Жамият (930)
Бир рус олигархи Швейцарияда дам ола туриб, Женева кўли атрофидаги боғда беҳосдан жуда кўп миқдордаги (ҳатто унинг учун ҳам!) пули бўлган сумкасини унутиб қолдиради. Сумкаси эсига тушиб, боғга қайтиб келганида, ҳеч нарсани топа олмайди ва унинг ёнига келган боғбоннинг маслаҳати билан энг яқин полиция маҳкамасига мурожаат қилади. Рус олигархи орадан 10 дақиқа ўтмасдан қимматли сумкасини қучоқлаб турарди. Унинг тубини титкилаб, салмоқлигина америка яшил “долларини” олди ва навбатчи зобитга узатди. Зобит фақатгина 100 долларни олишга рози бўлганлигини кўриб, унинг қанчалик ҳайрон қолганини тасаввур қиляпсизми.
«Инқироз» сўзи ўзига хос қийинчиликлар, муаммолар ва таҳдидлар даврини англатади. Ушбу таърфига таяниб, хулоса чиқариш мумкинки, мусулмонлар уммати бир нечта турдаги инқирозни: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний инқирозни бошидан кечирмоқда.
Ватикан аҳолисининг 80 фоизигача бўлган қисмини содомитлар ташкил қилади, дейилади француз журналисти Фредерик Мартелнинг «Ватикан сирлари: ҳукумат, гомосексуаллик, мунофиқлик» (In the Closet of the Vatican. Power, Homosexuality, Hypocrisy) китобида. Бу ҳақида CNN телеканали хабар беради.
Уйингиз бузиладиган бўлса нима қилиш керак, деган саволга жавоб беришдан олдин оддийгина қонунларни билиб олиш лозим бўлиб, уларнинг орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
Ўз ҳуқуқлари борасида мусулмон оиласидаги аёлдан кўра яхшироқ таъминланган ва ҳимояланган аёл йўқ. Чунки эркакларга ўз аёли ва оиласини моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш муқаддас Қуръони Каримда буюрилган. Агар ўспирин ёки эркак киши ўз оиласининг яшаши учун ҳеч бўлмаса энг оддий шароитларни яратиб бера олмайдиган бўлса, у ҳолда ўзини ва бўлғуси аёлини тиланчилик ва қулчилик қисматига дучор қилмагани маъқул. Ўзининг уйланиш ниятини ошкор қилар экан, ёш йигит жамият олдида ўзининг фақат жисмоний-биологик жиҳатдан эмас, балки яна ҳам муҳимроғи - ижтимоий, моддий ва фуқаролик жиҳатдан ҳам вояга етганлигини таъкидлайди.
Совет Иттифоқининг тарқалиб кетишига асос бўлган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ғояси кўплаб россияликларнинг фикру-зикрини қамраб олмоқда. Олий суд эндигина толяттилик Дмитрий Третьяковнинг даъво-аризасидан қутулганида "Единая Россия", КПРФ ва ЛДПР депутатларининг бир гуруҳи Совет Иттифоқи тарқаб кетиши конституцион бўлмаганлигини тан олиш ва Михаил Горбачевни собиқ иттифоқнинг тарқаб кетгани учун жиноий жавобгарликка тортиш талабини кўтариб чиқишди.
Қайсидир фильм қаҳрамонларидан бири шундай деган эди: "Ҳақиқат ҳамма уни хоҳлайдиган, лекин ҳеч ким уни севмайдиган енгил табиат аёл кабидир". Ҳақиқат аслида қулоққа ёмон ботади ва одамнинг виждони бўлиши керак бўлган жойда куйдириш ҳиссини пайдо қилиши мумкин. Мен бу билан нима демоқчиман?
Исломий жамоатлар мўътадиллик, бирлик ва биродарликка даъват қилар экан, бу умматнинг ранг-баранглигида акс этади. Бир-бирларига нафрат, душманликни тарғиб қилмас экан, буларнинг барида барака бўлади, Инша Аллоҳ. Бирлари тавҳидга, иккинчилари эса руҳий тарбияга, учинчилари биродарлик, тўртинчилари даъватга чақиради ва ҳоказо. Ҳаммаси ўз жойида: туз ҳам, шакар ҳам меъёрида.
Мусулмонларни ёмон кўрадиган, уларга душманлик қиладиган одамлар билан тўқнаш келганмисиз? Бундай душманликка “...Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар” (Буруж сураси, 8-оят) оятини далил қилади. Бироқ, бунинг акси ҳам учраб туради...
Мусулмонлар учун ҳалол фақат озиқ-овқат билан боғлиқ рухсат этилган нарсалардангина иборат эмас. Қарама-қарши жинслар ўртасидаги муносабатларда рухсат этилган ва тақиқланган нарсалар мавжуд. Ҳозирги кунда бутунжаҳон тижоратлашуви шароитларида ҳамма нарса сотилади ва сотиб олинади.
Саудиялик муртад Раҳаф ал-Қонун иши матбуотнинг кучли эътиборини ўзига жалб қилди ва қоидага кўра, фақат инсионпарварлик ёки сиёсий нуқтаи назардан кўриб чиқилди. Шу аснода, бу иш, айниқса, Канада ҳукуматининг унга бошпана бериш ҳақидаги қарори миграция соҳасида бутун конвенция амалиётини барбод қилиши мумкин бўлган жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақида, хусусан, Middle East Eye саҳифаларида канадалик юрист, Индиана штатидаги Вальапарисо университети юридик мактабининг адъюнкт-профессори Файсал Кутти хабар берди.
Аллоҳ таоло бандаларини «ухувват»га, яъни бир-бирларига биродар, дўст бўлишга буюрган. Ухувват – Ислом биродарлиги, дин қардошлиги, қондошлиги, барча мўмин-мусулмонларнинг бир-бирларига хайрихоҳлиги, дўстлиги, севгиси, шафқати, ёрдами демакдир. У бошқа бирон қавм ёки миллатга раво кўрилмаган, муносиб топилмаган улуғ бир илоҳий ҳадядир.
Исломдаги аёлларга қарши зулм хақидаги тўхтовсиз ташвиқотларга қарамасдан, Ғарб аёлларининг Ғарб эркакларига қараганда кўпроқ сонда Исломга келаяпти. Шахсий тажриба ва кузатишлар орқали улар шуни англаб етдиларки, Ислом - ҳижоб ва бошқалар – инсон ақлига хотиржамлик, қалбига мазмун ва хаётига қадр-қиммат олиб киради.