close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Соқоллиларга кун йўқми?

Яқинда интернетда кулгили ва беъмани, аммо жуда характерли ҳужжат пайдо бўлди. Мактуб матнига кўра, "Туркманфилм" бирлашмаси директори Язмурад Шадурдиев артист Аннамеляевга соқол ва мўйлов қўйишга рухсат беради. Шунда ҳам киноактёр учун катта истисно қилинди: Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Туркманистон — Буюк ипак йўлининг юраги"китобига кўра тарихий филмни суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Фақат шу сабаблигина рухсат берилган.

Гарчи қонунда бу тақиқланмаган бўлсада, Туркманистонда де-факто соқол қўйиш тақиқланган. Бу нарса «етиб бориши қийин» бўлаётган мусулмонлар масжидларда ушланиб, соқолини олдириб атшлашга мажбур қилинмоқда.
Наҳотки Туркманистонда боярларнинг соқолини кесиб ташлашга буйруқ берган Петр I мухлислари мавжуд бўлса?
Ҳа, фейк янгиликлар даврида оммага исталган маълумотни киритиш мумкин, лекин бу ҳазил эмас – деярли бутун Ўрта Осиё ҳудудида, шунингдек, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида соқол ва мўйлов қонун ташқарисида. Йўқ, ҳозирча соқол солиғи жорий қилинмади, расман соқол-мўйлов қўйишни ҳеч ким бекор ҳам қилмади, лекин ҳақиқат мана шундай – соқоллилар риск юқори ҳудуддан ўрин олган. Мўйлов билан боғлиқ ҳолат-ку, бир нави, лекин соқол қўйиш, айниқса, узун соқол – ёвуз ниятли ислом экстремисти белгиси ҳисобланади. «Сут ичиб куйган – катиқни ҳам пуфлаб ичади» - Марказий Осиё республикалари ҳукумати айнан шу тамойил бўйича иш олиб бормоқда. Умуман олганда, уларни ҳам тушуниш мумкин: фуқаролик урушлари, диний қарама-қаршиликлар, ҳарбий низолар аччиқ хотираси ҳали эсдан чиққани йўқ.
Тожикистоннинг айрим ҳудудларида чет элга чиқиш ҳуқуқини берадиган паспортга соқол билан расмга тушиш тақиқланади.
Қонунга келадиган бўлсак, соқолни қонундан ташқарида деб расман эълон қилишга ҳаракатлар кузатила бошлади. Бу борада Хитой ҳаммадан ҳам илгарилаб кетди. Икки йил олдин мусулмонлар яшайдиган Шинжон-Уйғур автоном районида «диний экстремизмга қарши кураш мақсадида» ҳукумат «нормадан ташқари соқол»га тақиқ жорий қилди. Ваҳоланки, де-факто мусулмонлар бундан олдин ҳам таъқиб қилиб келинган. Масалан, 2015 йил 38 яшар Қашғарлик «душманликка иғво қилиш»да айблов билан 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди, унинг хотини ҳам паранжида юрганлиги учун қамалди. Бундай ҳолатлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда.
Соқоллиларга жой йўқ бўлган кечинги мамлакат Тожикистон ҳисобланади. 2017 йил президент Эмомали Рахмон аҳолини соқол ва ҳижобдан воз кейишга чақирди. Унинг фикрига кўра, бу «Тожикистон маданияти учун бегона бўлган кийинишни тарғиб қилиш» экан. Бу ҳақида у аввалроқ хам гапирганди, кейинроқ эса ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан, «Тожикистон меҳнат муҳожирлари» жамияти раиси Каромат Шариповнинг маълумотларига кўра, фақат Хатлон вилоятининг ўзида 13 минг киши ҳибсга олинди ва фақат соқолини олиб ташлаганидан кейин қўйиб юборилди. Улардан паспорти олиб қўйилиб, фақат соқолини олиб ташлаганидан кейин қайтариб берилган.
2007 йилдан бошлаб Тожикистонда «Урф-одатлар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ни қонун амал қилади, бу қонун соқол ва мўйлов қўйишни тақиқламасада, лекин анъаналарга риоя қилишни тавсия этади. Имомлар ва муллалар соқол қўйиши мумкин, лекин шунда ҳам соқолнинг узунлиги 3 сантиметрдан ошмаслиги лозим. Тожикистонда шунингдек, ўқитувчилар учун ҳам рухсат этилган соқол узунлиги белгиланган. Фақат 50 ёшан ошган ўқитувчиларга соқол қўйиш рухсат этилган. Бундан ташқари, мамлакатнинг айрим вилоятларида чет элга чиқиш ҳуқуқини берадиган паспортга соқол билан расмга тушиш тақиқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлиб, бу айниқса, ҳаж сафарига йўл олган мусулмонларни ҳайратда қолдирди. Умуман олганда, муқаддас жойларни зиёрат қилиш имконига 35 ёшдан катта бўлганлар эгадир.
Ўзбекистонда соқол қўйиш расман тақиқланмаган. Лекин ҳақиқатда бу хуш кўрилмайдиган ҳаракат ҳисобланади. Фақат охирги пайтларда, соқол қўйиш диндорликнинг ўсишидан кўра кўпроқ модага эргашиш белгиси эканлигини тушунган ҳукумат соқоллиларга эрк бера бошлади. Лекин машҳур ва оммага маълум бўлган кишиларга келадиган бўлсак, улар учун ҳеч қандай истисно йўқ. Масалан, ўтган йили кузда  ўзбек қўшиқчиси ва бастакор Санжар Джавбердиев билан боғлиқ жанжал шов-шувларга сабабчи бўлди. «Ўзбекконцерт» давлат ташкилоти ундан бир йилга бериладиган лицензия олиш учун соқолини олиб ташлашни талаб қилди. Ҳужжатлар тўпламини тайёрлашдан ташқари, бадиий кенгашдан ўтиш ва солиқлар тўлаш ҳам зарур. Акс ҳолда концерт фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Бироқ Джавбердиев амалдорлар измига бўйсунишни истамади ва мамлакат президентидан ёрдам сўраб мурожаат килди. Бухорода эса футбол мухлисларидан соқолини олиб ташлашни талаб қилиб, стадионга киритилмаган ҳолатлар бўлди.
Қозоғистонда 2017 мамлакат етакчиси Нурсултан Назарбаевнинг калта иштон ва соқол қўйишни қонунчилик даражасида тақиқлаш зарурлиги ҳақидаги фикри кўп шов-шувларга сабабчи бўлди. Кейинроқ маълум бўлишича, президентнинг сўзлари нотўғри тушунилган экан: у қонунчилик билан чеклашга чакирмаган, муаммо ҳақида овоз чиқариб гапирган, шунингдек, оддий соқол эмас, балки узун соқолни назарда тутган.
Умуман олганда, Марказий Осиёнинг аксарият давлатлари учун соқол ва мўйлов қўйишга тақиқ ёки чекловлар тенденцияси сақланиб қолмоқда. Улар қариялар ва диний шахсларга тааллуқли эмас. Бу масала бўйича Ўзбекистонда кичик енгилликлар кузатилмоқда, бу эса, умуман, мамлакатнинг ҳозирги раҳбари ташаббускор бўлган янги ислоҳотлар контекстида рўй бермоқда. Ва аксинча, кўплаб экспертлар, айниқса, июн ойида 2017 да диний соҳада давлат сиёсатининг янги концепцияси тасдиқланганидан кейин демократик давлат ҳисобланадиган Қозоғистонда давлат томонидан босимнинг кучайишини таъкидламоқда.

Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолни ўстиринглар, мўйлабни тарошланглар

Россияда ҳам соқол мавзусида қизғин бахс-мунозаралар бормоқда. Аммо ҳозирча бу фақат оғзаки урушлар. Ҳеч ким ҳеч нарсани тақиқламоқчи эмас. Гарчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сиз билан қизиқиб қолмаслиги учун соқолнинг узунлиги қандай бўлиши кераклигини ҳар бир киши яхши билса-да. Уларга ҳам осон эмас: соқол модаси ҳали кетмади ва сиз олдингизда ким эканлигини тушунолмайсиз — ламберсексуал хипстерми ёки ёвуз ниятли исломчи. Соқол фақат пенитенциар тизимда тақиқланган, у ерда шу тариқа қамоқхона жамоаларига қарши кураш олиб борилмоқда. Вақти-вақти билан, можаролар ташқарига чиқади, масалан, соқолини олишни рад қилгани учун мусулмон маҳбуслар ШИЗОга ташланган Қозон шаҳри 2-сонли колонияда содир бўлган воқеалар каби.
Татаристоннинг диний раҳбарларида соқол қўйиш борасида ўз модалари бор. Ва бу сўнгги пайтларда урф бўлган «барбершоплар» белгилаб берадиган энг янги тенденцияларга боғлиқ эмас. Агар 1990-йилларда саудияча сўнгги мода бўйича мўйлов билан узун ва бутун юзни қоплаб олган соқол қўйиш қабул қилинган бўлса, энди кўпчилик "ҳанафийча" соқол, яъни йиғганда муштга сиғадиган соқол мўйлов қўймоқда.
Ҳанафий мазҳабида соқол қўйиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳам соқол чиққан ёшидан бошланиши керак. Қириб олмаслик керак. Хусусан кекса ёшдагилар қириб олишлари Аллоҳнинг наздида гуноҳи каттароқдир. Бу худди ўзи фақир бўлиб, мутакаббирлик қилиш билан баробардир.
Нофеъ айтади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолни ўстиринглар, мўйлабни тарошланглар». Ибн Умар ҳаж ёки умра қилса, соқолини тутамлаб туриб, ортганини олиб ташлар эди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўйлабни яхшилаб қисқартиринглар, соқолни эса ўстиринглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Юқоридаги ҳадислар асосида “Мусулмон киши яҳудий, насоро ва мажусийларга зид тарзда соқол қўйишни вожиб” деганлар.
1980 йил 12 сентябрда Туркияда ҳарбий тўнтариш рўй бериб, ҳамма сиёсий партиялар такиқланди. Ўша пайтлар Туркиянинг бўлғуси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шаҳар транспорт қўмитасида ишларди. Бошлиғи унга мўйловини олиб ташлашни буюради, бу ёш мусулмон учун ҳақорат каби янграйди. Ражаб бош тортади ва ишдан ҳайдалади. Буни у узоқ вақтга эслаб қолади …
Аслида, соқол ва мўйловга қарши кураш аҳмоқлар урушига ўхшайди. Бундан ташқари, бу расмий мантиққа зид келади. Агар соқол бўйича одамнинг ким эканлигини аниқлаш мумкин бўлганида, соқолсизлар оломонида исталган кишини яшириб қўйиш мумкин бўларди. Бу ерда «бизники – бегона» тамойили иш бермайди. Буларнинг барчаси фақат яширин, ички норозилик, радикализмнинг даражадаги ўсишига олиб келади. Қаттиқ сиқилган пружина эртами-кечми барибир очилади. Исломда соқол қўйиш қоидалари аниқ белгилаб қўйилган ва эҳтимол бу масала мансабдор шахслар эмас, балки диний уламолар томонидан ҳал қилиниши керак.

Азат Ахунов "БИЗНЕС Online" материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase