close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ваҳдати вужуд (Тасаввуф фалсафаси)

Тасаввуф тарихига назар ташлаганимизда шуни кўрамизки, дастлаб амалий томони кучли бўлган, зухд ҳаёти моҳиятига эга бўлган тасаввуф, ҳижрий II-ва III-асрларда назарий шакл ола бошлади.

Тасаввуф тарихига назар ташлаганимизда шуни кўрамизки, дастлаб амалий томони кучли бўлган, зухд ҳаёти моҳиятига эга бўлган тасаввуф, ҳижрий II-ва III-асрларда назарий шакл ола бошлади.
Шундан сўнг тасаввуф фақатгина зуҳд хаёти эмас, балки айни вақтда бир дунёқарашга айланади. Машҳур сўфийларнинг ёзган асарларида диний, фалсафий ва метафизик масалалар ҳақидаги қарашлар қайд этилади. Бу орада тасаввуфга “кашф” ва “илҳом” янги билим манбаи сифатида кириб келди, ашёнинг ҳақиқатини, Аллоҳнинг зот ва сифатларини ва шунга ўхшаш метафизик масалаларни изохлашда энг ишончли билим манбаи деб қабул қилинди. Сўфийларнинг ўз ички тажрибаларига суяниб, бу мавзуларда қилган изоҳлари мустақил бир тасаввуф фалсафасининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Бу фалсафа аввалроқ изоҳлаганимиздек, “тавҳид” масаласида учта хусусият бор деб талқин этади:

а) ваҳдати КУСУД: банда ўз иродасини Аллоҳнинг иродасига боғлаши, хар нарсанинг орқасида Унинг иродасини кўришидир. Бунда Аллоҳ-олам иккилиги ҳақида сўз юритилади.
б) ваҳдати ШУХУД: рухоний (психологик) бир ҳол сифатида оламда мавжуд хар нарсада Аллоҳни мушоҳада этмоқ. Бунда ҳам Аллоҳ-олам иккилиги бор.
в) ваҳдати ВУЖУД: ирода ва мушоҳадада бўлганидек, борлиқ жиҳатидан ҳам бирлик қабул қилинган бу босқичда Аллоҳдан ташқари бирон борлиқнинг ҳақиқатда мавжуд эмаслиги тан олинган. Сўфийларга кўра, бу тушунча “тавҳиднинг энг сўнг эришиладиган ва энг мукаммал ҳолидир”.

Ибн Арабийдан аввалги сўфийлар тавҳиднинг бу хусусиятларидан ҳар бирига ишора этувчи сўзлар айтишган. Аммо тасаввуфий тушунчани тавҳид ва бошқа мавзуларга доир тартибли бир фалсафа ҳолига келтирган Ибн Арабийдйр. У бошқа маданият ва фалсафалардан ҳам фойдаланган ҳолда, барча изоҳларига диний ҳужжатлардан далил келтириб, қисқача “ваҳдати вужуд” номи берилган тасаввуф фалсафасини ишлаб чиққан.
Бу фалсафа кейинчалик тасаввуф ва тариқат мухитларида кенг миқёсда қабул қилинган. Шунинг учун Ибн Арабийнинг асарлари бугунга қадар ўз ахамиятини йўқотмай келмокда, хатто уларга шархлар хам ёзилган. Имом Раббонийнинг бу фалсафани танқид қилиб, “ваҳдати шухуд” фалсафасини илгари муриши нақшбандия тариқатидан ташқари бошқа тариқатларга катта таъсир ўтказмаган. Ибн Арабий тасаввуф мухитларида хануз фикрлари ишонарли саналган энг кучли олим бўлиб келмокда. Энди “ваҳдати вужуд” фалсафасининг асосий хусусиятларини кўриб чиқайлик:

ЗОТ-СИФАТ МУНОСАБАТИ

Ваҳдати вужуд фалсафасини яхши англаш учун сўфийларнинг Аллоҳ хақидаги қарашларини яхши билиш керак. Уларнинг фикрича, Аллоҳнинг зот ўлароқ субъектив бир борлиғи борки, бу жиҳатдан У зоти билан қоимдир, бирдир, вожибдир, қадимдир, азалийдир; кўпайиш, бўлиниш ва ўзгариш қабул этмайди, шаклий сурати йўқ. Сўфийлар шу жиҳатдан Унга Мутлақ вужуд, Зоти хувият, Мутлақ Амо сингари исмлар қўйганларки, ягона ва холис борлиқ демакдир. Аллоҳ бу жиҳати билан хар қандай изоҳ ва таърифдан покдир. Аллоҳнинг объектив ва борликдар олами (мукавванот) билан муносабатли жиҳати хам бор. Аллоҳнинг исм ва сифатлари шу жиҳатга боғлиқ бўлиб, борлиқ оламида тажалли этмоқда. Коинотдаги ҳар қандай воқелик Аллоҳнинг маълум бир жиҳатига алоқадордирг “У зот ҳар куни иш-амалдадир ”} ояти бунга ишорадир. Аллоҳ зоти жиҳатидан борликлар оламига нисбатан бир ойна кабидир. Ҳар нарса унда кўринади; исм, феъл ва сифатлари жиҳатидан хам борликдар олами У кўринган бир ойна мақомидадир. Борлиқлар олами У билан қоимдир. Демак, Аллоҳ зоти жиҳатидан ягона борликдир ва бутун мавжудотнинг ўзагини ташкил қилади. Оламда ҳамма нарса Унинг зоти билан қоимдир. Ундан ташқаридаги борлиқлар, Унинг исми, феъл ва сифатларининг тажаллиларидан иборат бўлиб, аслий қоим борликдари йўқ. Ҳақиқий вужуд Аллоҳга оиддир. Ортиш ва кўпайиш вужуднинг кўринишларида бўлиб, Ҳақнинг зоти бундан мустаснодир. Бу фалсафага кўра, Аллоҳ мутлақ Зот эътибори ила Ҳақ; муайян бўлиши жиҳатидан оламдир... Шундай экан, Ҳақ оламнинг ботини ва асоси, олам эса Ҳақнинг кўринишидир.
Мутлақ вужуднинг бир зотий ва асмоий камоли бор. Зотий камоли - бошқа нарса тасаввур қилинмасдан, Аллоҳнинг нафсига, нафси учун ва нафси билан зухуридир. Бу зухур муфассал (тафсилотли)нинг мужмалда (мухтасарда) зухури кабидир. Асмоий камоли эса хорижий кўринишда зухуридир. Бу зухур мужмалнинг муфассалда кўриниши кабидир.
Мутасаввифларга кўра, Аллоҳнинг исм ва сифатлари кўп ва уларнинг хар бири Зотнинг мартабаларидир. Унинг зоти, зотига нисбатан эътиборли бўлган бу исм ва сифатлар билан турли суратларда тажалли этади. Аллоҳнинг бехисоб исм ва сифатлари бўлиш билан бирга аслий сифатлари еттитадир: ҳаёт, илм, ирода, таквин (ёки қудрат), самиъ, басар ва калом. Буларга Аллоҳ камол сифатлари дейилади. Исм зот эътибори билан мусаммонинг айни ўзи, хусусий маъно жиҳатидан эса ғайридир. Сифат зуҳур этган пайтда исм бўлади. Яъни, сифат исмнинг ботини, исм сифатнинг зоҳиридир. Зот эса сифат- нинг ботини, сифат эса зотнинг зоҳиридир. Исм ашёнинг ботини, ашё эса исмнинг зоҳиридир. Шунга кўра, Зот ўз навбатида сифат, исм ва ашё шаклида тажалли этмоқдадир. Илохий исмларнинг кўпи Зотга, сифатга ва феълларга оид маъноларнй ўзларида жамъ қиладилар. Масалан, Раб исми собит, малик, муслих маъноларини ўз ичига олади. Буларнинг биринчиси Зотга, иккинчиси сифатга, учинчиси эса феълга оиддир. Яна мутасаввифларнинг айтишларича, Аллоҳнинг ҳаёт, илм, ирода, қудрат каби сифатлари ҳам махлуқотда мавжуд. Аммо бу сифатлар Жаноби Ҳақда мукаммал экан, махлуқотда уларнинг қобилиятига кўра фаркди, нисбий даражалардадир. Сувнинг асли бир бўлгани ҳолда жойлашган жойига қараб ширин, чучук ва ҳоказо бўлгани каби. Ваҳдати вужудда тавҳиднинг уч мартабаси эътироф этилган:
1. Тавҳиди афъол: бу мартабада ориф-инсон, малак ва шайтондан содир бўлган феълларни мосивога эмас, Аллоҳга нибат этади. Бу ваҳдати қусудга зид келади.
2. Тавҳиди сифат: орифнинг барча сифатларни мосивога эмас, Аллоҳга нисбат этишидирки, бу хам ваҳдати шухудга зид келади.
3. Тавҳиди зот: борлиқ сифатида фақатгина ёлғиз Зот (Аллоҳ)ни ва Унинг турли мартабалардаги тажаллиларини кўрмоқ, шу аснода мосиводан “борлиқ” ни сургун қилишдир. Бу эса ваҳдати вужуддир.
Тавҳиднинг бу мартабалари ҳолга алоқадор бўлиб, ориф рухи камолга эришгани сайин буларнинг хар бирини навбатма-навбат завқ орқали идрок этиб камоли нихоясига етганида тавҳиди зот мартабасига эришади.

АЛЛОҲ-ОЛАМ МУНОСАБАТИ

Ибн Арабийнинг фикрича, коинот илоҳий севги ва зотий ишқнинг зарурати сифатида шахси аниқ борлиқлар холида зот жиҳатидан ягона борлиқ бўлган Аллоҳнинг тажаллисидан бошқа бир нарса эмас. Бу эса оламда исм ва сифатлар билан борликдан борлиққа ўтиш, доимий ва хар лаҳза янгиловчи хусусияти бўлган бир воқеликни ифодаламоқда.
Унингча, оламдаги турланиш ва кўпайиш мутлақ номаълумлик мартабасидаги Зоти аҳадиятнинг “борлиқ” миқёсидаги кўринишидан иборатдир. Аллоҳ зоти жиҳатидан азалда бор эди ва Ўзи билан бирга ҳеч нарса йўқ эди. Аммо У илоҳий исмларини ўзида мушоҳада этишни тилади. Чунки қудратсиз Қодир, ризқсиз Раззоқ... сифатлари маъносиз ва қиймати йўқдир. Шунинг учун зот мартабасидан, турли босқичлардан ўтиб, борлиқлар оламини яратди. Шундай қилиб, уларни ўзига ойна қилди, ўз камолини ва жамолини томоша қилди.
Ибн Арабийнинг фикрича, коинот Аллоҳдан чиққан, аммо Аллоҳ билан айнан бир моҳиятда эмас. “Мумкин” борлиқлар олдин йўқ бўлиб, кейин Аллоҳдан содир бўлгандир. Бироқ бу, парчанинг бутундан ажралиши каби, бир ажралиш билан пайдо бўлиш эмас. Шундай бўлса эди, булар борликдан борлиққа чиққан ва азалда ўз-ўзи билан қоим бир борлиққа эга бўлган бўлардилар. Ибн Арабийга кўра, Аллоҳ оламни Ва бутун яратиқларни қандай шаклда яратишни азалий илми билан биларди. Бу илмни бошқасидан олмади. Чунки ўзидан бошқа бир борлиқ йўқ эди. Шундай экан, оламдаги мавжуд ҳамма нарса яратилмасдан аввал Унинг азалий билимида билқувва мавжуд эди. Аллоҳнинг зоти каби бу хусусдаги билими хам ўзининг бир сифати ўлароқ қадим ва азалийдир. Махлуқот яратилишидан олдин Аллоҳнинг азалий илмидаги шаклга “аъёни собита” дейилади. Ибн Арабий фикрича, аъёни собита, яъни Аллоҳнинг илмида мавжуд бўлиши жиҳатидан олам қадимдир. Оламда яхши-ёмон, зулм-мархамат, зулмат-нур сингари бир-бирига зид нарсаларнинг борлиғи хам бир илохий хикматга асосланади. Бу зиддиятлар соясида Аллоҳнинг хам жамол сифатлари, хамда жалол сифатлари тажалли этмоқдадир.
Ҳақиқий вужуд бир бўлиши билан бирга оламдаги тажаллиларнинг ва махлуқотнинг бир-биридан фарқли бўлиши махлуқот қобилиятларининг фарқлилигидандир. Аллоҳ бир махлуқини қайси қобилиятда тақдир этган бўлса, у шу тарзда вужуд топади ва Зоти Илохийни ўз қобилиятига кўра акс эттиради. Буни шундай тушуниш мумкин: деворларида қинғир-қийшиқ холда кўпгина ойна осилиб турган бир хонага кирган киши, хар бир ойнада фарқли шаклларда кўринади. Ҳолбуки, кишининг ўзида ўзгариш ва камчилик йўқ.
Ваҳдати вужудчилар Аллоҳ-олам муносабатини изоҳлар экан, борлиқлар оламини қай тарзда яратилгани хақида “ваҳдати вужуд” назариясига уйғун тарзда шархдар келтиришган. Уларнинг фикрларича, оламнинг яратилиши бир неча мартабалардан ўтиб рўёбга чиққан. Бу яратилиш мартабалари “хазароти хамса” (беш илоҳий хазрат), “таназзулоти саб’а” (етти рухий эниш) дея номланиб, батафсил изохланган. Энди унинг асосларини кўриб чиқайлик:

А. Таназзулоти саб’а.
1. Ла таъаййун маотабаси: Ҳақ вужуди бу мартабада хар қандай чекланишдан йироқ. Шунинг учун бу мартабага “аҳадият”, “мутлақ ғайб”, “итлоқ”, “мутлақ амо”, “вужуди маҳз” (фақатгина вужуд), “уммул китаб”, “ғайбларнинг ғайби”, “зоти илоҳия” каби исмлар берилган. Бу мартаба Аллоҳнинг зот мартабасидир. Унинг зоти эса асло билинмайди. Бу мартабада Унинг исми Ахад. Жаноби Ҳақ бу мартабада хануз исм ва сифатлар мартабасига тушмагани учун, бар- ча исм ва сифатлари Зоти улухиятида йўқ эди. Бу мартабада бутун нисбат ва ҳодисалар фақат Зотнинг ўзидир.
2. Илк таъаййун мартабаси: бу мартаба Зоги илоҳийнинг борлиқ саҳнасига нузул қилиш жиҳатидан илк харакатини ифодалайди. Аллоҳ бу мартабада Зотини, сифатларини, исмларини ва бутун мавжудотни бир-биридан ажратмай, ижмолий ўлароқ билади. Бу ерда воқеликнинг илк бошланиши хақида гап кетаяпти. Бу мартабага “ваҳдат”, “мутлақ ваҳдат”, “Ҳақиқати Муҳаммадия”, “ҳувият”, "мутлақ илм” каби номлар берилган. Бу мартабада У - “Айлох” - Жамил исми билан номланган.
3. Иккинчи таъаййун мартабаси: бу мартабада Аллоқ, Зотини, сифатларини ва мавжудотини бир-биридан ажратган холла (тафсилий) билади. Бу мартабада илм суратлари бир-биридан бўлак бўлганидан ва бу суратлар илохий сифатларнинг суратлари бўлганидан, уларга “вохидият”, “аъёни собита” ва “хақиқати инсония” дейилади. Бу суратлар имкон доирасида борлиқларнинг хақиқатлари ва таянчларидир. Илк таъаййун мартабаси бу мақомнинг ботини, бу эса унинг зохиридир.
4. Рухлар олами маотабаси: Бу мартаба Зоти Илохийнинг латифлигини бир даража йўқ этишидан иборат. Бу мартабада хар бир рух ўзини, ўз мислини ва ўзининг бошланиши бўлган Ҳақни ўраб олган.
Бу мақом эса иккинчи таъаййун мартабасининг зохири, у эса бунинг ботинидир.
5. Мисол олами мартабаси: Бу мартаба хали парчаланиш ва ажралишни билмайдиган латиф мураккаб ашёдан иборат. Бу мартабада рухлар оламидаги хар нафар жисмлар оламида шаклга киради. Бу мартабага “хаёл олами” ҳам дейилади.
6. Шаходат олами мартабаси:Бу мартаба жисмлар олами бўлиб, ларчаланадиган ва ажраладиган қаттиқ ва қоришиқ ашёдан иборат.
7. Шу ергача айтилган барча мартабаларни ўзида жо этган “Мартабаи жомиа” мартабаси бўлиб, бу мартаба инсондир. Инсон хоҳ нуроний (латиф) бўлсин, хоҳ моддий (қаттиқ) бўлсин, барча мартабаларни ўзида жам этган. Аммо бу ерда айтилаётган инсон сўфийлар англаган маънодаги Инсони Комилдир. Исми Аъзам қандай қилиб Аллоҳнинг барча исмларини ўзида мужассам этган бўлса, инсони комил хам бутун оламларни ўзида жам қилган. Комил  инсон битан Аллоҳнинг исм ва сифатлари мукаммал зуҳур этган ва бошда айтганимиз илохий ирода амалга ошгандир.
Бу етти мартабадан илк учтаси вужубий ва ғайбий тажаллилари, қолган тўрттаси эса имконий ва шуҳудий тажаллилардан иборат. 4, 5, 6-мартабалар навбатма-навбат руҳий, мисолий ва жисмоний таъаййун (юзага келиш) ва тажаллилардир. Жисмоний тажаллилар кўриниб турган оламга тааллуқлидир.
Баъзилар бу мартабаларни “хазароти хамса” (беш ҳазрат) номи билан бешта деганлар. Юқоридаги етти мартабадан иккинчи ва учинчи хамда олтинчи ва еттинчи мартабаларни биттадан мартаба хисоб- лаб, қуйидагича санаб чиққанлар:

1. Ахадият,
2. Вохидият,
3. Арвох,
4. Мисол,
5. Шаходат. Баъзилар бу мартабаларни тўрттага хам туширганлар:

1. Лоҳут, 2. Жабарут, 3. Малакут, 4. Носут.
Булардан Лохут юқоридаги Ла таъаййун, жабарут илк таъаййунинг; малакут иккинчи тааййун, рухлар олами ва мисол оламининг; Носут эса шаходат олами ва инсони комил мартабаларининг ўрнини босмоқда. Аслида мазкур таснифлар тамоман нисбийдир. Чунки, “вужуд”нинг мартабаларини маълум саноқлар билан чеклаш тўғри эмас. Чунончи, Абдулкарим Жилий “Маротибул вужуд” асарида бу мартабаларни қирқтага қадар етказган. Бу ерда қуйидаги жиҳатни унутмаслик керак: юқоридаги мартабалардан ўтиб борлиқ сахнасига чиққан Зоти Улухиятнинг исму сифатларининг мукаммал зухур этиш, фитрий жиҳатдан барча мартабаларни ўзида жам этган инсоннинг хақиқий нафс ва рух тарбиясидан ўтиб “комил инсон” даражасига эришмоғи ила амалга ошади.
Шунинг учун бу мартабаларга “сайри нузулий” (тушиш сайри) дейилади. Инсон моддиятнинг панжасидан қутулиб, илоҳий хувиятига қайта эришуви, яъни “комил инсон” бўла олиши учун босиб ўтган нафс мартабаларига эса “сайри уружий” (юксалиш сайри) дейилади. Чунки, сайри нузулийда латифликдан қаттиқликка, рухийликдан моддийликка қараб ўтиш хақида сўз юритилса, сайри уружийда моддийликдан илохий ҳақиқатга юксалиш бордир. Шу жиҳатдан қараганимизда, айтиш мумкинки, сайри нузулийдан мақсад - инсоннинг яратилиши бўлса, инсондан мақсад сайри уружий орқали “инсони комил” мартабасига эришмоқдир. Шундай қилиб, давр тамомланган ва илохий ирода амалга ошган бўлади.
Кўриниб турибдики, Аллоҳ ҳақида “зот” ва “сифатлар”ни ажратган каломчиларнинг нуқтаи назарлари билан ваҳдати вужуд тушунчасидаги мутасаввифнинг қараши орасида катта фарқ  бор. Сўфийлар бу қарашларини оятларга асосламоқда, айниқса, Аллоҳ исмини Қуръонда “зот”, “улуҳият” ва “рубубият” маъноларида ишлатилгани боис, оятларни шунга далил келтирмоқдалар. Табиийки, Ибн Арабий бошчилигидаги сўфийларнинг изоҳлари, зокир уламоси томонидан қаттиқ қаршиликка дуч келди. Шу билан бирга, ваҳдати вужуд тушунчаси Ислом фалсафасига айрича жонлилик бахш этиб, уни бойитди. Чунончи, усмонли давлатининг охирги олимларидан И. Фанний Эртуғрул, Фарид Кам, Шехбендерзода Филибали Ахмад Ҳилмий, Мехмед Али Айний ва Ахмад Авни Кўнуқ кабилар моддапараст тушунча ва ғарб файласуфларига қарши Исломни муваффақиятла химоя қилар экан, кўпроқ ваҳдати вужуд фалсафасидан фойдаланганлар.
Ваҳдати вужуд фалсафасининг энг буюк намояндаси бўлган Ибн Арабий Аллоҳдан бошқа борлиқни қабул қилмаган. Унингча, олам хам, юқорида изоҳланганидек, Аллоҳ сифатларининг тажаллисидан иборат бўлиб, унинг борлиғи Аллоҳнинг борлиғи билангина қоимдир.
Оламнинг борлиғи соядангина иборат. Яъни, олам нисбий борлиқ бўлиб, ваҳм ва хаёлдан иборат. Соя эса ўзининг сабабчиси бўлган борлиқнинг вужудидан бошқа бир вужудга эга эмас. Шу важхдан мутасаввифлар ашёнинг хис ва ақлимизга нисбатан кўриниб турган борлиғига “соя борлиқ” деганларки, бу вахмий ва хаёлий борлиқ демакдир. Ашё хар лаҳза ўзгариб тургани холда бизнинг сезгиларимиз бу ўзгаришларнинг фарқига боришдан ожиз. Масалан, бир инсоннинг ёшлиги билан кексалиги орасидаги ўзгаришни сезиш жуда қийин, чунки ўзгариш хар лахза содир бўлади. Қор, муз, булут, буғ - ҳаёлий нарсалар бўлиб, улар сувнинг вужудидан бошқа нарса эмас. Улар турли шароитларда хар хил шаклларга кирган бўлади, холос. Қор, муз ва хоказоларнинг хаёлий воқелиги шундаки, улар фақатгина зехнда мавжуд нарсалар эмас, балки сезгиларимизга нисбатан хақиқатда мавжуддирлар. Фақатгина зехний борликдар бўлса эди, улар хаёл қилганнинг йўқ бўлиши билан улар хам йўқ бўлган бўлар- дилар. Ҳолбуки, қор, муз ва хоказолар шароит ўзгариб, сувга айланмагунларича доимдирлар ва зохиран мавжуддирлар. Қор бизни совуқоттиради. Муз юқоридан устимизга тушса, бошимизни ёради.
Шундай экан, буларни ҳаёлий дейиш, ҳақиқатни инкор қилиш демакдир. Мутасаввифларнинг ашёни хаёл ва ваҳм деганлари, ашёнинг сезгиларга нисбатан борлигини эътибордан узоқлаштириб, коинотда тажалли этиш ила бирга зот жиҳатидан ўзгармайдиган Ҳақнинг вужудидан бошқа бир нарса сифатида кўрмасликларидандир. Шундай экан, олам сезгиларга ва уларга бўйсунган ақлга кўра - хақиқий, басират кўзига кўра - хаёлийдир. Софистларга кўра, ашёнинг хеч қандай ахамияти йўқ. Мутасаввифларга кўра эса, ашёнинг хақиқати бор, бу эса уларда тажалли этаётган Аллоҳнинг борлиғидан иборатдир.
Фанний Эртуғрул, мутасаввифларнинг ашёнинг ҳаёлий эканига доир қадимдан олға суриб келган ғояларини бутун Оврупо табиатшунос олимлари хам тасдиқлаганларини айтган ва бунга намуналар хам келтирган.

2 ВАХДАТИ ВУЖУДНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Ваҳдати вужуд фалсафасини хар тарафлама ўрганган И. Фанний Эртуғрул бу фалсафага ошно бўлиш - кишига қуйидагича фойдалар беришини айтади:

1. Инсон бу фалсафа туфайли ўзининг илохий сифатларга эришганлигини кўради ва хақиқий бахосини англайди. Узини танигач, Парвардигорини хам танийди-билади.
2. Бу билими орқали яширин ширкдан хақиқий тавҳидга эришади.
3. Тавҳидда камолотга эришгани боис, ибодатларида “ихлос” пайдо бўлади. Сўфийларнинг қалбий кашфлари хам аслида шу ихлоснинг натижасидир.
4. Бу фалсафанинг фазилатларини фахмлаган кишига муташобих (тушунилиши қийин) оятларнинг маъноси аён бўлади.
5. Ваҳдати вужуд билан инсон Аллоҳнинг буюклигини ва ўзининг ожизлигини идрок этади.
Махлуқотга Ҳақнинг тажаллилари дея боқади ва уларга рахму шафқат ила муомала қилади.
6. Ваҳдати вужудга ишонганлар, Аллоҳнинг бирлигини исботлашга уринмайдилар, чунки Ундан бошқа борлиқни бор деб қабул этмайдилар.
7. Ваҳдати вужуд муроқабасида давом этиш - Аллоҳга эришмоқ учун энг қулай ва қисқа йўлдир.
8. Бугун ваҳдати вужуд моддапарастлар билан табиат олимларининг фикрларини рад қилиб, уларни ишонтирмоқ учун энг уйғун фикр тизимидир.
9. Ваҳдати вужудни англаған киши Аллоҳ исм ва сифатларининг тажаллиси бўлган табиатни таниш йўлида янада кўпроқ ғайрат қилади. Чунки Аллоҳнинг зоти маълум эмас. У фақат исм ва сифатлари билангина маълум. Табиатни тадқиқ этиш хам инсонни дунёда ва охиратда саодатли қилади.

И.Ф. Эртуғрул ваҳдати вужуднинг ушбу фойдаларини айтгач, бу фалсафани яхшилаб тушунган киши унинг Исломни йўқ қиладиган бир эътиқод эмас, аксинча хақиқий тавҳид эканини англаши, аммо уни хар ким хам тушунолмаслиги, шу сабаблан ваҳдати вужуд хос кишиларга оид бир эътиқод экани, авом аҳли уни нотўғри тушуниб, шариатга зид иш содир этиб қўйиши мумкинлигини, шунинг учун авом аҳли ақоид китобларида қайд этилганидек, “Аллоҳ макондан муназзах (ҳоли)дир” деб фақат ибодатлари билан машғул бўлиши лозимлигини таъкидлаган.

Г. Ваҳдати ВУЖУДНИНГ танқиди.
Илк сўфийларда юқорида айтилган тарзда ваҳдати вужуд эътиқоди мавжуд эмасди. И.Ф. Эртуғрул Боязид Бастомийни, Жўнайд Бағдодий ва Абдулқодир Гилоний каби мутасаввифларни ваҳдати вужудга хамфикр деб исботлашга уринса-да, бу мутасаввифларнинг Ибн Арабий каби ваҳдати вужуд эътиқодида бўлмаганликларини Никольсон ва Массигнон сингари тадқиқотчилар кўрсатиб беришган. Мансур Халлож хам шулар қаторидадир.
Илк сўфийлар Ғарб ва Шарқ фалсафаларидан таъсирланмаганлар. Зотан улар фалсафани хушламай зоҳидона яшашға кўпроқ ахамият берганлар. Фалсафий асарларнинг таржима қилиниб, Ислом жамиятларида тарқалганидан кейингина мутасаввифлар бу фалсафалардан таъсирланганлар. Ниҳоят Ибн Арабий Ғарб ва хинд фалсафасини ўрганиб, баъзи мавзуларда улардан фойдаланган холда, ваҳдати вужуд деган тасаввуф фалсафасига асос солган. Ваҳдати вужудга қарши чиққанлар уни пантеизмда айблаганлар. Ҳолбуки, пантеизм билан ваҳдати вужуднинг ўхшаш томонлари кўп бўлса-да, аслида бир-биридан батамом ўзгача тизимлардир. Пантеизмда Аллоҳ билан ашё бир деб қабул этилса, ваҳдати вужудда бундай эмас, балки зот жиҳатидан Аллоҳнинг ҳамма нарсадан алоҳида ва ягона борлиқ экани, мосивонинг эса Унинг исм ва сифатларининг тажаллиларидан иборат бўлиб, зотий борликдари йўқлиги илгари сурилган. Мосивонинг борлиғи йўқ экан, “ҳулул” (эврилиш) ва “иттиҳод” (бирлашиш)дан сўз очишнинг ҳожати йўқ. Буларнинг бўлиши учун бирдан ортиқ борлиқ бўлиши керак. Пантеизм Исломдаги “ваҳдати мавжуд”, “вужудия”,'“вужудийлик” таъбирларига тўғри келади. Пантеизм билан ваҳдати вужуднинг бошқа-бошқа эканини И.Ф. Эртуғрул “Ваҳдати вужуд ва-Мухйиддин Арабий”, Фарид Кам эса “Ваҳдати вужуд” асарларида исботлашга уринганлар. “Маснавий” ва “Фусусил хикам”ни шарҳлаган А.А. Кўнуқ эса бу икки фикр тизими орасидаги фарқларни аниқлаган. Жумладан, унинг айтишича. шарқшунослар бу икки фикр тизимини бир хил деб қабул қилиб хато қилганлар. У Ибн Арабийнинг “Футуҳот”ида ўрин олган "Поклаймон ул зотники, ашёни изҳор этди, холбуки у зот ашёнинг ўзидир” жумласини, яна “Футухот”дан олинган “У зоти Ҳақ зуҳурда хамма нарсанинг ўзидир. Уни поклайманки, ашёнинг зотларида ашёнинг ўзи эмас. Балки У Удир ва ашё хам ашёдир” жумлалари билан изоҳлагач, бундай дейди: “Шарқшунослар бу сўзларни тушунмасдан, уларни вужудия файласуфлари деб ўйлайдилар. Нафақат шарқшунослар, балки мадрасаларда йиллаб Қуръон ва хадисдан дарс олган домлалар хам бу сўзлардаги назокат-хикматни англашга ожизлик қилганлар”. Бу масалада пантеизмнинг ақл махсули бўлган бир фалсафа эканини, холбуки ваҳдати вужуд ақлий далил билан эмас, қалбий мушоҳада, завқ ва хол билан эришилган бир “ирфон” бўлиб, ақлий бир назария эмаслигини доимо назарда тутиш керак. Яъни, ваҳдати вужудга эришмоқнинг йўли ақлий ва китобий эмас, сайру сулук натижасида “фано” мартабасига эришмоқдир.
Ваҳдати вужуднинг намояндалари бу масала устида тўхталар экан, унинг “хулул” ва “иттиход” каби ботил тушунчаларга алоқадор эмаслигини баён этганлар. Жалолиддин Румий бир рубоийсида буни шундай тушунтиради: “Банда ўзидан “фонийи мутлақ” бўлмагунича тавҳид унинг наздида амалга ошмайди. Тавҳид, Ҳақнинг банда вужудига кириши эмас, балки сенинг мавхум вужудингдан йўқ бўлишингдир. Акс холда бехуда сўзлар билан ботил Ҳақ бўлиб қолмайди”. Чунончи, “Футухоти Маккия” бўйича жуда жиддий тадқиқот олиб борган проф. Н. Каклик хам Ибн Арабийнинг мавзуга алоқадор баъзи сўзларини нақл этгач, “Таносух, ҳулул ва иттиход каби мавзуларда Ибн Арабий хеч қачон тухматга лойиқ эмас. Чунки (Исломга тўғри келмагани учун) ўзи ҳам бу назарияларни рад этган”, дейди. Аллома Жалолиддин Суйутий ҳам сўфийлар “ваҳдати вужуд” назариясини ҳулул ва иттиҳод сифатида баҳоламасликларини, унинг ҳақиқий тавҳид эканига ишончи комил эканини айтган. Тадқиқотчи Мохир Из эса Суйутийнинг “ал Ҳавий лил фатово” асаридан ушбу сўзларни нақл этган: “Баъзи сўфий муҳаққиқларнинг сўзлари орасида иттиҳод сўзига дуч келасиз. Бу ердаги иттиҳод лафзи тавҳид ҳақиқатига ишоратдир. Тавҳидда муболағадир. Асосан тавҳид - воҳидни ва аҳадни билишдир. Йўлдан адашганлар бу маънони англамайдилар. Итгиҳодни хулул маъносида англаганларнинг фйкри ақлан, шаръан, урфан рад қилинган-лаънатлангани каби, анбиё, авлиё ва машойихи сўфиянинг ва ҳоказо уламонинг ижмол (хулоса-қарор)и бирла хам мардуд-лаънатлангандир. Бу мардуд сўз фақатгина ғалаёнчи тоифанинг, яъни илмга асосланмаган ва Вожиб таоло ҳақида мукаммал бир фикри бўлмаган, кўр-кўрона билимига суянадиган гуруҳнинг ҳақиқат-и илмия олдида айтган қийматсиз сўзларидан иборатдир”.
Ибн Арабийдан кейин ваҳдати вужуд фалсафаси кўпчилик томонидан тан олинди, “Фусусил хикам” кўп мароталаб шарх қилинди, бу назария тўғрисида қанчадан-қанча китоблар битилди. Шу билан бирга бу назарияни билиб-билмай рад этганлар хам кўпчиликни ташкил этади. Бу назариянинг энг эски ва энг кучли душмани Ибн Таймия (м. 1328й. в.э.) бўлиб бу мавзуга ўз муносабатини “Ибтолу ваҳдати вужуд”, “Ҳақиқату мазхабил иттиҳадиййин ва ваҳдатил вужуд” каби рисолаларида билдирган. И.Ф. Эртуғрул ўзининг “Ваҳдати вужуд ва Муҳйиддин Арабий” асарида Ибн Таймиянинг танқидларига жавоб берган. Ибн Таймиядан бошқа баъзи олимлар ҳам ваҳдати вужудга қарши чиққанлар. Қуйида уларнинг исм ва асарлари рўйхатини хавола этамиз:

1. Ахмад Носирий (1412м.й.в.э.): “Фасоду ақидати Ибн Арабий”.
2. Муҳаммад Алоуддин Бухорий (1438м. й.в.э.): “Фазийхотул мулхидин ва насиҳатул муваххидин” (Бу асар Саъдиддин Тафтазонийга нисбат этилган).
3. Мансур ибн Ҳасан Қозируний (1456м.й.в.э.): “Ҳужжатус сафаратил барара алал мубтадиатил фажаратил кафара фи нақдил Фусусил Ибн Арабий”.
4. Бурхониддин Иброҳим Букоий ( 1480м.й.в.э.): “Тахзирул ибад мин ахлил инад би бидъатил иттихад” ва “Танбихул ғобий ало такфири Ибн Арабий”.
5. Иброҳим Ҳалабий (1545м.й.в.э.): “ Ниъматуз зариа фи нусратиш шариа” (туркча).
6. Мухаммад ибн Бадруддин (1768м.й.в.э.): “Ар радд аъла Ибн Арабий”.
7. Алиййул Қори (1605м.й.в.э.): “Фаръул авн муддаи имани Фиръавн”.
8. Ибн Холдун (1405м.й.в.э.): “Шифоус соил ли тахзибил масоил”.
9. Мустафо Сабри: “Мавқифул ақли вал илми вал олам” (тўрт жилдлик бу асарнинг учинчи жилдида ваҳдати вужуд кескин қораланган унга қарши ваҳдати шухуд ҳимоя қилинган). Миср, 1950.

Усмонли давлатининг сўнгги паллаларида ваҳдати вужуд назариясини химоя қилганлар бўлганидек, уни қораловчилар хам чиққан: олмалилик М. Ҳамди Ёзир билан измирлик Исмоил Ҳаққийни бунга мисол келтириш мумкин.
Ваҳдати вужуд баъзи мутасаввифлар томонидан хам танқид қилинган. Масалан, бу назарияга тарафдор бўлган Абдураззоқ Кошонийга қарши ўлароқ, унинг замондоши, машхур муфассир ва мутасаввиф Алоуддавла Симноний бу назарияни “куфр” деб қабул қилган ва тасаввуфда охирги мартаба - бандаликдир, деган. Ахмал Руфоий “ал Бурхонул муайяд” асарида бундай дейди: “Ҳалложнинг “Мен Ҳақман” деганини нақл қиларлар. Вахми билан хато қилибди.
Агар Ҳақ узра бўлганида эди “Мен Ҳақман” демаган бўларди. Ваҳдати вужудни эслатувчи бир шеърни унга бағишлаганлар. Вахми уни холдан холга судраган. Яқинлиги ортиб, аммо қўрқуви ортмаган киши тузоққа тушади. Бундай сўзлар сўзлашдан ўзингизни тийинг. Чунки бундай сўзлар ботилдир?
Айрича, нақшбандия тариқатининг асосчиси Бахоуддин Нақшбанд Ибн Арабийнинг фикрларини тан олган ва “Рисола фи ваҳдатил ВУЖУД” асарида бу назарияни ёқлаб чиққан. Ибн Арабийнинг ваҳдати вужуд фалсафасини энг жиддий ва тизимли равишда танқид қилган Имоми Раббоний ( 1624м.й.в.э.) бўлиб, бу назарияга қарши ўзининг ваҳдати шухуд ғоясини илгари сурган.
Энди ваҳдати шухуд хдқида хам қисқача тўхталамиз.

ВАХДАТИ ШУХУД

Ваҳдати вужуд назариясида, оламдаги борликдарга “вужуд” дея нисбат бериб бўлмайди, улар бир соядек борлиқлар бўлиб, ягона хақиқий вужуд-Ҳақнинг вужудидир, борлиқлар олами (мукавванот) ни Ҳақдан бўлак мустақил “вужуд”лари йўқ, хуллас, вужуд хусусида Аллоҳ-олам дея ажратилмайди, олам - Аллоҳнинг исм ва сифатлари тажаллисидан иборатдир, деган ғоя асосдир, биз буни юқорида кўриб чиққандик.
Имоми Раббонийнинг “ваҳдати шуҳуд” назарияси хам бу назарияга ўхшашлиги билан бирга ўзак масалада ундан айричадир. Имоми Раббоний отасининг изидан бориб, аввал ваҳдати вужуд назариясини қабул қилгани, аммо шайхи Мухаммад Боқийнинг иршоди билан фикри ўзгарганини бундай хикоя қилади:
“Анча вақтгача ваҳдати вужуд фикрида эдим, ойлар ўтди, бирдан Ҳақ таолонинг ёрдами келиб, саноқсизлик ва мавхумлик юзини ёпиб турган пардани кўтарди. Иттиҳод ва ваҳдати вужудга асосланган эски билимларимни ўчирди-йўқ қилди. Аниқ тушундимки, Улуғ яратувчининг айтилган тарзда бу олам билан хеч қандай муносабати йўқ экан. Унинг хамма нарсаси ихотаси ва яқинлиги ва зоти билан эмас, илми биландир. У бирон нарса билан бирлашган эмас. У Удир, олам эса оламдир. У саноқли эмас, холат хам эмас, унга ақл бовар қилмайди. Олам эса бошдан охир саноқли микдор ва холатлар билан тамғаланган. Англашилмайдиган борлиқ, англашиладигандек бўлмайди... Вожиб-мумкиннинг ўзи, дейилмайди. Қадим эса ходис (кейин рўй берган нарса)нинг ўзи эмас. Йўқлиги имконсиз бўлган билан йўқлиги мумкин бўлганни бир ўринга қўйиб бўлмайди.
Ҳақиқатларнинг ўзгариши эса хам ақл, хамда дин томонидан имконсиздир. Шайх Мухйиддин (Ибн Арабий) ва тарафдорлари айтганларидек, Улуғ Илоҳнинг зоти жиҳатидан мутлақ мавжудлиги хамда зоти билан яратиқларга яқин ва улар билан бирга эканини эътироф этмоқ У хақда зиддиятга тушмоқ бўлади. Тўғрироғи, ахли суннат олимлари айтганларидек, Аллоҳнинг ашёга билими билан яқинлиги ва ашёни билими билан қамраб олганидир. Шу олам олий сифатларнинг ойнаси, Илоҳий исмларнинг акс этадиган жойи бўлса хам, ваҳдати вужудчилар ўйлаганларидек, кўрсатувчи кўраётганнинг ўзи эмас. Соя асл билан бир хил бўлолмайди... Яратиқлар, яратувчининг исм ва сифатларининг воситачиларидир. Орадаги бу муносабат баъзиларида ваҳм юзага келтирмокда, тавҳид хақида ортиқча фикрлаганларидан шу ваҳмий ҳукмларга тушмокдалар... Аслида ашё бор, аммо сархушлик холида уларга йўқ бўлиб кўриняпти. Ортиқча севгидан Аллоҳнинг зоти ила хамма нарсани қамраганини ва хамма нарсага яқинлигини кўрадилар. Саноқсиз ва холатсиз бўлган улуғ Аллоҳ, сон-саноқли ва ҳолатли ашёда макон тутмайди, маконсиз бўлган маконда жойлашмайди. Саноқсизни саноқли доиранинг ташқарисидан изламоқ даркор. Маконсизни макондан ташқарида қидирмоқ керак. Офоқ (объектив) ва анфус (субъектив)да кўринган нарсалар, Аллоҳ таолонинг алохида ишоратларидир.
Имоми Раббоний Аллоҳнинг исм ва сифатларини Унинг зотидан алоҳида борликдар сифатида эътироф этган. Бу ҳақда: “Бу фақир, Ҳақ ахли олимлари айтганларидек, Ҳақнинг сифатларини алохида- зоид борлиқ (вужуд) деб биламан”, деган. Унинг фикрича, оламнинг Аллоҳнинг зоти билан ҳеч қандай муносабати ва иштироки йўқ. Оламнинг муносабати Унинг исм ва сифатлари билан ва бу исм ва сифатларнинг зухур этадиган жойидир: “Агар эхтимолда хаёт бор бўлса, Вожиб таоло хаётининг кўзгусидир. Ва агар илм бор бўлса, Ҳақ Субҳанаҳунинг илм кўзгусидир. Агар қудрат хам бор бўлса, Ҳақ таоло қудратининг ойнасидир. Ҳақ таоло зотининг эса оламда бир ашё ва ойнаси (акс этадиган жойи) йўқдир. Балки, Ҳақ таоло зотининг олам билан хеч қандай муносабати йўқдир ва қеч нарсада иштироки хам йўқдир”.
Яна Раббонийнинг айтишича, “Аллоҳ мавжуддир, фақат ўзлигида мавжуддир, вужуд сифати билан эмас. Ҳай-Тирикдир, аммо зоти билан ва зотида Ҳай-тирикдир, хаёт сифати билан эмас. Олимдир, аммо зотида ва зоти билан олимдир, илм сифати билан эмас”?
Хуллас, Имом Раббоний олам-Аллоҳ иккилиги мавзуида сўз кетганда, Ибн Арабийдагидек “вужуд” жиҳатидан олам билан Аллоҳни бир хиллаштиришни рад этган. Яъни, Ибн Арабий “монист” бир фикр тарафдори бўлса, Раббоний “дуализм”ни ёқлаб чиққан. Раббонийнинг айтишича, Аллоҳнинг исм ва сифатлари зотининг сояси, олам эса Унинг исм ва сифатларининг сояси ва зухур этадиган жойидир. Фақатгина исм ва сифатларнинг Илоҳ зотидан бўлак “вужуд”лари бўлганидек, оламнинг хам исм ва сифатлардан айри “вужуд”лари бор. “Фано” мақомига эришган соликнинг оламда Аллоҳнинг сифатларидан бошқа бир нарсани мушохада қилмаслиги оламнинг борлигини инкор қилиш деган маънони билдирмайди. Бироқ худди қуёш нурининг таъсири билан юлдузларни кўрмаган ва уларга қизиқмаган киши каби Аллоҳнинг тажаллиларига гувох бўлган кишининг кўз олдида олам йўқолади. Акс холда, қуёш ёруғлигида юлдузлар батамом йўқ бўлмаганидек, соликнинг кўз олдидан йўқолган олам мавжуддир. Шундай экан, Аллоҳ билан олам орасида “иттиҳод” (бирлашув), “айният” (бир хиллик), “иҳота” (қамраш), “маият” (бирга бўлиш) туридаги муносабат йўқдир. Шу билан бирга Имом Раббоний ҳам оламнинг ярашлиши масаласида Ибн Арабийдаги каби бир неча мартабалар қабул қилган, илоҳий севгига асосланган ва Ҳақ зотидан чиққан илк таъаййун (келиб чиқиш) ва иккинчи таъаййун мартабаларидан сўз юритиб.
Ибн Арабийга фикрдош бўлган. Чунончи у оламларни кўринадиган ва кўринмайдиган тарзда ажратиш, Аллоҳнинг мутлақ борлиқ, олам эса нисбий борлиқ экани, амр, халқ ва мисол оламларининг аниқланиши, рухнинг токлиги, тажаллий, нузул ва уруж каби фикр-қарашларда Ибн Арабий билан хамфикрдир.
Жовид Сунар бу мавзуда қилган тадқиқоти натижасида Ибн Арабий билан Имоми Раббонийнинг фикрлари орасидаги шундай фарқларни аниклаган:

