close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Фирқа, оқим, тариқатлар

Фирқа, оқим, тариқатлар (57)

Пайшанба, Апр 18 2024

Мотуридия аталмиш ақидавий йўналишнинг асос ва қоидаларини Абу Мансур Мотуридийнинг ўзи кашф қилган эмас. Чунки ақоиднинг асослари, арконлари ва бандлари унгача ҳам муайян даражада шаклланган эди. Ақида илми тобеинлар давридан бошлаб, яъни II ҳижрий асрда мустақил фан сифатида кўзга ташлана бошлаган.

Жума, Апр 12 2024

Ислом дини тарихида худоликка даъвогарлик қилган гуруҳлардан бири бу - Муқанниядир. Мазкур фирқанинг асосчиси Муқанна саналади. Муқанна - тарихий шахс бўлиб, у мураккаб тарихий даврда яшаган бўлиб, ўша даврнинг ўзига хос ўта мураккаблиги, инқирозларга мойиллиги, жамиятдаги адолатсизликнинг кучайиши, ички низолар ва турли уруш ҳамда қарама-қаршиликлар, хусусан халифаликка қарши курашнинг авж олиши Муқанна шахсияти ва фаолиятида ўз аксини топган. Афсуски, собиқ шўролар даврида Муқанна шахсини миллий озодлик ҳаракатини олиб бориб, халифаликка қарши курашган инсон сифатида талқин қилиш кучли бўлган. Шу боис, бугунги замондошларимизнинг Муқанна шахсиятига бўлган муносабати ва тарихий баҳоси ранг-баранг бўлиб, турли қарашлар ичида маълум фарқлар, тафовутлар мавжуддир.

Душанба, Апр 01 2024

Ҳулулия яъни, худоликни даъво қилган фирқалар ислом тарихида ўн гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳаммаси мусулмон давлатларидан чиққан. Мақсадлари - Яратувчининг якка-ягона эканига, яъни тавҳид масаласига шубҳа уйғотиш асосида ортодоксал динга футур етказишдан иборат бўлган. Уларнинг энг ашаддийлари рофизийлардан чиққан. Сабаъия, жаноҳия, хаттобия, нумайрия фирқаларининг барчаси ҳулулияга мансубдир.

Душанба, Апр 01 2024

Минг афсуслар бўлсинким, ҳижрий еттинчи асрдан кейин барча исломий билимлар бошига тушган таназзул тасаввуфни ҳам четлаб ўтмади. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг суврати бузилиб, Ислом таълимотларидан, шариат аҳкомларидан узоқлашаверди.

Жума, Март 29 2024

Россияда мусулмонлар ўртасидаги ички зиддиятнинг асосий чизиғи анъанавий равишда сўфийлик ва "салафизм" (ҳам реал, ҳам шартли, "янгиликсиз соф ислом" мафкурасида ифодаланган) чизиғи бўйлаб боради. Бироқ, ҳозир Мари Эл мусулмон уммати сўфий жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик туфайли бўлиниш хавфига дуч келмоқда.

Шанба, Март 23 2024

Бу ҳаракат аввал-бошда "Бобия" номи билан иш бошлаган, кейинроқ эса, Баҳоийя номини олган. Ҳаракат 1844 м. санадан бошланган. Мазкур ҳаракатга 1829 м. санада Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган Мирзо Али Муҳаммад Ризо Шерозий асос солган. У ўзини Боб, яъни, ҳамма нарсанинг эшиги, деб номлаган. Бу ҳодиса 1844 м. санада рўй берган. Мирзо Али Муҳаммад Ризо, яъни, Боб вафот этгунча, бу ҳаракат Бобийя номи билан аталган. Унинг вафотидан кейин ҳаракатда Мирзо Ҳусайн Али бошчилик қила бошлади. У ўзига "Баҳо" деган лақаб берди. Шу сабабдан ҳаракат ҳам баҳоийя деб атала бошланди. "Баҳо лақабини олган Мирзо Ҳусайн Али бир китоб ёзди ва унга "ал-Ақдас" деб ном берди. Китобда ушбу янги диннинг асосий эътиқодлари баён қилинган. Баҳо 1892 м. санада вафот этди.

Шанба, Март 23 2024

Коммунистик ғоя расман ҳукмдор бўлиб турган пайтларда Исломнинг таъсирини камайтириш мақсадида, "ерли дин"лар ҳақида атайлаб баҳслар юритилиб турилар эди. Бу ҳам коммунистлар кишиларда маҳаллийчилик руҳини қўзғаб: "Келгинди динга нима учун эътиқод қиласизлар, агар тарихий меросга, аждодларингиз эътиқодига эргашмоқчи бўлсангиз, ўз ватанингиздан чиққан зардўштийлик дини, Моний ва Маздак кабиларнинг мазҳаблари турибди-ку?!" демоқчи бўлар эдилар. Бу пухта ишлаб чиқарилган тадбир Ислом душманларининг дунё буйича қўллаб келаётган услуби эканлигини мусулмон оламида яхши биладилар.

Сешанба, Март 19 2024

Оғахон исми аслида исмоилийлар оқимидаги низорийлар фирқаси раҳбарининг унвони. Ушбу хонадоннинг бобоси Қум шаҳрининг Кўҳак аҳлидан бўлмиш Сайид Абулҳасанхон эди. Бу зот Исмоилиянинг сайидларидан ҳисобланарди. Зандия давлатининг бошланишидан Оғомуҳаммад Қочор замонигача Кирмон вилоятида ҳоким бўлиб, ўзини Исмоил ибн Жаъфари Содиқнинг авлодидан деб биларди. Ҳукуматдан четлангандан сўнг Қум шаҳрининг «Маҳаллот» номли жойида узлатда ўтирди, Ҳиндистонда ва Ўрта Осиёда кўп тарафдорлар орттирди. Улардан жуда кўп назр-ниёзлар келиб турарди.

Якшанба, Март 17 2024

Қурбонали Боқибуллаевич Ахмедов (Qurbonali Boqibulla o'g'li Ahmedov, қоз. Құрбанәлі Бақиболлаұлы Ахметов; 1955 йил 4 апрель куни Ўртачирчиқ туманида туғилган) — Ўрта Осиёда Нақшбандия тариқатининг (Мужаддидия-Ҳусайния) кўзга кўринган намояндаси, сўфий шайхи (пиру комил).

Якшанба, Март 17 2024

Ҳарурия фирқаси тарафдорлари Али ибн Абу Толиб (р.а.)га: «Сен ўз тинчлигингни ўйлаб, душманинг фойдасига ҳукм чиқардинг, шунинг учун сенинг динингга шубҳамиз бор», деб унга итоат қилишдан бош тортиб, Ҳарура(Ҳарур - Ироқнинг Куфа шаҳри яқинидаги жой номи.) қишлоғига бориб макон тутганлари учун уларни «Ҳарурийлар» деб номланади. Шунингдек, бу фирқа аъзолари: «Биз ўзимизни Аллоҳ таоло йўлига сотганмиз», деганлари учун уларни «Шуротлар» ва Ҳазрат Али (р.а.)га шаккокларча қарши чиққанликлари сабаб «Шаккокийлар» деб ҳам аталганлар.

Пайшанба, Март 14 2024

Волга бўйи татарларининг ислом амалиётидаги сўфийлик анъанаси чуқур тарихий илдизларга эга. 12-асрдан бошлаб Ясавий тариқати Ўрта Осиёдан Волгабўйигача кириб бориб, Волга Болгария элитаси, Олтин Ўрда ва унинг парчаланишидан кейин вужудга келган Татар хонликлари орасидан ўз издошларини топди. Яссавий тариқатига параллел равишда 16-асрда Волгабўйида Нақшбандия тариқати кенг тарқалди. У 16-асрда Ясавий тариқатини бутунлай сиқиб чиқарди, шундан сўнг 20-асргача Волгабўйи мусулмонлари орасида Нақшбандия тариқатинниг турли тармоқлари ҳукмронлик қилди.

Душанба, Март 11 2024

Нурчилар: Бу жамоа сиёсий ҳаракатдаги партияларга қараганда кўпроқ тасаввуф йўналишига яқинроқ исломий жамоа бўлиб, асосий мақсади Усмонийлар халифалиги ағдарилгандан кейин ҳокимият тепасига келган Мустафо Камол Отатуркнинг дунёвий давлат тузумига қаршилик қилишдир.

Шанба, Март 09 2024

Боко ҳарам: Нигериялик радикал ислом ташкилоти. 2002 йилдан бери маълум. Боко ҳарам ташкилотига Муҳаммад Юсуф Майдугури шаҳрида асос солган. Ташкилотнинг асосий мақсади бутун Нигерияда ғарбона ҳаёт тарзига барҳам бериб, шариатни ўрнатишдан иборат. Ташкилот томонидан 2009 йил июлида Шимолий Нигерияда (ўчоғи Баучи штати) христиан черковларига ва полиция маҳкамасига ҳужум қилишни уюштирилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase