close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Темирдаги сир-синоат

Муқаддас Қуръонда темир моддасига алоҳида урғу берилади. "Ҳадид" - "Темир" деб аталган сурада кўпгина билим ва огоҳлантиришлар ўрин олган:

"... Яна биз темирни туширдик-яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир..." ("Ҳадид", 25-оят).
Оятда темирга нисбатан "туширдик" сўзини кўчма маънода "одамларга хизмат қилиши учун бердик" маъносида ҳам тушунтириш мумкин. Аммо агар диққатимизни "осмондан ерга туширдик", деган маънога қаратсак, оятнинг яна бир илмий мўъжизаси намоён бўлади.
Гап шундаки, ҳозирги замон геология ва астрономия фани Ердаги темир моддаси конларининг келиб чиқишини коинот билан боғлайди. Олимлар темир Ерга олислардаги улкан юлдузлардан келиб қолган, деб ҳисоблайдилар.
Оғир металлар коинотдаги улкан юлдузлар ядросида шаклланади. Қуёш тизимида темирга ўхшаш моддани ишлаб чиқаришнинг иложи йўқ. Темир фақатгина Қуёшдан бир неча баробар катта юлдузлар ядросида, юзлаб миллион даража иссиқликда пайдо бўлади. "Нова" ёки "Супернова" деб ном олган бу юлдузлар таркибидаги темир моддаси маълум бир миқдордан ошгач, юлдуз бу оғир юк таъсирида портлаб кетади. Портлаш натижасида пайдо бўлган сон-саноқсиз темирли метеоритлар коинотга сочилиб кетади.
Бирор осмон жисмининг тортиш кучи таъсирига тушиб қолган метеорит унинг сатҳига қулаб тушади.
Бундан темир моддаси Коинотда пайдо бўлиб, Ерга метеорит бўлиб тушган, деган хулоса чиқариш мумкин.
Бу сурада яна бир ажойиб сир яширинган: "Ҳадид" сураси Қуръони каримнинг 57-сураси ва "Ҳадид" сўзининг абжад ҳисобидаги миқдори ҳам 57 ни ташкил этади. Шуниси қизиққи, темирнинг даврий элементлар жадвалидаги атом рақами сони ҳам 57 экан.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase