close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳнинг китобида нимани топсак, шунга эргашамиз(ми?)...

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бирортангизни унга мен қайтарган ёки мен буюрган ишлардан бирортаси келганида, у сарири (сўриси)га суянган ҳолда «билмайман, Аллоҳнинг китобида нимани топсак, шунга эргашамиз», дейдиган ҳолда топмайин», дедилар» (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва «Далоилун-нубувват»да Байҳақий ривоят қилишган. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, сизлардан бирортангизга менинг ҳадисларим тақдим қилинса, у ҳадислар буйруққа оид бўлсин ёки қайтариққа оид бўлсин, улар борасида бирортангиз «билмайман» дейдиган ҳолатда бўлмаслигингиз керак. Яъни сизларнинг бирортангизни ушбу ҳолатда топмайин, дедилар. Бундан мақсад бирор киши ҳадисни инкор қилиши асло дуруст эмаслигидир.
Ҳадис матнидаги иборасидан мурод ҳукмдир. У хоҳ амр бўлсин, ва хоҳ наҳий бўлсин.
жумласидаги калимасида иккита эҳтимол бор:
Биринчи: У мавсуладир. Шунда маъно «Биз Аллоҳ таолнинг китобида ниманики топсак, унга эргашамиз», бўлади. Шу эътибордан жумладаги лафзига замир такдир қилинади.
Иккинчи: У нофиядир. Бу суратда маъно: «Биз у ҳукмни Аллоҳ таолонинг китобидан топмадик. Биз фақат Аллоҳ таолонинг китобига эргашамиз», бўлади. Шунда алоҳида жумла бўлади.
Бу ерда ҳадисни инкор қилишнинг ўзаги такаббурликдир. Такаббурлик эса жоҳилликдан келиб чиқади. Ўзларини аҳли Қуръон дейдиганларда жаҳолат бордир.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase