Жамият (930)
"Жуда сунъий, нотабиий, саҳналаштирилган. Селфиес ўтмишдаги нарса бўлиб қолиб кетади. Ҳар ҳолда, психологлар янги тадқиқотда шундай башорат қилишмоқда", - хабар қилади немис нашри Die Welt. Вашингтон университети психологлари турли университетлардан бўлган талабаларнинг икки гуруҳи билан эксперимент ўтказдилар.
Бу қайғули воқеа Африкада бўлиб ўтган ва бу ердагиларнинг кўпи бундан хабарлари бор. Мен ҳам бу воқеани Туркистон ўлкасига ривоят қилиб беришни лозим топдим. Чунки, бунга ўхшаш ҳолатлар бизда ҳам йўқ эмас...
Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз» (Оли Имрон сураси, 110).
Одамлар хато қиладиган бир қатор масалаларда жамоавий психология катта таъсир кўрсатади. Бу таъсир айниқса, дин танқислигини ҳис қиладиган, «тўда инстинктига эргашиш» меъёрга айланиб қолган жамиятларда сезиларли. Ҳаттоки одам нима тўғри эканлигини ғайришуурий равишда тушуниб етадиган бўлса ҳам, оломон психологияси таъсири остида у виждонини нотўғри фикрлар билан ёпиб юборади, эмиш-ки, қанчадан-қанча одам хато қилиши мумкин эмас. Аслида эса, кўпчиликнинг фикри бирон-бир масаланинг тўғрилиги мезони саналмайди.
«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир. Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар. Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирурлар ва охиратга аниқ ишонурлар» (Бақара сураси, 2-4).
Мусулмон олимлар Сидней масжиди имомининг гўёки исломда май тақиқланмаган, деб айтган фикрларини дарҳол кучли танқид остига олдилар – чунки бу мусулмон олимларининг бу борадаги якдил фикрларига яққол зид келади. «Май ичиш исломда тақиқланмаган дея таъкидлайдиган "фатво" ишончли далилларга асосланмаган, - машҳур ислом олими Ваел Шихабнинг сўзларидан иқтибос келтиради. OnIslam.net.
Барчамиз у ёки бу усул билан кун кўриш учун пул ишлаб топишимиз керак. Баъзилар буни куннинг катта қисмини офисда ёки савдо залида ўтказиб бажаради, бошқалари ўз бизнесини юритади. Ҳар иккиси ҳам нормал ҳолат, чунки ҳар қандай рухсат этилган даромад, шунингдек, ўзингизни ва оилангизни таъминлаш каби, барокатлидир.
«Менинг вақтим йўқ»… Бу иборани биз ҳаётимизда жуда кўп ишлатамиз. Ким учундир бу – баҳона, бефойда нарсаларга унинг вақти топилади, лекин энг муҳим нарсалар учун вақт қолмайди, ким учундир бу – ҳақиқатда шундай, у жуда кўп фойдали ва яхши ишлар қилади, лекин вақтини кўпроқ фойдаланиб қолиш мумкин бўлган тарзда тасарруф қила олмади. «Вақт йўқлиги» муаммосини ҳал қилиш мумкин!
Бугунги дунё инсоният учун 21-асрдаги инсоннинг ютуқлари улар бўйича баҳоланадиган аниқ мезонлар белгилаб берган. Бу мезонларни, умуман олганда, иккига бўлиш мумкин: идеал ва моддий мезонлар. Идеал мезонлар қаторига эзгулик, виждонлилик, ёрдам кўрсатиш, ачиниш ҳамда ахлоқ ва маънавиятга асосланадиган бошқа хусусиятлар киради.
Сиз дўстингиздан қизиқарли бир воқеа эшитдингиз, у буни акасидан, у эса, ўз навбатида, қўшнисидан эшитган ва озгина тафсилотларни ўзидан қўшган. Таниш ҳолатми? Ғийбат хавфли ва зарарли бўлиб, жамиятда одоб-ахлоқни бузади. Одамлар табиатан бошқалар ҳақида қизиқарли янгиликларни "баҳам кўришга" мойил бўлиб, бунда ўз-ўзидан салбий оқибатлар кўрмайди.
Уйланишга чақирадиган кўплаб оят ва ҳадислар бор бўлиб, улар айниқса, уйланиш учун кичкина бўлса ҳам имконияти бор ёшларга қаратилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: “Эй ёшлар жамоаси! сизлардан ким нафақа, маҳр беришга қодир бўлса уйлансин, зеро уйланиш кўзни номаҳрамга қарашдан ва фаржни эса зинодан сақлайди. Ким уйланишга қодир бўлмаса, у рўза тутсин. Чунки рўза шаҳватни кесувчидир”, дедилар». (Имом Бухорий).
Ёшларнинг бу нарсаларга муносабатини аниқлаштириш мақсадида 2011 йил Ноттингемлик бир гуруҳ олимлар бу тушунчаларни, шунингдек, улар 18 дан 25 ёшгача бўлган британлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатишини батафсил тадқиқ этдилар.
Бу ҳаётда гуноҳ ҳаракатлардан тийилиб туриш нариги дунёда уларнинг оқибатларидан азоб тортишдан кўра енгилдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтадики: «Ҳаёти дунёдаёқ ҳузур ҳаловатингизни кетказиб, мазасини татиб бўлгансиз...» (Аҳқоф сураси, 20).