close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дубай маликаси қаерда?

"Айтишларича, малика Хайя турмуш ўртоғи, Дубай ҳукмдоридан Европага қочиб кетипти. Бу ахборот ҳали тасдиқланмаган. Лекин февралдан буён маликанинг Twitter аккаунти сукут сақламоқда", - деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung журналисти Кристиан Вайсфлог.

Яқин кунларда асосан Буюк Британия малика Хайя бинт ал-Хусейн иккита фарзанди ва 31 млн фунтов стерлинг пул билан Дубайдан Европага янги ҳаёт бошлаш учун қочиб кетганлигини хабар қилмоқда. Айримларнинг ёзишича, у Германиядан бошпана сўраган. Бошқалар эса у эри шайх Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мактумдан Буюк Британияда яширинганлигини хабар қилган", - деб ёзади нашр.
"Душанба куни Берлин ОАВ хабарларини инкор қилди. Лекин шунга қарамай, айрим ҳолатлар бу вариант фойдасига гапиради: масалан, малика Хайя кўплаб гуманитар лойиҳаларда иштирок этарди ва бу ҳақида ўзининг Twitter даги аккаунтида фаол хабар бериб борарди. Бироқ февралдан бери у жим, - деди Вайсфлог. - The Guardian, ўз навбатида, душанба куни шайх Муҳаммад – БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори – Британия судларида ўз хотинига қарши суд тергов ишлари олиб бораётганини маълум қилди. «Дубайда ҳибсга олинганлар» (Detained in Dubai) ташкилоти асосчиси бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Радха Стирлинг Twitter да ёзишича: "Мен бу воқеани тасдиқлайдиган янги маълумотлар олдим. Ҳамма масала энди Иордания ва БАА жим туриш ҳақида келишиб оладими ёки ҳамма нарса эълон қилинадими, мана шунда".
45 яшар Хайя, Иордания қироли Абдуллоҳ II нинг синглиси, Мактумнинг олтита хотинидан энг кичиги ҳисобланади. "Малика Хайя билан муносабатлар жуда бахтиёр саналарди, уларнинг иккисини ҳам отларга бўлган қизиқиш бирлаштирарди. (...) Испаниянинг El País газетаси ёзишича, Хайя бўлғуси эри билан Херес-де-ла-Фронтера шахрида Бутунжаҳон от ўйинларида танишиб қолган", - дейилади мақолада.
"БАА бош вазири малика Хайя тимсолида у ҳур фикрли аёлга уйланишини маълум қилган ва афтидан, унинг жамоатчилик фаолияти билан шуғулланиши учун эркинлик берган, - ҳикоя қилади нашр. - 2007 йил у Халқаро олимпия қўмитасининг аъзосига айланди ва шу билан бир пайтда саккиз йил давомида Халқаро от спорти федерацияси президенти бўлди. Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури элчиси ҳисобланган ва ўзининг ташкилотларига эга бўлган ҳолда малика Хайя бутун дунё бўйлаб очлик ва қашшоқликка қарши курашда фаол иштирок этди".
"Хайяни қочишга нима мажбур қилгани номаълум бўлиб турибди. Эҳтимол, у оилавий фожиада воситачи бўлишни истагандир. Ўтган йили Муҳаммаднинг бошқа никоҳдан бўлган қизи Латифа Дубайдан Ҳиндистон орқали АҚШга қочишга уриниб кўрганди. Латифа ўз отасини уч йил давомида уни қамоқда ушлагани ва бундан олдинги қочишга уриниш муваффақиятсиз якун топгани сабабли қийноққа солганликда айблаган". 2018 йилнинг февралида Латифа яна қочишга уриниб кўрди, лекин уни Ҳиндистон қирғоқ чегара қўшинлари ҳибсга олди ва 33 яшар қиз Дубайга қайтарилди. Шундан сўнг у ҳақида узоқ вақт ҳеч нарса эшитилмай қолди. 2018 йил декабрда малика Хайя Дубайга илгари инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ бош комиссари бўлган Мэри Робинсонни Латифанинг олдига ташриф буюришга таклиф қилди. Афтидан, учрашув кадрлари орқали оилага қайтарилган қизнинг ишлари жойида эканлигини намойиш қилишмоқчи бўлишган.
"Хайянинг Европага қочиб кетиши Латифанинг фожиали тақдири билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ноаниқ. Латифанинг яқин дугонаси, унга қочишшга ёрдам берган Тина Яухиайнен, Иордания маликасини Латифани озод қилиш учун ўз алоқаларидан фойдаланишга чақирганди: "Гап Яқин Шарқдаги миллионлаб аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, қадр-қиммати ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳақида бормоқда", - хабар беради Neue Zürcher Zeitung.

Манба: Neue Zürcher Zeitung
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Динингизни сотманг! Ўзгаларни камситиш »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase