close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жамият

Жамият (930)

Жума, Авг 02 2019

Бундан ўн йиллар муқаддам одамлар маҳаллий  чойхоналарда тўпланиб, янгилик ва миш-мишлардан хабардор бўларди. Бугун эса энг янги маълумотлар, сўнгги ахборотни турли ижтимоий тармоқлардан олиш имкони пайдо бўлди. Интернет туфайли айрим жараёнлар осонлашди, баъзилари, аксинча, мураккаблашиб, чигаллашиб кетди.

Чоршанба, Июл 31 2019

Сўнгги вақтларда нарх-навонинг кўтарилишидан норози бўлаётганлар кўпайиб бормоқда. Худди, давлат нархларни атайин кўтараётгандек қилиб кўрсатиляпти ҳам. Хўш, нархлар кўтарилиб кетмаслиги учун давлат бирон бир (паст) нархни белгилаб бера оладими?

Якшанба, Июл 28 2019

Шейн Аткинсоннинг мусулмонлар билан илк марта шахсан учрашуви у Миссисипида кўнчилик заводида ишлаган пайтида бўлиб ўтган. Ўша пайтлар Аткинсон, Миссисипининг оқ танли фуқароси ва ишчилар синфи вакили Малкольм Х. портрети туширилган қўлбола чарм маҳсулот илиб олганди. Маҳаллий супермаркетда айланиб юрар экан, Аткинсон мусулмонлар оиласига дуч келди.

Якшанба, Июл 28 2019

Яқинда интернетда кулгили ва беъмани, аммо жуда характерли ҳужжат пайдо бўлди. Мактуб матнига кўра, "Туркманфилм" бирлашмаси директори Язмурад Шадурдиев артист Аннамеляевга соқол ва мўйлов қўйишга рухсат беради. Шунда ҳам киноактёр учун катта истисно қилинди: Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Туркманистон — Буюк ипак йўлининг юраги"китобига кўра тарихий филмни суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Фақат шу сабаблигина рухсат берилган.

Жума, Июл 26 2019

Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилади. Аввало, молу мулкка рағбат инсоннинг асл табиатида мавжудлиги таъкидланган.

Чоршанба, Июл 24 2019

Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл бўлишини, яхши ҳаёт кечиришни орзу қилади. Ўзи яшаб турган жамиятда кўпчиликнинг ҳурмат-эътиборига сазовор бўлиб ҳаёт кечиришдан умидвор бўлади. Ва ҳоказо...

Чоршанба, Июл 17 2019

Материалистлар бу дунёдаги ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ, дейдилар. Яна уларнинг фикрича, сезгига ва туйғуга фақат материя таъсир кўрсатади. Жигар сафро, буйрак сийдик ишлаб чиқарганидек, мия фикрни, иродани ва ҳис-туйғуни ишлаб чиқаради, дейишади. Ўша нарсаларнинг миқ-дори ва тури миянинг миқдори ва ишига боғлиқдир, дейишади.

Душанба, Июл 15 2019

Суюкли  биродарим, менинг сизга ва барча мусулмонларга насиҳат беришим  вожиблик даражасидаги бир талабдир. Чунки, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уни диннинг хулосаси деб қўйганлар. Чунончи, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобалари бўлмиш Тамим ад Дорий Муслим у кишидан ривоят қилган ҳадисда – бу ҳадис Нававийнинг “Арбаъийн”ида ҳам келган, - шундай деганлар:  “Дин (бу,) насиҳатдир”. Биз: “Ё Расулаллоҳ, кимга?” – дедик.

Душанба, Июл 15 2019

Қуръони Каримда олдинга сурилган ғоялардан бири, ўзгаларни ҳурмат қилишдир. Чунки, бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида муҳаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчилик сабабларини йўқотишда катта аҳамият касб этади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:

Чоршанба, Июл 10 2019

"Айтишларича, малика Хайя турмуш ўртоғи, Дубай ҳукмдоридан Европага қочиб кетипти. Бу ахборот ҳали тасдиқланмаган. Лекин февралдан буён маликанинг Twitter аккаунти сукут сақламоқда", - деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung журналисти Кристиан Вайсфлог.

Сешанба, Июл 09 2019

Ҳозирги ҳаёт бизга ташлаётган энг хавфли нарсаларидан асосийсилардан бири эътиқодларимизда муросага бориш васвасаси ҳисобланади. Инсон унинг ҳаётида энг муҳим нарса борлиги ҳақида унутгандан сўнг бу муҳим нарсани қандайдир дунёвий неъматлар (мансаб, лавозим) учун (диний манфаат, позицияни) сотиш унинг учун осон бўлади. Бундай киши Аллоҳ олдида энг омадсиз киши бўлади.

Жума, Июл 05 2019

Қачонлардир экранни фақат кинотеатрда топиш мумкин бўлган, кейин у уйларимизга кириб келган, сўнгра – чўнтакларга ва ниҳоят, қалбларимиздан мустаҳкам ўрин олган. Лекин экран тарихи бу билан якун топмайди. Эндиликда экран масжидга, Аллоҳнинг Муқаддас Уйига ҳам кириб борди, бу эса смратфонларидан асло ажрала олмайдиган биродарларимиз туфайли.

Шанба, Июн 29 2019

Мана байрам тугади, қарсаклар чалинди, мукофотлар топширилди, аммо муаммолар  ҳали  ҳануз ўз ечимини топгани йўқ. Юз йиллардан буён чиқиб келаётган «Муштум» журнали айнан шу кеча-ю кундузда чиқишдан тўхтади.  Бу ҳол,  Матбуотимиз гуллаб-яшнаб кетаётганидан эмас, аксинча Матбуотга эътибор йўқлигидан далолат.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase