Жамият (930)
Фикр инсон ақлида бўладиган зеҳний амал бўлиб, уни ташқарига чиқариш, бошқаларга билдириш учун сўз ишлатилади. Ҳар бир инсон эркин равишда фикрлаш ва ўзи фикрлаган нарсани эркин равишда сўзлаш имконига эга бўлишини фикр ва сўз эркинлиги ҳаққи дейилади.
“Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисоли қандай ҳам ёмон бўлди! Улар ўзларига зулм қиларлар. Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир. Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар”. (Аъроф сураси, 177-179)
Урдун ҳукумати коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни назоратга олишга, қатъий профилактика чораларини кўришга ва биринчи навбатда қиролликнинг ўзида пайдо бўлишидан олдин мамлакатни бутунлай ёпишга муваффақ бўлди, деди РИА Новости агентлигига Урдунли депутат, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг ривожланиш, соғлиқни сақлаш ва таълим қўмитаси раҳбари Иброҳим Баддур.
Коронавирус касаллигини юқтириб олиш ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ҳамма жойда ўсмоқда. Украина, Қозоғистон, Арманистон, Ўзбекистон, Молдова ва Грузияда янги турдаги коронавирус (COVID-19) ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари ўсиши кузатилмоқда.
COVID-19, шубҳасиз, Рамазон талабларига риоя қиладиган мусулмонларга таъсир қилади. Аммо қандай қилиб? Ушбу муқаддас ойда йиғилишлар билан нима бўлади? Дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир қилувчи COVID-19 тарқалиши билан, 23 апрел пайшанба куни кечқурун бошланадиган муқаддас Рамазон ойи бу йил умуман бошқача кўринишга эга бўлиши мумкин.
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар: "Дин кишини одоб-ахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, меҳрибон бўлиш, каби ишларни ўргатади, диндор одам Худога ибодат қилиб, бировга зарар бермайди, дин ҳар бир одамнинг шахсий ишидир, инсон билан Худо орасидаги алоқадир, шу маънода биз динга ҳурмат билан қараймиз", каби иборалар ила баёнотлар берар эдилар.
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари янги коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун жорий этилган қатъий карантин чораларини юмшатиш бошланганлигини эълон қилишди. Яқин Шарқда баъзи давлатлар чекловларини енгиллаштирдилар, жумладан, маълум шартлар асосида савдо марказларини очилмоқда. Ижтимоий масофани сақлаб туришда ниқоб ва қўлқоп кийиш каби эҳтиёт чоралари ўз кучини йўқотмайди.
Технология тавсифи. Тушунчалар ўрнини алмаштириш - бу одамнинг онгига таъсир қилишнинг психологик усули бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида онгда белгиланган ва маълум эмоционал реакцияларни ўз ичига олган атамалар жамият томонидан ҳалигача бетараф бўлган сўзлар ёки атамалар билан алмаштирилади.
Муқаддас Ислом ойи, бундан ташқари даромад олиш даври ҳам бу йил мусулмонлар учун ҳам, мусулмон давлатлар учун ҳам қийин бўлиши кутилмоқда. Муқаддас Рамазон ойи яқинлашиши билан ислом дунёсида коронавирус тарқалишига қарши чекланган чоралар муносабати билан аллақачон зарба бераётган бизнес эгаларининг хавотири тобора кучайиб борди.
Сара Минкара - 1988 йилда АҚШда Ливанлик муҳожирлар оиласида туғилган мусулмон аёл. Етти ёшида у кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум бўлди, шунда онаси унга: “Қўрқма! Ҳаммаси яхши бўлади", деди. Ва у бунга ишонди: "Агар ҳамма нарса яхши бўлишини билсангиз, мақсадга эришишни кўзлайдиган бўласиз".
Ҳаммаси сизнинг қанча вақтдан бери мусулмон эканингизга қараб фарқланиши мумкин, агар сиз динни янги қабул қилган мусулмон бўлсангиз, бу ҳаётингиздаги биринчи Рамазон бўлса ва у ҳақидаги фикр сизни бироз чўчитаётган бўлса, қолган вақтингизни бироз машқ қилишга сарфлашни маслаҳат берган бўлардим.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ишлайдиган Америка Қўшма Штатлари мусулмонлари бу йил Рамазонни хавфли вируснинг пандемиясида ва унинг тарқалиш марказида кутиб олишга мажбур бўлмоқдалар - ахир, Америка COVID-19га чалиниш ва унинг оқибатида ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
«Қирғизистонда мўътадил ва радикал ислом тарафдорлари ўртасида кескинлик ортмоқда. Бу, айниқса, пандемия даврида билиняпти» – деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung. «Қиргизистонда коронавирус муваффақиятсиз диний ақидапарастларга панд бериб қўйди, - дейди мақола муаллифи Тимур Токтаналиев. – Машҳур руҳонийлардан бирининг ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда COVID-19 мусулмонларга юқмайди деган фейк-хабарлар тарқатилди. Гўё италияликлар ва хитойликлар ўлимдан қутулиш учун Исломни оммавий равишда қабул қила бошлаганлар».