close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шовқинсиз шовқин

Ҳақиқатни билгач, Ёлғонга эргашишга бизни яна нима мажбур қилади? Одатми, бир лаҳзалик қониқишми ёки атрофдагиларнинг фикрими… Бугунги кунда, замонавий истеъмол ва ахборот асрида, биз, ҳар бир алоҳида шахс ва гуруҳларни ҳар қандай ўзига хос хусусиятларга бирлаштирган ҳолда, ҳар куни бу йўлда тинмай ҳаракат қилиб, ўз олдимизга турли ҳил  вазифа ва мақсадлар қўйганмиз.

Биз кунига 8, 10, 12, 16 соат ишлаймиз ва ишлаб топган "шакар"ни "маржон ва зар иплар"га чексиз истеъмол қилишга сарфлаймиз, барча турдаги уй-рўзғор буюмлари ва ҳашаматли буюмларни сотиб олиш учун кредитлар оламиз; биз ҳақиқатан ҳам бизга яқин бўлган одамлар билан ҳақиқий мулоқотдан виртуал дўстлар билан виртуал ёзишмалар фойдасига воз кечамиз, шу тариқа ўзимизни аста-секин йўқотамиз.
Албатта, бу фикрга эътироз билдириш ёки мингта сабаб ва баҳона топиш мумкин. Биз тез-тез шундай қиламиз ҳам. Чунки илгари ҳеч ўйлаб кўрмаган мукаммал ишларни қилмасликка узр топаверишга одатланиб қоланмиз. Биз "олдин" эмас, "кейин" қиламиз. Шу сабабли бизнинг абадий эртамиз ҳеч қачон келмайди, орзулар туш бўлиб қолаверади. Биз завқланиш лаҳзаси билан яшаймиз. Ҳа, албатта, қўйилган мақсад ва вазифаларга эришиш бор. Аммо! Улар асосий Мақсадга олиб келадими? Биз ўзимиз, ҳатто англай ҳам олмайдиган, ўзимизни қийнаб бўлсада асл мақсадни хис қилиш ўрнига, бунинг акси - бизни тан олиш, кўпроқ ҳурмат қилиш, мартаба ўсиши, бойликни кўпайтириш ва тўплаш истаги сифатидаги ва шу каби мақсадларни кўра биламиз, холос.
Иблис тангасининг бошқа томони ҳам бор, булар биз унинг учун вақт, қон, тер ва кўз ёшлар тўкиб вақтинчалик бўлсада нафс истагига эришиш, жазавага тушиш даражасида завқланиш лаҳзаси... Тез орада йўқолган ва бизни яна ғилдиракда айлантирадиган нарса, йилдан-йилга ва бутун умр шундай давом этади. Бу игнадир. Биз унинг учун боримизни сарфлайдиган игна. Ҳар бир инсон ўзларининг севимли "гиёҳвандлик воситаси"га, ўзининг севимли "галлюциногенлар" бирикмасига эга: деярли зарарсиз сигареталар, спиртли ичимликлар, бекорчи машғулотлар, яхши кайфиятни қўллаб-қувватлаш учун гап сотиш ва ғийбатдан тортиб кейинчалик шаҳватга, очкўзликка, ўғриликка ўтиш ва "мастлик" нинг янада оғир турлари билан тугагунча. Бу руҳни ўлдиришдир. Тасодифий бўлса ҳам, аммо қотиллик.
Игна билан бир қаторда ҳақиқат, гўзаллик ва куч каби кўринадиган бутлар мавжуд бўлиб, улар бизга ахлат ва хас-чўпларини ялтироқ ўровида чиройлик қилиб тақдим этадилар. Улар кимлар? Осмонда эмас, балки экранларда милтиллаган юлдузлар. Уларнинг исмларини аниқ айтишга ҳожат йўқ, лекин ҳамманинг ўз юлдузлари борки, улар ёлғон дунёқараш билан сизни ўрайди  ҳамда улар истаган нарсангизни кўрсатиб, эшиттириб беради. Таъкидлаш керак бўлган охирги ва биринчи нарса, бу дунёдаги барча "ёвузлик карусели" нинг асоси бўлиб хизмат қиладиган КИБРдир. Охирги пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам тушунтирганларидек, такаббурлик – Ҳақиқатни қабул қилмаслик ва халқни менсимасликдир. Айнан шундай. Деярли барча хатти-ҳаракатларимиз нафсимизга асосланган ва худбинликка тўла. Нуҳ алайҳиссалом ўз ўғлини бундан огоҳлантирган эди, чунки у ўзини ўзи кўтар-кўтар қилиш ҳалокатга сабаб бўлишини яхши билар эди. Аммо биз буни билмаймиз ва ўзимизга ташқаридан қараш учун ўзимизнинг тоза ибтидоий онгимизни ёқа олмаймиз. Фақат учқун ва тутун бор. Ҳақиқат учун ўзимиз устимизда ишлашимиз ва ҳаракат қилиш ўрнига нафсдан кеча олмаймиз, рухсиз рухда қолаверамиз.
Ҳар сафар, уйғонар эканмиз, янада чуқурроқ уйқуга кетган бўламиз. Унинг тугашига қадар уйғониш керак. Аммо, бу летаргия уйқусидан ҳамма ҳам уйғона олармикан?

ОКТАЙ АСАДОВ
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase