close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Экранлар масжидга бостириб кирди

Қачонлардир экранни фақат кинотеатрда топиш мумкин бўлган, кейин у уйларимизга кириб келган, сўнгра – чўнтакларга ва ниҳоят, қалбларимиздан мустаҳкам ўрин олган. Лекин экран тарихи бу билан якун топмайди. Эндиликда экран масжидга, Аллоҳнинг Муқаддас Уйига ҳам кириб борди, бу эса смратфонларидан асло ажрала олмайдиган биродарларимиз туфайли.

Аллоҳ билан, Раббинг билан учрашувга кетаётганда телефонни уйда ёки офисда қолдириб кетган маъқул эмасми?
Баъзан масжидга кетаётганда чўнтагингизга пул солиб оласиз, лекин агар зарурат туғилмаса, уларни масжидга қайта санаш хаёлингизга ҳам келмайди. Ҳатто уларни чўнтакдан чиқармайсиз ҳам, ахир бунга эҳтиёж ҳам йўқ? Сиз Аллоҳнинг уйига келдингиз, пул эса дунё билан алоқангиздир.
Худди шу тарзда, смартфон ҳам дунё билан алоқа воситасидир, яъни масжидга телефонсиз кириш ёки киришдан олдин уни ўчириш керак.
Кимдир масжидда ўқийдиган Қуръон матни телефонда юклаб олинган бўлиши мумкинлигини айтиб эътироз билдиради.
Хўш, сизда иккита вариант бўлиши мумкин: Қуръонни мобил телефондан ёки исталган масжидда мавжуд бўлган китобдан ўқиш. Шубҳасиз, Аллоҳнинг китобини смартфон экранидан ўқишда ҳеч қандай ёмонлик йўқ, лекин смартфоннинг кўп функцияли қурилма эканлигини эсдан чиқармаслик керак. У Қуръоннинг бутун матнини ва бир нечта диний китобларни ўз ичига олиши мумкин, лекин сизни ташқи дунё билан боғлайдиган ва масжидда ўринсиз бўлган нарсаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Қуръон матнини қидиришда сиз жонлантирилган нарсаларнинг фотосуратлари ёки видеоёзувларига, мусиқаларни ўз ичига олган баъзи видео файлларга дуч келасиз, телефон қўнғироғи товушининг ўзи ҳам масжиддаги муҳит билан кескин фарқ қилиши мумкин.
Шундай экан, масжидда Қуръонни қандай ўқишни ҳал қилинг: Қуръон матнидан бошқа ҳеч нарса бўлмаган китобдан ёки бир талай бошқа маълумотлар ҳам сақланадиган телефон орқали.
Аллоҳ сизга тўғри йўлни кўрсатсин.

Манба: Muslim Village
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Матбуотнинг аҳволи Динингизни сотманг! »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase