Қирғизистон парламенти йиғилиши арафасида Исроил бомбардимонидан жабрланган Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Депутатлар фаластинликларни қўллаб-қувватлаш ташаббусини қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради «Kaktus» ахборот агентлиги. Қирғизистон парламенти йиғилишида депутатлар Исроил-Фаластин можароси пайтида Фаластиннинг жабрланган аҳолисига ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар. Депутат Жалолиддин Нурбаевнинг айтишича, мамлакат фуқаролари Фаластин аҳолисига ёрдам кўрсатиш масаласи билан Жогорку Кенешга (Қирғизистон парламенти) мурожаат қилишади. У Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига Фаластин аҳолисини қирғиз халқи номидан молиявий қўллаб-қувватламоқчи бўлган, аммо бу масалада қийинчиликларга дуч келганлар учун махсус ҳисоб очишни таклиф қилди.