳукмни бекор қилишга ҳақли саналмайди. Ҳаттоки мазкур қозининг ўзи ҳам буни бекор қила олмайди(Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дур-рил мухтор. "Булоқ". 3-ж. 361-373-6.). Вақфни лозимлигига ҳукм чиқариш бунга мисол бўлади.
Аммо мазкур ҳодисадан бошқасида ихтилоф бартараф бўлмайди.
Бу машҳур фиқҳий қоидалардан бири бўлиб, одатда у "Ижтиҳод ўзига ўхшаши билан бекор қилинмайди" ибораси билан ифодаланади. Сабаби бу ҳукмнинг барқарор бўлмаслигига олиб боради. Агар бирор ижтиҳод иккинчисини рад этса, иккинчиси ҳам бекор бўлиши лозим. Чунки уларнинг бири биридан кучлироқ эмас. Қози ҳукмда қўллаган ижтиҳод ана шу ҳукмга муттасил бўлгани учун рожиҳга айланди. Шунинг учун у ўзидан кучсизи билан бекор қилинмайди.
Бу масалада ижмоъ қилинган. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир неча масалаларда ҳукм чиқарган бўлиб, Умар розияллоҳу анҳу у кишидан кейин келиб мазкур ҳукмларга хилоф иш тутган. Бироқ у (Абу Бакр) розияллоҳу анҳунинг чиқарган ҳукмлари бекор қилинмаган. Умар розияллоҳу анҳу: "Мушрика аёл билан ҳамкорлик мумкин эмас", деб ҳукм чиқариб, сўнгра бир ҳодисада ҳамкорлик мумкинлигига ҳукм қилганлар ва "У аввалги ҳукмга кўра эди. Буниси эса энди чиқарадиган ҳукмимиз бўйича бўлади", деганлар. Мана шу ҳолатдан кўриниб турибдики, қози олдинги (ҳукм)ни бекор қила олмайди. Аммо келажакда аввалгисига хилоф ҳукм чиқариши жоиз.
Ихтилофли масалаларда ҳукмни амалга ошириш учун хилоф битта ҳодиса борасида ва даъво ҳам дуруст бўлиши шарт. Акс ҳолда, у ҳукм эмас, фатво бўлиб қолади(Аҳмад Совий Моликий. Ал-Ашбоҳ ван).
Имом ёки ўринбосарининг тасарруфи бидан хилофнинг бартараф бўлиши
29. Имом ёки унинг ноиби ижтиҳодлар ихтилофли бўлган масала борасида мўътаба бир ижтиҳод асосида иш қилса, унинг бу амали бекор қилинмайди. У худди иттифоқ қилинган масаладек бўлиб қолади. Яекин айни муҳокама муаммо юзасидангина шундай бўлади. Келгусида кўзлаган мақсади ўзгарадиган бўлса, олдингисидан бошқача тасарруф қилиши мумкин. Дарҳақиқат, Абу Бакр розияллоҳу анҳу байтул молдан инсонларга теппа-тенгдан ҳадя (ойлик) тайин қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу келгач (халифа бўлгач) кишиларга Исломга олдинроқ киргани ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинлигига қараб кўпроқ улуш тайин қилдилар. Фақиҳлар имом ўзидан олдинги имом томонидан жорий қилинган ҳимони бекор қилишга ҳақли эканини айтишган. Чунки у манфаатларга қараб бўлади. Манфаатлар эса ўзгариб туради.
Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: "Агар имом бирор ишни маъқул кўрса-ю, сўнг вафот этса ёки ишдан бўшатилса ва унинг амалга оширган иши омманинг манфаатига доир ишлардан бўлса, иккинчи имом уни ўзгартириши мумкин. Бу ҳолат "Ижтиҳод бошқа бир иж-назоир. 101-6. Шаҳобиддин Ҳамавий. Ғамзу уюнил басоир шарҳу китобил Ашбоҳ ван назоир.
тиҳод билан бекор бўлмайди", деган қоидадан мустаснодир. Чунки бу манфаатларга доир ҳукмдир. Агар иккинчи имом бошқа бир манфаатни кўзлаган бўлса, унга эргашиш вожиб бўлади"(Ибн Нужайм. Ал-Ашбоҳ ван-назоир. "Ал-Ҳусайниятул Мисрия" 42-6. Суютий. Ал-Ашбоҳ ван-назоир. "Тужжория". 94-6.).
Аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: "Агар масала низолар ичида қолган ижтиҳодий масалалардан бўлса, ҳеч ким имом ёки ноибини инкор қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, ҳеч ким имом ва ноиблари чиқарган ҳукмни бекор қила олмайди"(Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 30-ж. 407-6.).
Ҳарроний яна шуни айтадики, олимлар ва амирлардан бирортаси туноҳдан маъсум эмас. Шунинг учун биз эргашиш вожиб бўлган ҳақни баён қилишимиз керак. Бу борада адашган бирорта олим ёки амирнинг хатосини айтиш зарурати туғилса, албатта, буни ҳам амалга оширишимиз лозим(Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 19-ж. 123-124-6.).

Намоз ҳукмларида хилоф қилувчи кишининг орқасида намоз ўқиш

30. (Мазҳаб) имомларидан намозхоннинг намозга оид ҳукмлар ижтиҳодига мухолиф шахсга иқтидо қилишига далолат қилувчи ривоятлар ворид бўлган. Агар имом қилаётган амал иқтидо қилувчининг наздида намозни бузадиган ёки бошқаси ундан афзал бўлса ҳам, ҳукм шу. Чунки имом ўринли ижтиҳод ёки ўринли тақлид қилувчи бўлгач, муқтадий унга эргашмай алоҳида намоз ўқиши фирқаларга ажралишни келтириб чиқаради. Маълумки, зоҳирий ихтилоф ботиний ихтилофга олиб боради.
а. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва шогирдлари наздида, киши танасидан қон чиққанда таҳорат синади. Бироқ Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ Ҳорун Рашиднинг қон олдириб таҳорат қилмаганини кўрганда (чунки имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ халифага шундай фатво берган) у кишининг орқасида намоз ўқиганлар. Лекин намозни қайтармаганлар.
б. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ Бағдодга борганида ҳанафийлар масжидида жамоат билан намоз ўқиб, бомдодда "Қунут" дуосини тарк этганлар. Ҳанафий уламоларимиз бу ҳолатни изоҳлаб: "Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ имом (Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)га нисбатан одоб сақлаб шундай қилганлар", дейишган. Шофеийлар эса: "Ўша вақтда имом Шофеий алайҳир роҳманинг ижтиҳоди ўзгарган", дейишади.
в. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ қон олдиргандан ва тана кесилгандан кейин таҳорат олиш лозим деб билар эди. Бироқ бир куни "Имом қон олдиргач, қайта
таҳорат олмай намозга турса, унга эргашиш жоизми?" деб сўрашганда, у киши: "Қандай қилиб имом Молик ва Саъид ибн Мусаййибнинг орқасида намоз ўқимаслигим мумкин", деб жавоб берганлар.
Бироқ кейинги даврнинг баъзи фақиҳлари бу борада қаттиқроқ хукмга мойил бўлишган(Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дур-рил мухтор. "Булоқ". 1-ж. 378-448-6. Мухаммад ибн абид Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 2-ж. 160-161-6. Абдудҳамид Ширвоний. Ҳаваши:. Туҳфатул Муҳтож би шарҳил Минҳож. 2-ж 254-6. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшое -ҳиноъ ъала матнил Иҳно. 1-ж. 442-6. Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 23-ж. 352-372-6.).

Имом намоз ҳукмларида ўзига мухолиф бўлган намозхонларнинг риоясини қилиши

31. Юқорида хилофий масалаларнинг риоясини қилиш, унинг шартлари ҳамда мазкур амал мустаҳаб эканлиги айтиб ўтилди.
Намозда намозхонларнинг риоясини қилиши деганда, имом, гарчи ўзи бундай эътиқод қилмаса-да, ортидан эргашганларнинг шарт, рукн ёки вожиб деб эътиқод қиладиган амалларини бажариши тушунилади. Шунингдек, эргашувчилар суннат деб ҳисоблайдиган амалларида ҳам ҳукм шундай.
Баъзи ҳанафий фақиҳларимизнинг таъкидлашича, муқтадийлар наздида суннат ҳисобланган амал имомнинг наздида макруҳ саналса, имом бунинг риоясини қилмайди. Бир рукндан бошқа рукнга ўтишдаги қўлни кўтариш ёки "Басмала"ни жаҳрий айтиш бунга мисол бўлади. Шу ва шу каби ҳолатларда хилоф масъулиятидан чиқишнинг имкони йўқ. "Улар (муқтадийлар)нинг ҳаммаси имомнинг мазҳабига эргашади"(Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дуррилмухтор. "Булоқ". 1-ж. 378-6.). Лекин аллома Ҳарроний раҳматуллоҳи алайҳ: "Борди-ю хилоф афзаллик борасида бўлса, бу ҳолатда имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ ва бошқа имомларнинг фикрича (намоздаги) имом ўз наздида афзал санаган амални тарк қилишида муқтадийларнинг бирдамлиги бўлса, шуни қилади. Агар муқтадийларни афзал амалга эргаштиришнинг имкони бўлмаса, уларга мувофиқ келиш орқали юзага келадиган манфаат устун бўлади"(Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 24-ж. 195-6.), дейди.

Ақд тузувчи томонлар ўртасидаги ихтилоф

32. Гоҳида икки шахс Аллоҳ таолонинг ҳақини ёки ўзларидан биттасининг бошқасида ҳақи мавжуд эканини исбот қилиш борасида ихтилофга бориб қолади. Ўзаро ҳақлардаги(Тарж.: Яъни, Аллоҳнинг ҳаққи эмас, бандаларнинг ҳақлари борасидаги ихтилоф дейилмоқчи.) бундай ихтилоф бай, ижара, никоҳ каби ақдларда ёки иқола, талоқ каби (ақдни) бекор қилувчи амалларда тез-тез учрайди.
Мана шу ҳолатда ихтилофдан чиқиш бу - ораларини очиш учун қозига мурожаат қилишдир. Қози эса шаръий тўғри йўл билан масалани ечиб беради.
Шариатдаги барча тасарруф турларида ўзига яраша ихтилофлар мавжуд. Фақиҳлар мазкур ихтилофларни ҳамда улардан ҳар бирининг хукмини зарур ва тегишли ўринларда келтириб ўтадилар.
Бу ҳақдаги умумий қоида эса "Даъво" бобида келтирилади.

Гувоҳларнинг ихтилофи

33. Агар савдо ақднинг икки гувоҳи ёки зинонинг (тўрт) гувоҳи ёки шу каби бошқа ишлардан гувоҳлар ўзаро ихтилоф қилиб қолса, бу ихтилофлари сабабли баъзи ҳолларда гувоҳлик ва унга асосланган ҳукм мукаммал бўлмай қолади. Бунинг ўзига яраша ихтилоф ва тафсилотлари бўлиб, у ҳақда маълумот олиш учун "Шаҳодат" истилоҳига мурожаат қилиш мумкин(Ибн Қудома. Ал-Мугний. 9-ж. 240-6.).

Ҳадис ёки бошқа далилларнинг ихтилофли бўлиши

34. Далиллар ихтилофли бўлиб қолганда, агар имкон бўлса, уларнинг ўртасини жамлаш вожиб. Жамлашнинг имкони топилмаса, қувватлиси таржиҳ қилинади. Агар таржиҳнинг ҳам чораси бўлмаса, кейинги далил олдингисини насх қилувчи деб эътиборга олинади. Бу борада батафсил маълумотлар "Усулий иловалар"да келган "Таржиҳ" бобида мавжуд(Қаранг: Имом Шофеийнинг "Ихтилофул ҳадис" китоби, "Ал-Умм" китоби билан бирга нашр қилинган.).

"Катта Фикҳ энциклопедияси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase