close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Динингизни сотманг!

Ҳозирги ҳаёт бизга ташлаётган энг хавфли нарсаларидан асосийсилардан бири эътиқодларимизда муросага бориш васвасаси ҳисобланади. Инсон унинг ҳаётида энг муҳим нарса борлиги ҳақида унутгандан сўнг бу муҳим нарсани қандайдир дунёвий неъматлар (мансаб, лавозим) учун (диний манфаат, позицияни) сотиш унинг учун осон бўлади. Бундай киши Аллоҳ олдида энг омадсиз киши бўлади.

Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам умматини одамлар қандайдир дунёвий манфаатлар эвазига динларини бой бериши ҳақида огоҳлантирганлар.
“Кечанинг зимистонига ўхшаш фитналар даври келмасдан туриб хайрли амалларни қилишга шошилингиз. (Ўша пайтда) бир киши эрталаб мўмин бўлиб уйғонади ва кечаси кофир бўлиб ётади. Кечаси мўмин бўлган киши эса эрталаб кофир бўлиб туради. Динини ўз дунё манфаати эвазига сотгайлар…”
Диндан воз кечиш/динни сотиш ҳолатининг ўзи икки хил асосий шаклда бўлиши мумкин.
Биринчидан: агар одамга бунинг учун қандайдир неъматлар ва афзалликлар ваъда қилинадиган бўлса, расман бошқа динга ўтиш;
Иккинчидан: Мансаб ёки дунёвий фойда эвазига қандайдир гуноҳлар ва ножўя ҳатти-ҳаракатлар қилиш (бунда одам ўз динини ўзининг хулқ-атвори билан бадном қилади). Бундай кимса ташқаридан қараганда динсиз бўлиб қолмайди, лекин оғир гуноҳлар содир этганликда айбдор бўлиб қолади (қ. Дарс Муслим, т.1, с. 402).
Юқорида айтиб ўтилганлар, моҳиятан, ислом дунёсидаги жорий ҳолат ташхиси ҳисобланади – бу эпидемия кўплам мусулмонларни – олимларни ҳам, оддий одамларни ҳам қамраб олган. Дунёвий неъматлар устувор бўлиб колган, шу сабабли жиддий диний масалаларда ён бериш қандайдир қўрқинчли нарса саналмайди. Шу сабабли мусулмонлар қандайдир моддий манфаат олиш, мансаб қилиш, имкон қадар кўпроқ пул ишлаб топиш учун оонлик билан гуноҳ қилмоқда. Баъзида улар ҳатто шундай қилаётганини англаб ҳам етмаяпти, лекин аслида бундай ҳатти-шартномалар ўз динини сотиш шаклларидан биридир.
Бундай одамлар реал воқеликда танлов олдида қолади – ёки ўз эътиқодига содиқ қолиш ва динга амал қилиш, лекин, эҳтимол, қандайдир дунёвий неъматлардан маҳрум бўлиш, ёки аксинча, диндан воз кечиб, дунёвий бойликларга эга бўлиш. Мисол учун, бир кишига манфаат келтирадиган, афзалрок лавозим таклиф этишади, лекин маълум бўлишича, бу ишда намозни ўз вақтида адо этиб бўлмайди, ёки аёл кишига бу ишда ҳижобда юришга рухсат этилмайди. Бундай ҳолатда тўғри танлаш қийин, лекин ўзида тўғри ҳаракат қилиш учун куч топа олган киши бу қарори ҳақида асло афсусланмайди.
Аллоҳ мени ва сизни синовлардан ва бундай танлов заруратидан асрасин. Амин.
Аллоҳ Таоло Қуръонда нотўғри танлов қилган кишилар ҳақида қуйидагича зикр қилади:
 «Ана ўшалар, ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар. Улар мисоли ёққан ўти энди атрофини ёритганида Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғу зулматларда қолдирган кишиларга ўхшайдилар. Улар кўрмайдилар» (Бақара сураси, 16-17).

Тарихдан сабоқлар

Бу мавзуда тақводор одамлар тарихида кўплаб илҳомлантирувчи мисоллар бўлиб, улар орасида мен қуйидагиларни танлаб олдим:
Имом Аффан ибн Муслим ас-Саффар (раҳимахуллоҳ) машҳур муҳаддис бўлган, лекин бу дунёда жуда кам нарсага эга (жуда камбағал) бўлган. Унинг аҳволи баъзида шу қадар оғир бўлардики, у ўз ёрдамчиси, имом Амр ал-Фалласдан қирқ кишига бориб етадиган оиласи ва яқинлари учун бироз егулик топиб келишни сўрашга мажбур бўлади!
Кунлардан бир кун ушбу буюк имомдан маҳаллий ҳукмдор амал қиладиган дин ҳақида нотўғри фикрни қўллаб-қувватлаш сўралди, лекин у буни рад этди. Унга давлат ғазнасидан олинган юз кумуш тангага тенг бўлган ҳар ойлик нафақадан маҳрум қилиш билан таҳдид солинди, лекин у ўз сўзида туриб олди. Ниятининг қатъий эканлигини тасдиқлаш учун Қуръондан қуйидаги оятни келтириб ўтади:
 «Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)» (Зариёт сураси, 22).
Уйига қайтиб келгач, яқинлари бу карори учун уни койий бошладилар. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтиб, эшик тақиллади. Унинг олдида турган, кўринишидан оддий ҳунармандга ўхшаган бир киши унга юз кумуш танга солинган халта узатади ва дейди:
     “Эй Абу Усмон! Аллоҳ таоло динини мухофаза қилганинг каби сени ҳам Аллоҳ таоло Ўз хифзида сақласин. Мен сенга бу пулларни ҳам ой бериб тураман” (Шайх Муҳаммад Аввоманинг “Адабул ихтилофидан”)

Одоб-ахлоқ

Ўз динини ҳимоя қиладиган одам динни инъом этган Зотга ҳурмат бажо келтиради.
Ким ўз динидан дунёвий бойликлар учун воз кечадиган, Яратувчига итоат этишдан бош тортадиган бўлса, бундай кимса ўз Яратувчиси томонидан ҳақикатда Унинг ёрдамига муҳтож бўлган пайтда тарк этилиши мумкин.
Тарихда юқорида келтирилган иккала фикрни тасдиқлайдиган мисолларни кўплаб топиш мумкин.
Биз Аллоҳ таолодан бундай синовлардан ҳимоя қилишни, лекин барибир, бундай синов бизнинг бошимизга тушса, айниқса, бу динимиз учун жиддий йўқотишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолларда бу дунёнинг васвасаларига карши туриш учун куч беришини сўраймиз. Амин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase