Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нарх кўтарилиб кетди, бизга нархни белгилаб беринг», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг Ўзи нарх белгиловчи, тутувчи, кенг қилувчи ва ризқ берувчидир. Мен эса сиздан бирортангиз ҳам мендан на қон ва на молда зулм даъво қилмаганингиз ҳолимда Аллоҳга рўбарў бўлишни хоҳлайман», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилдилар.
Ушбу ҳадис шарҳида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари: "Қимматчилик кўпчиликни ташвишга тушириб қўяди. Чунки бундоқ иқтисодий ҳолат кўпчиликка зарар келтираётган бўлиб кўринади. Ҳамма ўзича бу ҳолатдан чиқишнинг йўлларини ўйлай бошлайди. Энг содда, энг осон ва ҳаммага «ялт» этиб кўринадиган чора, бозорда нархни чегаралаб қўйиш бўлиб кўринади. Нима учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни қилмадилар? Ҳатто баъзи саҳобалар бу таклифни қилиб келганларида ҳам маъқул кўрмадилар? Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг Пайғамбари ўлароқ, ҳеч бир нарсага юзаки қарамас эдилар.
Нархни чегаралаб қўйиш вақтинчалик фойдали кўрингани билан алдамчидир ва аслида зарар келтиради. Аввало, нархни чегараланганидан зарар кўрган тожирлар ўз фаолиятларини тўхтатадилар. Бу ҳол эса эл-юртга бошқа томондан ризқ келишини ман қилиш билан баробардир.
Кейин маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз сарф-харажатлари чегараланган нарх туфайли қопланмай қўйгани учун ишлаб чиқаришни тўхтатадилар. Секин-аста деҳқонлар, ҳунармандлар ва бошқа тоифаларда ҳам рағбат йўқолиб, маҳсулдорлик пасаяди, ишлаб чиқариш таназзулга кетади" деганлар (роҳимаҳуллоҳ ).
Нарх белгилаш
Сўнгги вақтларда нарх-навонинг кўтарилишидан норози бўлаётганлар кўпайиб бормоқда. Худди, давлат нархларни атайин кўтараётгандек қилиб кўрсатиляпти ҳам. Хўш, нархлар кўтарилиб кетмаслиги учун давлат бирон бир (паст) нархни белгилаб бера оладими?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси