«Улар «сиз мусулмонмисиз?» деб сўрадилар. Менимча, бу ҳақида ўйлаб кўрган биринчи ҳолатда шу бўлган. Ва мен, ҳа, мусулмонман шекиллии, деб жавоб бердим».
У пайт Аткинсон ҳали исломни қабул қилмаганди. Унинг афроамерикаликлар маданиятига ва динга қизиқиши унинг болаликда эшитганларидан кескин фарқ қиларди.
Аткинсон Миссисипи штатида жойлашган Джексон шаҳрида, оқ танлилар устунлиги ҳақидаги ғоялар тарғиб қилинган оилада туғилиб ўсган. Бобоси бўш вақтларида уни арқондан тугун ва сиртмоқлар ясашга ўргатарди. «Менинг ота-онам йўлда, машинада кетаётган ирқчилик руҳида нимадир дейиши мумкин эди. Кичкина бола бўлган пайтимда, эсимда, улар айтган сўзларни такрорлардим, улар эса менга, йўқ, унақа демагин деб айтишарди. Улар бу сўзлар нотўғри деб айтмасди, шунчалик бундай деб гапирма, дейишарди, холос».
Супермаркетдаги учрашувдан кейин Аткинсон бир неча йил давомида исломни ва ўз шахсиятини ўрганди. Ўз тадқиқотларидан қарийб 10 йил вақт ўтгач, Ислом динини қабул қилишга қарор этди. Бу уни ўз тарбиясидан узоқлаштириш воситаси бўлган. Шейн Исломга мурожаат қилган биринчи кунлари, атрофдаги бошқа одамлар каби кўринишда бўлмаслик учун узун кийим кийиб, салла ўраб юрганлигини эслайди.
Вақт ўтиши билан Аткинсон ўсиб-улғайган маданият ва янги дини ўртасида қандайдир муроса топиш кераклигини тушуна бошлади. Бу эса уни Facebook ижтимоий тармоғида АҚШ жанубидаги оқ танли мусулмонлар учун макон сифатида «Жануб мусулмонлари жамияти» гуруҳини очишга ундади, бу ерда улар таом рецптлари билан ўртоқлашиши, Lynyrd Skynyrd афзалликларини муҳокама қилишлари, ўз маданиятидан хотинбезорлик ва оқ танлилар устунлиги ғояларини қандай қилиб йўқ қилиш ҳақида мулоҳаза юритишлари мумкин эди.
Ушбу гуруҳга Қўшма Штатлар жанубидан мингдан зиёд янги мўминлар қўшилди. Оқ танли жанубликларнинг маданияти исломий ва ирқчиликка қарши қайта туғилиши ғояси тарихан афро-америкалик масжидларнинг эътиборини ва қўллаб-қувватланишини таъминлади. Ушбу масжидлар Аткинсонга семинарлар ва баҳс-мунозаралар ўтказиш учун платформа берди.
Ҳозирги кунда Аткинсон унинг фаолиятини қўллаб–қувватлайдиган иккита афро-америкалик масжидда – Даремдаги Ар-Раззоқ Ислом маркази ва Рали шаҳридаги Ас-Салам марказида иккинчи Имом бўлиб ишлайди.
Кинорежиссерлар Женнифер Тейлор ва Мустафа Дэвис 2018 йил Аткинсонни «Жанублик мусулмон» ҳужжатли филми қаҳрамони қилдилар ва шу тариқа унинг шуҳрати янада ёйилишига хизмат қилдилар.
Исломни қабул қилиб имом бўлган америкалик ҳақида
Шейн Аткинсоннинг мусулмонлар билан илк марта шахсан учрашуви у Миссисипида кўнчилик заводида ишлаган пайтида бўлиб ўтган. Ўша пайтлар Аткинсон, Миссисипининг оқ танли фуқароси ва ишчилар синфи вакили Малкольм Х. портрети туширилган қўлбола чарм маҳсулот илиб олганди. Маҳаллий супермаркетда айланиб юрар экан, Аткинсон мусулмонлар оиласига дуч келди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси