close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Матбуотнинг аҳволи

Мана байрам тугади, қарсаклар чалинди, мукофотлар топширилди, аммо муаммолар  ҳали  ҳануз ўз ечимини топгани йўқ. Юз йиллардан буён чиқиб келаётган «Муштум» журнали айнан шу кеча-ю кундузда чиқишдан тўхтади.  Бу ҳол,  Матбуотимиз гуллаб-яшнаб кетаётганидан эмас, аксинча Матбуотга эътибор йўқлигидан далолат.

Шунингдек, «Тошкентдан гапирамиз ва кўрсатамиз», «Тошкент ҳафтаномаси», «Моҳият» сингари газеталарнинг  ҳам дунё юзини кўрмаётганига анча бўлди. «Ҳуррият» газетаси ҳам, «Оила ва Жамият» газетаси ҳам  ҳозир ажал билан юзма-юз олишмоқда. Мен дўстим Абдурасулнинг иқтидорига заррача шубҳа  қилмайман, аммо унга ҳеч ким ёрдам қўлини чўзмаётганидан ниҳоятда афсусдаман. Айтишларича, «Халқ сўзи» газетасига беш ярим миллиард сўм  ёрдам пули берилган, «Тошкент оқшоми»га эса ундан ҳам кўпроқ.
«Гулхан», «Ғунча», «Тонг юлдузи» сингари бир пайтлар миллион нусхада чиқувчи газеталарнинг бугун бор йўқлигини биров билмайди. Балки улар киши билмас, минг икки минг нусхада чоп этилаётгандир, лекин уларни газета дўконларига чиқмай қўйгани, уларнинг бор ё йўқлиги билинмаётгани  бугунги кунларнинг аянчли воқеалигидир.
Албатта, байрамни кенг нишонлашимиз яхши, аммо халқимиз топиб айтганидек, касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Матбуотимиз чалажон ҳолатда ётганини унутмайлик, унга ёрдам қўлини чузайлик азизлар!

МУХАММАД ИСМОИЛ

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase