Ҳозир харидни амалга ошириш учун мижозга 6 та ҳаракат зарур. Бизга бунинг нима алоқаси бор дерсиз? Мусулмонлар қанчалик тан олишни истамасин, лекин кураш аллақачон бошланган, камида метафизик даражада. Мушриклар энди мустақил ривожланиш йўлида турган одамларни ўз «воронка»сига тортиб олиш учун турли усул ва услублардан фойдаланади. Бу йога, цигун, медитация, астрология, рейк, ретрит, шомонларнинг турли амалиётлари, масалан, айаваски ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Номлар ва техникалар турлича бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси битта нарсага олиб боради …
Мен ҳам бундай амалиётлар тажрибасига эга бўлганман. Ҳаммаси тахминан қуйидагича бошланади: одамнинг ҳаётида фавқулодда ҳодиса рўй беради ва у гўёки «уйғонади», ўзи-билан ўзи ёлгиз қола бошлайди, чуқур ва теран саволлар беради, турли видеолар томоша қилади. Мана шунда «воронка» ишлашни бошлайди. У ютубда қайсидир «гуру»ни (устозни) кўриб қолади, йога тўгарагига ёзилади. Аслида ҳаммаси худди беозордай кўринади. Бошланғич даража – бу хатха йога. Сиз фақат танангиз билан ишлайсиз. Фақат ижобий томоларни кўрасиз, соғлиқ яхшиланади, руҳ ўрнига тушади… Лекин бунинг учун жуда катта ҳақ тўланади! Бу энг катта хато. Биринчи босқич танани, энергетик каналларни кейинги босқичга тайёрлайди. Агар биринчи даража бу тана бўлса, кейин «маънавий амалиёт» ва онг билан ишлаш бошланади.
Бу медитация бўладими, ёки цигунми, фарқи йўқ – якуни битта. Нималар рўй беради? Медитация мисолида кўриб чиқамиз. Вазифа нафас олиш ва фикрлашни «ўчириб қўйиш» воситасида танани бўшаштириш, шундан кейин онг билан ишлаш бошланади. Амалиёт маҳалида, агар сиз ҳақиқатан ҳузур-ҳаловат ҳис қиласиз, ақлингиз «ўчириб» қўйилади ва сиз борлиққа шўнғийсиз. Бу «олтин аср» одамлари томон ҳаракатдир. Хўш, хавф нимада? Ҳаммаси жуда оддий, амалиёт маҳали сизда энергетика каналлари очиқ бўлади ва шу тариқа буюк мавжудот онгингизни ўчириб қўйди. Бу шайтон билан тўғридан-тўғри алоқадир. Шу билан бир пайтда, сизда Рухуллоҳ – илоҳий руҳнинг зарраси ўча бошлайди. Цигунда ҳам худди шундай. Бизга телевизор орқали кўрсатиладиган: йога, гиламчалар – бу воронканинг биринчи босқичи. Йоганинг охирида нима бўлади? Ақл тўхтаганидан ва самадхи, мазмунсиз эътиборни бир ерга жам килиш ҳолатига эришилганидан кейин – сиз исталган пайт танангиздан абадий ажрашингиз мумкин. Барча гурулар ҳаётини ўз жонига суиқасд - нирвикалпа самадхи билан тугатади. Нирвикалпа самадхида чексиз ҳузур-ҳаловат мавжуд. Бу руҳий жиҳатдан энг баркамол устозлар эришадиган самадхи энг олий шаклидир. Одатда, кимдир нирвикалпа самадхига кирганда, бу дунёга қайтишни истамай қолади. Агар у ерда 18 ёки 21 сутка қоладиган бўлса, унинг руҳи танасини абадий тарк этиши эҳтимоли юқори. Узоқ ўтмишда нирвакалпа самадхига эришган ва ортга қайтмаган устозлар бўлган… Шуни ҳам тушуниш керакки, бу амалиётларда ҳар бир поза – бу шайтанга сажда қилиш ва онгни ўчириб қўйиш учун каналларни очишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ҳалол очиқ-равшандир ва ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги чўпонга ўхшаб шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, унга тушиб қолади. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлади. Аллоҳнинг Ердаги чегараси У Зот ҳаром қилган нарсалардир" (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).
Исломда хулқ-атвор ва кўринишда мушрикларга ўхшаб кетиш қатъий тақиқланади (сажда қилиш ҳақида гапирмасак ҳам бўлади).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни уч вақтда намоз ўқишдан ва ўликларимизни қабрга қўйишдан наҳий қилар эдилар. Қуёш кўтарилиб чиқаётганда то кўтарилиб бўлгунча. Қоқ тушдаги қиём вақтидан то қуёш моил бўлгунча. Қуёш ботишга моил бўлгандан то ботиб бўлгунча»
Мушриклар айнан шу пайтларда сажда қиладилар (сиғинадилар).
Шайтоннинг малайларида барча шаклларда онгни учириб қўйишнинг жуда кўп ва хилма-хил воситалари бор. Айнан шу ҳолатда улар буюк мавжудот билан алоқада бўладилар. Боз устига, айнан шу ҳолатда одам шайтоннинг «яширин билимлари»дан хабар топиши мумкин. Масалан, агар оддий одам суратга қараб, ҳеч нарсани ҳис қилмайдиган бўлса, онги ўчириб қўйилган одам бу суратдан нима таралишини ҳис қилади, ахир, суратни чизган одам ҳам худди шундай ҳолатда қилган бу ишни. Ҳатто сурат ҳам онгни ўчириб қўйиши мумкин. Худди шу тарзда, онгни мусиқа, муқаддас саналган одам қолдиқлари, узуклар ва қимматбаҳо тошлар ҳам ўчириб қўйиши мумкин. Британия оиласига, улар қаерда ва нима кийиб юришига эътибор беринг. Улар шунча қирол сифатида тож ва қимматбаҳо нарсаларни ўз мавқеини кўрсатиш учунгина кийиб юрмаган, балки ўзини маълум бир тарзда мослаштиршига ҳаракат қилган. Буларнинг ҳаммаси муқаддас геометрия илдизларига бориб тақалади. Бу катта мавзу, лекин шуни билиб қўйингки, воситалар жуда кўп ва душманлар одамларни фаоллик билан ўз қаторларига тортадилар.
РАУФ АЛИЕВ
Абу Муслим таржимаси