Жамият (930)
Эркин матбуот, қўрқоқ журналистлар, Исломий журналистика, Шайх ҳазратларининг гаплари... Интернет журналистлари ва блогерларга айтилган гаплар...
Мустақил журналист Бобомурод Абдуллоҳ билан суҳбат
Дунёда шундай мамлакатлар борки, уларда ҳамон инсон содир этган жинояти учун ўлим жазосига ҳукм қилинади. Бундай мамлакатлар қаторига ислом оламида етакчилардан бўлган Саудия Арабистони, Эрон, шунингдек, Покистон, Ироқ каби бошқа мусулмон давлатларни мисол сифатида киритиш мумкин.
Ўзбекистон яна диний эркинликлар ҳолати "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатига киритилиши мумкин. 29 апрелда эълон қилинган Дунёда диний эркинликларнинг аҳволини кузатувчи АҚШ комиссиясининг (USCIRF) 2019 йилги ҳисоботида Ўзбекистонга нисбатан шундай чорани кўриш тавсия қилинган.
Қуллик – фақат ички ва ташқи расм-русумлар исканжасида яшаётган инсоннинг ички ва ташқи аҳволидир. Инсон уларга қарам, уларга тегишли ва ҳатто уларни қандай қилиб алмаштириш ёки улардан қутилиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрмайди. Қуллик – лидерликнинг зиддидир.
Бийск шаҳридаги (Олтой ўлкаси) мактаблардан бирида икки йилдан бери қизлар ва ўғил болаларни ажратиб ўқитиш бўйича тажриба ўтказилмоқда. Таълим муассасасининг директори Елена Вербицкас айтиб беришича, болаларнинг дарслардаги фаоллашуви 100 фоизга ўсган. Уларнинг деярли ҳаммаси қўл кўтариб ўқитувчиларнинг саволларига жавоб беришга интилишмоқда.
Биз қаттиқ психиатрик аломатлар – айнан психиатрияга тааллуқли бўлган аломатлар модага айланган ва ҳулқ-атвор эталони (намуна, ўрнак) сифатида намойиш этиладиган жамиятда яшаймиз, деб ҳисоблайди Демографик ҳавфсизлик жамоатчилик институти директори Ирина Медведева.
Исламофобия бутун дунё бўйлаб шу қадар ривожланмоқдаки, ҳатто болалар ҳам унинг қурбонларига айланмоқда. Ҳеч айбсиз ва гуноҳсиз болалар масхара қилинмоқда, ўзларининг севимли дўппиларидан воз кечишга ва бошқа одамларнинг мағрур нигоҳларига чидашга мажбур бўлмоқда. Ҳиндистонда чоп этилган Назия Эрумнинг «Мусулмон боланинг онаси бўлиш» номли китоби айнан шулдар ҳақида ҳикоя қилади. Ҳиндистон матбуоти бу китобни 2018 йилнинг энг яхши янги китобларидан бири деб атади.
Ибодат қилиш жойларига бориш – бормаслигидан қатъий назар, ўзини “диндор” ёки “диндор эмас” деб атайдиган, шунингдек атеист ҳисоблаган аҳоли фоизи диндорлик индексини ташкил этади. Тадқиқот давомида баъзи қизиқарли кузатувлар ўтказилди:
“Мўминнинг иши қизиқ. Унинг ҳар бир иши хайрлидир. Бу нарса фақат мўминга хосдир. Агар унга хурсандчилик етса, бунга шукр қилади. Бу унинг учун яхшидир. Агар унга бирон мусибат етса, унга сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшидир” (Имом Муслим ривояти).
Кекса ва оқкўнгил Европа шундоққина кўз ўнгимизда йўқликка юз тутяпти. Чегарасиз Европа, шенген, оврупача фаровонлик, бағрикенглик, тартиб-интизом, инсон ҳуқуқлари, имтиёзлар, нафақалар ва бошқа кўпгина нарсалар энди ўтмиш бўлиб қоляпти. Биз билган, кўплар яхши кўрган, кўплар интилган, айримлар (келинг, бармоқ билан кўрсатмайлик) тақлид қилиш учун намуна деб билган, кимларгадир мўлжал ҳисобланган, йўлчи юлдуз саналган Европани кўз ўнгимизда ўғирлаб кетишяпти.
Ҳижоб ёки рўмол доимо тақводорликнинг белгиси бўлиб келган, лекин охирги пайтларда уларнинг атрофида салбий фикрлар кўринишида қолиплар шаклланиб қолмоқда, деб ҳисоблайди Москва муфтийси, Москва жомеъ масжиди имом – хатиби Илдар Аляутдинов.
Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Асабияга чақирган ёки асабия учун курашган ёки асабия учун жон бераётганлар биздан эмас”. “Асабия” каби ҳолатларни кескин қоралайдиган яна жуда кўп ҳадислар бор. Куфрга яқин бўлган ушбу ҳаром амалдан сақланиш учун асабия нималигини билишимиз керак. Бу ишни ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол, деб қўйишдан сақланишимиз учун жуда зарурдир.
Ислом ва аёл, аёллар «ҳуррияти ва эркинлиги» масаласи Ғарб ҳамиша мусулмонларга қарши даъво қиладиган, маломат тошларини отадиган масалалардан саналади. Аммо тарихга холис назар ташлайдиган бўлсак, аксинча мусулмонлар ғарбликларнинг ўзларини аёллар ҳуқуқини поймол қилишда, уларнинг ҳурриятини бўғишда, хотин-қизларни хўрлаш ва камситишда айблашга ҳақлироқ туюлади.