Ўлим бу – то биз ушбу фурсатга етмагунга қадар асло била олмайдиган сир-асрордир. Бироқ Аллоҳ Таоло Муқаддас Китобида ва Ўзининг Элчиси орқали бу сир устидаги пардани бироз очиб қўйган:
Аллоҳ Таоло айтади: «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас» (Оли Имрон, 185).
«Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар» (Зумар, 30).
«Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз» (Анбиё, 35).
«Ҳар бир жон ўлимни топажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз» (Анкабут, 57).
«Ўлимнинг мастлиги (талвасаси) ҳақиқат бўлиб келди. Сен қочиб юрган нарса шулдир» (Қоф, 19).
«Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас» (Луқмон, 34).
«Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизни оладир. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз» (Сажда, 11).
«Қачонки, ажаллари келса уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар» (Наҳл, 61).
«Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?! Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар. Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар» (Воқеа, 83-85).
«Йўқ! жон ҳалқумга келганда! Ва, қутқарувчи ким? деганда. Ва, албатта, у фироқлигин билганда. Ва болдирлар бир-бирига алмашганда. У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир» (Қиёмат, 26-30).
«Эй иймон келтирганлар. Молларингиз ва болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар ютқазувчилардир. Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Зеро, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир» (Мунофиқун, 9-11).
«Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир. Бас, қачонки сурга пуфланганда, у кунда ораларида на насаб қолур ва на бир-бирларини суриштирурлар. Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир. Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар, ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар. Юзларини олов куйдирур. Улар унда бадбашара ҳолда бўлурлар. Сизларга оятларим тиловат қилинган эмасмиди?! Бас, сиз уларни ёлғонга чиқарган эмасмидингиз?! Улар: «Эй Роббимиз, бадбахтлигимиз ўзимиздан устун келиб, залолатга кетган қавм бўлган эканмиз. Эй Роббимиз, бизни бу (дўзах)дан чиқаргин, агар яна (эски ҳолимизга) қайтсак, бас, албатта, золимлардан бўлурмиз», дерлар. У зот: «У(ер)да хор бўлиб қолаверинг ва Менга гапирманг! Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳи: «Эй Роббимиз, Биз иймон келтирдик. Бизни мағфират қилгин. Бизга раҳм қилгин. Сенинг Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан», деган эдилар. Бас, сиз уларни масхара қилдингиз. Ҳаттоки улар (ни масхара қилиш) сизга Менинг зикримни унуттирди. Сиз улардан кулар эдингиз. Албатта, Мен бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар ўзлари ютуққа эришгувчилардир. У зот: «Ер юзида неча йил қолдингиз?» деди. Улар: «Бир кун ёки куннинг баъзисича қолдик. Ҳисобловчилардан сўра», дедилар. У зот: «Агар билсангиз, жуда оз қолдингиз, холос», деди. Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! Бас, ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар у–карамли Аршнинг Робби бор» (Мўминун, 99-116).
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас» (Оли Имрон, 85).
Қуръонда яширинган ўлим сирлари
Eр юзидаги ҳар бир инсонни, ҳар биримизни шу нарса бирлаштириб турадики, одамлар жинси, ҳолати, мавқеи ва бошқа ютуқларидан қатъи назар, бу дунёни тарк этади, ўлади, ҳақиқий ҳаёти бошланадиган абадий оламга боради. Ўлимни хотирлаш ибодат сифатида кўриладиган хайрли ишлардан биридир. Ўлимни ва абадий ҳаётни тез-тез эслайдиган одам ўзининг ҳақиқий мавқеини англайди, Яратувчига янада яқинроқ бўлади ва сажда қилишда астойдил ҳаракат қилади. Одам ўлгандан кейин уни кутаётган сўроқни қанчалик кўп англаса, шунчалик мукаммал ҳаётга интилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси