Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масуд (машҳур афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масуднинг ўғли) Афғонистондаги «"Толибон"»га қарши урушда Исроилдан ёрдам сўради.
ХАМАС Фаластин Исломий ташкилоти ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Дейф зарбаларни "буюк инқилоб куни" деб атади. "Биз ал-Ақсо тўфони операциясининг бошланганини эълон қиламиз ва душман позициялари ва истеҳкомларига биринчи зарба 5000 ракета ва снаряддан ошганини маълум қиламиз.
Таҳлилчилар Россия Федерациясининг Мудофаа вазирлигининг режалари ҳақида гапириб беришди. Қора денгиз флотини Украинадан доимий ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги кемаларни Новороссийск томон кўчиришга қарор қилди.
6 октябрь, жума куни Ослода Нобел қўмитаси 2023-йилги тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндорини эълон қилди.
Хитойнинг атом сувости кемаси Сариқденгизда ўз вазифасини бажараётган вақтда АҚШ ва Британия кемаларига қўйилган тузоққа тушиб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда Британия ҳарбий разведкасининг махфий ҳисоботида айтилган.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ раҳбарлари Аркадий Гукасян ва Бако Саакян, шунингдек, парламентнинг собиқ раҳбари Давид Ишханян террорчиликда айбланиб ҳибсга олингани тасдиқланди. Бу ҳақда Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Туркия Украинага йирик калибрли пулемётлар етказиб бериш ниятида ва аллақачон 600 дан ортиқ қурол етказиб берган, деб хабар беради Middle East Eye савдонинг боришидан хабардор манбаларга таяниб.
Ислом университетлари лигаси ислом ҳуқуқшунослиги, йирик университетлар вакиллари, халқаро ҳуқуқ экспертлари, олим ва мутафаккирларни эркинлик масалалари ва уларнинг реал ҳаётдаги оқибатлари ва амалиётларини муҳокама қилиш учун бирлаштирди.
Доҳада Шавкат Мирзиёев ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний музокаралари бўлиб ўтди.
Миср ҳукумати 30 сентябрга белгиланган янги ўқув йилидан бошлаб давлат ва хусусий мактабларда ниқоб (юзни тўлиқ ёпиб турувчи ҳижоб) кийишни тақиқлади. Бу ҳаракат Мисрда экстремистик гуруҳларга алоқадор фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлди.
2023 йил 15 сентябр куни қуёш ботиши билан муборак Раби-ул-аввал ойи бошланди. Бу Ислом тақвимидаги энг муҳим ойлардан бири бўлиб, у Аллоҳнинг сўнгги Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари билан улуғланади. Араб тилидан таржима қилинган «Мавлид» сўзи туғилиш маъносини, «Мавлид ан-Наби» - Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилиши деган маънони англатади.
Украинадаги уруш пайтида умумий ҳарбий йўқотишлар ярим миллионга яқин одамни ташкил қилади, деб хабар беради The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб.
Қозон шаҳар филармонияси барчани Волга Булғорияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни - Мавлид байрамига бағишланган концертга таклиф қилади.