1. Ибн Арабийга кўра, зот ва вужуд бир хил (айнан)дир. Раббонийга кўра, вужуд зотдан бўлак ва илк яратилган нарса вужуддир.
2. Ибн Арабийга кўра, сифатлар зотнинг ўзидир. Раббонийга кўра, сифатлар зотдан айри бўлиб, зот вужуд (қўшимча вужуд) билан ташқарида мавжуддирлар ва зотнинг сояларидир.
3. Ибн Арабийга кўра, олам - сифатларнинг маълум бўлиш ва юзага келиши (тажалли ва зухур)дан иборат. Раббонийга кўра, сифатларнинг эмас, уларнинг сояларининг тажаллиларидан иборат.
4. Ибн Арабийга кўра олам хаёлдир, аммо Аллоҳ бор. Яъни Аллоҳ оламдир.
Раббонийга кўра эса, олам хаёл эмас, унга хаёл дейиш оламнинг объектив реаллигини ва Аллоҳнинг “ибдоъ” сифатини инкор қилмоқдир.
5. Ибн Арабийга кўра, олам соядир аммо Аллоҳнинг ўзидир. Раббонийга кўра хам олам соядир, аммо бу соя асл (Аллоҳнинг ўзи эмас, бошқа нарса ва Аллоҳ ўзига бахш этган вужуд билан ташқарида ўз нафсида мавжуддир.
6. Ибн Арабийга кўра, “аъёни собита” (илоҳий илмда - ашёнинг азалдан бери собит бўлган сурат ва хақиқатлари)нинг вужуди йўқ. Шу туфайли олам хам йўқ. Аллоҳ бор.
Раббоний фикрича эса бу янглиш фикр.
7. Ибн Арабийга кўра, Аллоҳ бир жиҳатдан оламнинг ичида, бир жиҳатдан оламдан ташқарида ва устидадир. Шу жиҳатдан хақиқат, танзих билан ташбих орасини бирлаштирни орқали қўлга киритилади. Раббонийга кўра эса, Аллоҳ оламларга эхтиёжсиздир, шу боис уни холи равишда танзих этмоқ даркор.
8. Ибн Арабийга кўра, Аллоҳнинг тажаллиси оламда ва унинг объектларидаги “лахза”да. Раббонийга кўра эса, доимийдир.
9. Ибн Арабийга кўра, вужуд бир ва фақатгина эзгуликдир. Шу жиҳатдан оламда ёмонлик ва яхшилик деган нарсалар мутлақ ва хақиқий эмас, нисбийдир. Раббоний фикрича эса, олам вужуд-адам (йўқлик) таркибидан пайдо бўлган ва мохияти йўқликдир. Моҳияти йўқлик бўлган олам ўз нафси билан мавжудлиги учун барча ёмонликнинг манбаидир. Унингча, ёмонлик ва камчиликлар хам нисбия эмас, хақиқийдир.
10. Ибн Арабий фикрича, инсон билан Аллоҳ орасидаги муносабат яқин бўлиш (қурб) муносабатидир. Аллоҳ инсонни ўз сурати узра яратган. Нафсини билган киши Аллоҳни билади.
Раббоний фикрича, гарчи Аллоҳ бизга жон томиримиздан хам яқин, аммо бу яқинликнинг мохиятини англаш, ақл худудларидан ташқаридадир. Нафсни билмоқдан мақсад, инсоннинг ўз борлигининг нуқсонликлар билан тўла эканини билиши, ўзида хам, ўзидан ташқарида ҳам барча камолот даражаларининг Аллоҳга оид эканини қабул қилишидир.
11. Ибн Арабийга кўра, яратилишнинг сабаби муҳаббатдир. Мақсади эса Аллоҳнинг яширин камол даражаларининг мартабаларда юзага чиқиб, илм ва вужуд жиҳатидан хам тугалланган бўлишидир. Яъни Аллоҳ ўзини билиш ва севиш учун оламда тажалли ва зуҳур этган. Раббонийнинг фикрича, яратилишнинг сабаби муҳаббат бўлиб, аммо мақсад Аллоҳни билмоқ ва Унинг камол даражаларини мартабаларда тафсил сурати билан тамомланиши эмас. Мақсад - инсоннинг Аллоҳга ибодат қилиши ва фақатрина ўзини камолотга етиштиришидир.
Хуллас, Ибн Арабийнинг монист ва пантеист қарашларга янада яқинроқ бўлган ваҳдати вужуд назариясига қарши Имом Раббонийнинг ваҳдати шухуд назарияси, диний шуури хар қандай пантеистик таъсирлардан узоқ ва Аллоҳ билан оламни бир-биридан ажратиб турувчи дуалист хусусиятга эга. Ваҳдати шухудга кўра, инсон ўз борлиғи ва шуури-идрокига эга бўлганидан барча харакатларида ҳур бўлиб, натижаларига масъулдир.
12. Ибн Арабий эса инсон феълларида жузъий иродага ўрин берса ҳам унинг назариясида жабрия эътиқодига кириб қолиб, қилинган ёмонликларни Аллоҳга юклаш тахликаси янада кўпроқ кўзга ташланмокда.

Кўриниб турибдики, ваҳдати шуҳуд ва ваҳдати вужуд назариялари жуда нозик ва тушунилиши қийин мавзулардир. Бундан ташқари, бу икки назария аслида ақл бовар қилмайдиган, сайру сулук натижасида “фано филлоҳ” мартабасига эришганларнинг завқ орқали хис қиладиган масалалардир. Ваҳдати вужудга кўра, солик энг охири эришадиган мартаба “вужудий тавҳид” бўлса, ваҳдати шухудга кўра, “шуҳудий тавҳид"дир.
Шу билан бирга бу масалалар Ислом олими ва мутасаввифлари орасида асрлардан бери мунозараларга сабаб бўлган. Имом Раббонийдан бир аср кейин яшаган машҳур олим ва мутасаввиф Шох Валийуллоҳ Дехлавий бу икки назария ўртасида аслида хеч қандай фарқ йўқлигини иддао қилиб, иккала назарияни хам бирлаштирган холда, янги бир назария ўйлаб топишга уринган ва шу мақсадда “Файсалату ваҳдатил вужуд ваш шухуд” номли рисола ёзган. Бу нуқтада Кошоний билан Симноний орасидаги мактуботлар ҳақида аввалроқ ҳам тўхталиб ўтгандик. Кейинги даврларда бунга ўхшаш мактубли мунозара ваҳдати вужуд тарафдори Аҳмад Авний Кўнук билан ваҳдати шухуд тарафдори Мухаммад Эхсон орасида ҳам ... бўлган, мактуб орқали бир натижага эришолмаган Ахмад Авнии Кўнук бу мавзуда кичик бир рисола хам ёзган.
Бу масалаларда баъзилар ўзининг аниқ хулосасини айтса, баъзилар унга хам, бунисига ҳам тарафдор бўлмай ишни Аллоҳга хавола этишни танлаганлар. Масалан, Исмоил Ҳаққий Измирли бу мавзуда “энг тўғри соғлом йўл - ваҳдати вужудга эътиқод ҳам қилмаслик, уни инкор хам қилмаслик. Масалани хаким ва аллом бўлган Жаноби Ҳақнинг ўзига хавола қилмоқдир” деб, аниқ хулоса айтишдан сақланган.
Имом Раббонийнинг ваҳдати шухуд назарияси, айниқса нақшбандия тариқати аъзолари орасида кўпроқ қабул этилган. Зеро, у ваҳдати вужудга нисбатан ахли суннат эътиқодига янада мувофиқроқ деб топилган. Чунончи, Абдулхаким Арвосий ваҳдати вужудда махфий қолган ва изоҳталаб масалаларнинг кўпини Имом Раббоний воситасида юзага чиққанлигини қайд этиб энг юксак мақом ваҳдати шухуд эканини аниқ баён қилади.

Усмон Турарнинг
"Тасаввуф тарихи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase