close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Инқироз борлиқнинг қуроли сифатида

Инсоният тарихи тўсиқлар оша пойгага ўхшайди, бу ерда бир даврдан иккинчисига ўтишдаги бошланғич нуқталар инқироз ҳодисалари ҳисобланади. Ҳозирги даврнинг инқирози олдиндан белгиланган ғоянинг муқаддас нури порлаётган ана шундай лаҳзалардан бири сифатида қабул қилиниши керак. Инсон эса ушбу воқеаларни кетма-кетлигини тушунишга чақирилади. Ашёлар мантиқи бизни ибтидонинг ибтидосга бошлайди.

Одам ота бошида Иблиснинг қиёфасидаги Борлиқ билан юзма-юз келган ҳолат. Ўзининг рақибини яққол кўрмасдан, одам уни интуитив равишда ҳис қилади. Фақатгина Раббиимизни доимо эслаб туриш бизни ҳаёт давомида ички кескинликдан сақлайди.
Инсон табиати, мисли камоннинг таранг тортилган ипи каби ҳамма нарса унинг учун бегона бўлган муҳитга қарши туради. Қаердадир ичкарида хаёлан Иблис билан тўқнашувда муваффақиятсизлик муқаррарлиги ҳақидаги фикрларга тўқнашиб, инсон Яратувчининг раҳматидан умид узмайди.
Ҳа, шундай. Фақат Раббимизнинг ваъдасига бўлган умид бизда Борлиқни енгиб ўтишга, шу сари интилишни аланга олдиради. У – Борлиқ бизни яланғоч қилишга интилади. Иблис Одам ота ва Момо Ҳавонинг Жаннатдан қувиб чиқарилишини айнан шундай тасаввур қилган. Шармандалик ва хўрлик, худди Одам авлодларининг тарихий хотирасига, хол каби муҳрланди.
Ушбу тузатиб бўлмайдиган нарсага чўмиш инсоннинг яратилиши ва тақиқланган мевани ейишнинг оқибатлари ҳақида кўплаб нотўғри тушунчаларни келтириб чиқарди. Бу инқироз бошланишидаги бошланғич нуқта ҳисобланади, Иблис Одам ота ва Момо Хавонинг авратларини жаннатда очиб бергани каби, инсоннинг асрдан-авлодга ўтишидаги марказий нуқтасига айланган.
Бугунги кунда инсониятнинг маънавий тушкунлигини акс этган ушбу ҳолат янги мўлжалларни излашда намоён бўлади. Борлиққа мослашиш, одам атрофида узоқлашиб кетганлик парадигмасининг шаклланишига олиб келади. Гап шахснинг субъективлигини йўқ қилиш билан боғлиқ. Унинг шахсияти "Мен бу - мен" позициясини аниқлаш элементи сифатида намаён бўлади.
Эгоцентризмнинг марказий ғояси сифатида "Мен", шунингдек айнан ўхшаш эмаслик омили замонавий одамда текисланади ва бир бутун бўлиб яхлитланади. Демак, воқеликни мутлақо идрок этиш чироқ нури атрофидаги парвона ҳаракатларига ўхшайди. Асосий муаммо шундаки, биз таълим, жамият, давлат ва маданият деб атайдиган ҳеч бир нарса ушбу саволларга жавоб бера олмайди.
Имкониятлар тўлиқлигига қарамай, одам ёлғиз бўлиб қолаверади. У ташлаб кетилган ва унутилган. У заиф ва ҳақир. Шунинг учун, ҳамма олинган лавозим ва мансаблардан завқланишини унутишни афзал кўришади. Ёки ундан ҳам ёмони, аламини майхонада олишга уринади.
Бироқ, инсон табиати Ёруғликни хоҳлайди. Фитра - бу одамда йўқ бўлиб кетмайдиган ва ички вақт билан ўчирилмайдиган нарса. Бу унинг соҳибининг ўлимига қадар охирги имконият сифатида хизмат қилади. У аста-секин ўчиб бораётган, аммо у ҳали ҳам Иймон алангасини беришга тайёр чўққа ўхшайди. Сохта қарашлар пардасини енгиб, одамни уйғотишга ва Ҳақ йўлига қайтаришга қодир бўлган олов.
Бу Исломнинг мақсади. Дин ёки қонун сингари, Ислом ўзини литургияга асосланган дин сифатида кўрсатмайди. Ўзини бағишлаш ёки Ягона Раббимизга бўйсуниш ибодатхонада тутатқи тутатиш ва камбағалларга садақа беришгина эмас. Ҳамма нарса янада чуқурроқ ва муқаддасдир. Шунинг учун ҳам кўринмас Раббига ишониш, қўллари билан ўзлари учун кўплаб маъбудлар ясаб олган маккаликлар орасида тушунмовчиликни келтириб чиқарди. Бу ерда Унинг иродасига таслим бўлиш, яъни Унгагина ибодат қилиш ҳақида гап борётган бўлмаса ҳам.
Буларнинг барчаси комил инсон сифатларини тавсифлайди. Унда эгоцентризм ички ҳолати ва ўхшамаслиги Ҳақ билан ботил ўртасидаги тўсиқни енгиб ўтади. " Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди…", дейди Аллоҳ таоло Қуръони каримда ва шундай қилиб, замонавий одам ҳақиқатдан қочиш учун муваффақиятсизликка ёки ботил нарса маневрга эга бўлолмаслигини аниқ кўрсатиб беради. Буларнинг барчаси бугунги инқирозга қарши курашдан бошқа нарса эмас. Қуръони карим Раббимизнинг энг яхши бандалари эътироф этиладиган муқобил парадигманинг тавсифи бўлиб хизмат қилади. Бу ўзига хос муқаддас доира бўлиб, унинг контурлари борлиққа зид, кўҳна бутпарастлик қолдиқлари сифатида бўлган танасини йиртиб ташлайди.
Бу қарши туриш дастури бўлиб, асрлар давомида яратилиш гултожи сифатида инсониятни тизимли равишда сингдирилишига қарши восита сифатида ишлаб чиқилган. Гап бошқа нарсада. Ушбу даврага кирганлар ушбу инқирозларни тугатишадими? Аллоҳ таоло айтади: "Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми?!?" (Қамар, 17)

АХМЕТНУР КАЛДЫБАЕВ
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase