close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тасаввуф манбалари

Ислом илмлари орасида тасаввуф илми ҳам улкан аҳамиятга молик.

Ислом илмлари орасида тасаввуф илми ҳам улкан аҳамиятга молик.
Манбаи тасаввуфга асосланган, ижтимоий, диний ва маданий шаклланиш орқали жамият онгига тасаввуф ғояларини етказган тариқатлар ҳам Ислом маданияти ва тафаккур тарихида муҳим ўрин тутади.
Қайси илм соҳаси бўлишидан қатъий назар етарлича билим эгаллаш ва батафсил тадқиқот олиб бориш учун авваломбор, ўша соҳага тааллукди маълум манбаларни билиш керак. Шу боис мавзуга бевосита киришишдан олдин тасаввуф тарихининг муҳим манбаларини эслаб ўтишнинг фойдаси бўлади деб ўйлаймиз.
Аммо шунга ҳам эътибор этиш керакки, тасаввуф тарихига оид барча асарларни бу ерда дарж этиш имконсиздир. Чунки бу асарларнинг миқдори жуда кўп. Бинобарин, рисоламиз муқаддимасида тасаввуф тарихи ҳақида ёзилган асарларни таснифлаб, улардан энг муҳимларини санаб ўтамиз.

1. Тасаввуф тарихига оид манбалар:

а) Тасаввуфий-фалсафий асарлар: Тасаввуфий асарларнинг бир қисми Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, махлуқотининг яратилиш ва моҳияти, Аллоҳ-инсон муносабати, билим масаласи каби соҳалар, фалсафа ҳамда калом илмлари шуғулланадиган мавзулардан иборат. Бундай асарларда ҳужжат-далиллар келтириш билан бирга муаллифнинг ҳам фикрлари ўрин олган ва мукошафа илмига кўп аҳамият берилган бўлади. Уларда ақл, нақд, ва илҳом (кашф) муштарак илм қайноғи сифатида қўлланилган бўлиб, кўпроқ илҳомга аҳамият берилади.
Тасаввуф фалсафасининг асосий манбаларини ташкил этувчи бу асарлар Муҳиддин Ибн Арабий қаламига оиддир. Унинг энг машҳур асарлари қуйидагилар:

1. “Футуҳотил Маккия”. Бу тўрт жилдли асар бўлиб, тасаввуф фалсафасининг энг муҳим манбаларидан биридир.
2. “Фусусил ҳикам”. Бу асар ҳам тасаввуф фалсафасининг муҳим манбаларидан бўлиб, бир неча бор шархданган.
3, “Ат Тадбиратул илоҳийя”;
4. “Ат Таназзулатул мавсилия”; (Ибн Арабийнинг рисолалари шу китобдан жой олган).
5. Мансур Ҳаллож, “ Китобуттавосин”.
6. Абдулкарим Жилий, “Ал инсонул комил”.
7. Фахриддин Ироқий, “Ламаот”. Мавлоно Абдураҳмон Жомий бу асарни “Ашиъатул ламаот” номи билан шархдаган.
8. Мавлоно Абдураҳмон Жомий, “Лавоиҳ".

б) Тасаввуф илмини изохлаган асарлар: Булар тасаввуф илмининг асосий мавзуларини изоҳпаш, бу мавзуларнинг шаръий асосларини кўрсатмоқ, тасаввуф ахлоқининг асосларини аниқламоқ ва тасаввуф илмининг Исломга зид келадиган томонлари йўкдигини кўрсатиш каби мақсадларда ёзилган. Бундай асарларнинг калом ва фиқҳ илмлари билан ҳам муносабати бор бўлиб, уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар:

1. Калабозий, “Ат таарруф ли мазҳаби аҳлиттасаввуф”.
2. Ҳорис Муҳосибий, “Ар риоя ли ҳуқуқиллаҳ“.
3. Абу Толиб ал Маккий, “Қутул қулуб”.
4. Абу Наср Саррож Тусий, “Ал Лумъа фит тасаввуф”.
5. Абдулкарим Қушайрий, “Ар рисола”.
6. Али ибн Усмон Жуллобий Ҳужвирий, “ Кашфул маҳжуб”.
7. Имом Ғаззолий, “ Иҳёу улумиддин”.
8. Абдулқодир Жилоний, “ Кунятут толибин”.
9. Ибн Холдун, “ Шифо ус соил ли таҳзибил масоил”.
10. Шаҳобиддин Суҳравардий, “Аворифул маориф”.
11. Абдуллоҳ Ансорий Ҳиравий, “ Манозилус соирин”.
12. Имом Раббоний, “ Мактубот”.

Мазкур асарларнинг кўпи туркчага таржима қилинган.
в) “Табакоти суфия” китобларн: Бу асарлар машҳур мутасаввифларнинг ҳаёти ҳақидаги ҳикоятлардан, турли фикр-қарашларрдан, иршод тарзларидан, қимматли сўзларидан, тасаввуфий мартабаларидан, кароматларидан ва ҳоказолардан сўз юритади. Бундай асарларда ровийларга оид ҳужжат занжирига-силсиласига ўрин берилганлиги билан ҳадис илми ўртасида услубий ўхшашлик мавжуд. Тасаввуф аҳлига намуна ва ўрнак бўлган энг машҳур асарлар қуйидагилардир:

1. Абдураҳмон Сулламий, “Табақатус суфия”.
2. Калабозий, “Ат таарруф ли мазҳаби аҳлит-тасаввуф”.
3. Абу Нуайм ал Исфаҳоний, “Ҳилятул авлиё ва табақатул ас- фиё” (10 жилдлик катта асардир).
4. Абдулкарим Қушайрий, “Ар рисола”.
5. Ҳужвирий, “Кашфул маҳжуб”.
6. Абдуллоҳ Ансорий Ҳиравий, “Табақатус суфия”.
7. Фаридуддин Аттор, “Тазкиратул авлиё”.
8. Маилоно Абдурахмон Жомий, “Нафаҳотул унс мин ҳазаротил қудс”.
9. Ибнул Жавзий, “Сифатус сафва”.
10. Абдулвахҳоб Шаъроний, “Лавокиҳул анвор фи табақотил ахёр”. (Табақатул кубро).
11. Ал Мунавий, “ал Кавокибуд дуррия фи тарожимис саодатис суфия”.
12. Юсуф ан Набҳоний, “Жамиу кароматил-авлиё”.
13. Ҳусайн Вассоф, “Сафинаи авлиёи аброр”. (беш жилд, қўлёзма, Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалари, № 2305-2309).

д) Маноқиб китоблари: Бундай асарлар ё бир мутасаввифнинг ёки маълум бир тариқатга мансуб шайхларнинг ҳаётларидан, кароматларидан. Гўзал, ҳикматли сўзларидан, яшаш тарзларидан, халифаларидан, тариқатларидан ва ҳоказолардан ҳикоя қилади. Бу асарларда баъзан асли йуқ маноқибларга ва муболағаларга ўрин берилгани боис, илмий манба сифатида фойдаланишда эҳтиёт бўлиш керак. Бу асарлар мазмунан “Табақот” китобларини эслатади. Бундай асарларнинг бир неча намуналари қуйидагилардир:

1. Ибнул Жавзий, “Маноқиби Маъруфн Карҳий”.
2. Аҳмади Афлоқий, “Маноқибул орифин” (мавлавия тариқати аҳллари ҳақидаги рисола).
3. Фахриддин Али Сафий, “Рашаҳотул айнил ҳаёт” (нақшбандия машойихи ҳақида).
4. Алиййул Қори, “ад Дуррус самин фи маноқибиш-шайх Муҳйид-дин” (доктор Абдулқодир Шенер ва доктор М. Рами Аёс томонидан қўлёзма нусхадан таржима қилиниб, нашр этилган. Анқара, 1972 й).
5. Лаълизода Абдулбоқий, “ Маноқиби маломия”.

Асосан Абдулқодир Жилоний, Аҳмад Руфоий, Амир Султон, Ҳожи Байрам Валий ва бошқа улуғ шахслар ҳақида ёзилган маноқибий китобларнинг саноғи жуда кўп. Тариқат пирларининг ва машҳур шайхларнинг маноқибларини ҳикоя қилувчи китоблар ёзмоқ, тариқатларда бир нави анъана ҳолига айланган.

д) Одоб ва аркон китоблари: Бундай асарлар тариқат аҳлининг таълим-тарбиясини ёритиш учун ёзилган бўлиб, тариқатнинг ташқи тамойилларидан, сайру сулук хусусиятларидан, муриднинг ва шайхнинг вазифаларидан, зикр пайтида ўқиладиган дуолардан ва ҳоказолардан сўз юритади. Буларга намуна сифатида қуйидаги асарларни айтиш мумкин:

1. Фахриддин Али Сафий, “Рашаҳотул айнил ҳаёт”.
2. Ҳаририйзода Муҳаммад Камолиддин, “Тибёну васоилил ҳақойиқ фи баёни салосилит тароиқ”. (уч жилд, қўлёзма, Сулаймония кутубхонаси, Иброҳим афанди бўлими, №:430-432).
3. Аҳмад Зиёнудлин Кумушхонавий. “Жамиул усул”.
4. Содиқ Виждоний, "Томари туруқи олия”.

е) Шеърий тасаввуфий асарлар: Тасаввуфий рисолаларнинг катта қисмини шеърий асарлар ташкил этади. Бу асарлар тарбиявий-дидактик моҳиятга эга бўлиш билан бирга, кўпинча асарни ёзган мутасаввифнинг руҳий дунёсидан пайдо бўлган ва “ илоҳий ишқ” ва “ ваҳдат” фикрини тараннум этувчи лирик асарлардир. Аввал Эронда, кейинчалик бошқа ерларда ҳам бундай асарлар жуда кўп ёзилди. Буларнинг баъзиларини санаб ўтамиз:

1. Ҳофиз, “Девон” .
2. Жалолиддин Румий, “ Маснавий” ва “Девони кабир” .
3. Хожа Аҳмад Яссавий, “ Девони ҳикмат” .
4. Юнус Эмро, “Девон” .
5. Ёзувчи ўғли Муҳаммад, “ Муҳаммадия” .
6. Ниёзи Мисрий, “Девон”.

ё) Тасаввуфий таФсирлар: Тасаввуф илми манбаларининг катта қисмини эса тасаввуфий тафсирлар ташкил қилади. Илк даврлардан то ҳозиргача мутасаввифлар Қуръони каримни ўз дунёқарашлари йўналишида тафсир қилишган. Бу тафсирлар турли масалаларда мутасаввифларнинг нуқтаи назарларини акс эттирувчи ўта муҳим асарлардир. Булардан баъзи- ларини қуйида санаб ўтамиз:

1. Саҳл Ибн Абдуллоҳ ат Тустарий, “Тафсир” .
2. Жунайд Бағдодий, “ Тафсир” .
3. Абу Абдураҳмон ас Сулламий, “ Ҳақойиқ” .
4. Абдулкарим Қушайрий, “Латоифул ишорат” .
5. Нажмиддин Кубро, “ Айнул ҳаёт фи тафсирил Қуръон” .
6. Ибн Арабий, “ Китобул жамьи ват тафсил фи асрори маъанит танзил” .
7. Садриддин Қунёвий, “ Иъжазул баён” (Фоти.ҳа тафсири).
8. Абдураззоқ Қашоний, “ Таъвилатул Қуръон” .
9. Неъматуллоҳ Наҳживаний. “ Ал-фавотиҳул илоҳия вал мафо- • тиҳул ғайбия” (Қуръоннинг тўла равишдаги тасаввуфий тафсири).
10. Азиз Маҳмуд Ҳудоий, “ Нафоисул мажолис” . ~ ’
11. Исмоил Анқаравий, “ Футуҳоти айния” .
12. Исмоил Ҳаққий Бурсавий, “ Руҳул баён” .
13. Шаҳобиддин Ал-Алусий. “ Руҳул маоний фи тафсирил Қуръонил азим вас сабъил масоний”

Хусусан бевосита тасаввуф тарихига оид асарлардан ташқари, билвосита бу соҳани ёритувчи куплаб асарлар ҳам мавжуд. Масалан, "тарих”лар, “монография”лар, “тазкира”лар, “шоҳрангиз”лар, “қомус”лар, “саёҳатнома”лар ва ҳоказолар ҳам билвосита тасаввуф тарихининг манбаларини ташкил этади. Тадқиқотчилар бу асарлардан фойдаланишни ҳам унутмаслиги керак.

Турор Усмоннинг
"Тасаввуф тарихи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase