close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Катта оға»га қарши кичик гуруҳ

"Сектантлар" ёрлиғи одатда жамиятда "арифметик кўпчилик" бўлмаганларга осиб қўйилади. Баъзи сабабларга кўра, "биз кўпроқмиз, шунинг учун биз ҳақмиз" деб ҳисобланади. Ўз ҳақлиги ва ўз нутқининг эксклюзивлигини бундан-да содда (примитив) талқин қилишни ҳеч қачон кўрмаганман. Тафриқачилар, "софлик ва ҳақиқат фидойилари" ҳар доим бўлган.

"Сектантлар" ёрлиғи одатда жамиятда "арифметик кўпчилик" бўлмаганларга осиб қўйилади. Баъзи сабабларга кўра, "биз кўпроқмиз, шунинг учун биз ҳақмиз" деб ҳисобланади. Ўз ҳақлиги ва ўз нутқининг эксклюзивлигини бундан-да содда (примитив) талқин қилишни ҳеч қачон кўрмаганман. Тафриқачилар, "софлик ва ҳақиқат фидойилари" ҳар доим бўлган. Агар сиз Россия тарихига бир назар ташласангиз, унда православ раскольникларни, эски диндаги кишиларни (старообрядецлар), попсизларни, дунёвий ҳокимиятни ва унга хизмат қилган черковни кўрамиз. Радикал дунёқараши ва сиёсий утопизмига эга бўлган русларнинг диний ва мистик секталари (хлистовчилар, скопецлар ва бошқалар) рус ижтимоий фикрининг радикаллашишига пойдевор қўйди ва 17-йил инқилобига йўл очди. Европа тарихи ҳам секталарнинг феодал католик-черковининг золим ҳокимиятига қарши курашига тўла (катарлар, албигойлар, богомиллар). Уларнинг баъзиларига доктринал хусусиятга эга бўлган саволлар бўлсада, аммо руҳнинг ўзи ва унинг сохта диндорлик ва зулмга қарши кураш тамойили муҳимдир. Нарозилик пафоси эса, шубҳасиз динийдир.
Буюк Йохан Волфганг Гётенинг таъкидлашича: "Кўпчиликдан жирканч нарса йўқ".
Айнан мазкур мутафаккирнинг ватани бўлмиш Германияда унинг вафотидан роппа-роса 101 йил ўтгач, 1932 йилда кўпчилик диктатор Гитлерни ҳокимият тепасига олиб келди. Аслида, тизим фюрерни "ҳақиқий ёвузлик пайғамбари" қилиб тайинлади ва "демократик кўпчилик" бу танловни маъқуллади! Қандай қилиб, ахир бу ҳақиқий аблаҳ-ку, лекин бошқа томондан немис халқининг танлови?! Бугунги кунда замонавийлик нуқтаи назаридан "кўпчилик" ҳокимиятнинг асосий манбаи бўлиб қолса, бу ҳақиқатни ҳам инкор этиб бўлмайди.
Кўпчилик - бу паст эҳтиросларни уйғотадиган ва нафсларига ёқадиган нарсани чиройли тарзда  сиёсий ифодалаб берадиган одамларга эргашадиган масса (оммадир).
Қуръони Карим бу ҳақда бизга шундай дейди: «Ёки сен уларнинг кўплари тинглай оладилар ё англай оладилар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар». (Фурқон, 44).
Тарихда ҳақиқат "озчилик" тарафда бўлиб қолган ҳолат кўп рўй берган. Улар тарихни олдинга силжитадилар, адолатнинг ғалабаси учун ўз ҳаётларини хавф остига қўядилар. Ғоялар учун "қалб оловини" сарфлайдилар. Машҳур тарихчи ва методолог Лев Гумилёв "пассионарлик" соҳиблари одамлар умумий сонининг 5-7 фоизини ташкил қилади, деган назариясини асослади. Аммо бу "озчилик" ҳақиқий тарихни қилади, қаҳрамонлик қилади, интеллектуал ютуқларни ва иродаларини амалга оширади.
Бу танланганлар гуруҳи. "Танланганлик" сўзининг семантикаси шуни англатадики, ҳамма ҳам "махсус" муҳр билан белгиланмаган. Улар дунёвий, моддийлика берилган одамларга қарши қўйилади. Дарвинча ибтидоий дунёқараш ва ҳақиқий инсон моҳиятига қарши қўйилади. "Танланганлик" - шу жумладан, соф кўринишдаги теологик дискурсдир. Танланганлар, масалан, монотеизмнинг буюк пайғамбарлари ҳисобланади.
Гап бу ерда ҳақиқий озчилик ҳақида боради. Ҳар доим адолатсизликка, дунё ёлғонига ва зулмга қарши бўлган озчилик! Ёлғон ҳар доим оммавийлика интилади. Ҳақиқат эса, унга мутлоқ бир хил ҳолга келишига имкон бермайди. У қора фондаги оқ нуқта кабидир. Оммавий ёлғонга умуман ўхшамайдиган оқ нуқта мавжуд экан - кураш давом этаверади. Оқ нуқта - бу танланган озчиликнинг проекциядир. Унинг сиёсий тимсоли, воситаси. Кўпчилик эса - бу "катта ёвузлик", оммавий ёлғоннинг моддий тимсолидир.

Кўпчилик -  Тизимнинг (системанинг) кадрлар пойдеворидир

У уни ўзгартиради, ўз мақсадлари учун ичидан ўзгартиради. Керак бўлса - либерализм, зарур бўлса - ананавийлик! Буларнинг барчаси мақсадга ва вазиятга боғлиқ. Тизим вазиятвазиятга мослашиб, ўзгаради. Антик давр хрестоматик сатрапияси ўзининг ички мазмунида ахборот жамиятининг зулмидан унчалик фарқ қилмайди. «Треш» секталари ва диндорлари деб аталадиган нарса бу тизимнинг ўзидаги маргиналликдир, унинг постмодернистик варианти. Бу маргиналлар эртага Тизимнинг қаърида етакчи кучга айланиши мумкин. Масалан, ЛГБТ ҳамжамияти шаклида сўл либерализм. Ёки ҳукмрон элитанинг элитар структураси бўлган «New age» ҳаракати яқин келажакда Тизимнинг етакчи мафкуравий доминантига айланиш билан таҳдид қилмоқда.
Ҳақиқий "танланган озчилик" кўплаб жамоаларда мавжуд. Кимдир қалбида ўз-ўзидан адолатсизликни ҳис қилади ва Буюк ёлғон ва дунёнинг ноҳақлигига қарши исён кўтаради. Яна кимдир, адолат туйғусининг юқори даражасидан ташқари, дунёни тўғри маънода тасвирлайдиган ва уни тўғри ташхис қўядиган уйғун фалсафий ва диний тушунчага эга. Шунинг учун унинг норозилиги онгли характерга эга. Бундай исёнчиларнинг инсоний материалининг сифати тор фикрловчилардан бир неча баравар юқори. Чунки у улуғвор мақсадга хизмат қилади, хавф-хатарларга дуч келади, ҳақиқат ғалабаси учун ижтимоий ва маиший масалаларда ўзини ҳимоя қилади. Душман муҳитга қаршиликнинг экзистенционал танлови бу озчиликнинг тақдиридир, аммо улар Буюк Тарихнинг эсхатологик ғояларини ўз ичига олади.
Элитар озчилик улар ваҳий қилинган диннинг ҳақиқий руҳини сақлайдиган христианликда ҳам, Исломда ҳам мавжуд. Илоҳий нурнинг учқуни бу дунёнинг ҳукмдоридан куч оладиган суперэлита корпорацияси учун тўсиқдир. Бунинг акси - илоҳий импулс бугунги кунда пассионар мўминлар жамоасида концентрациялашган. Улар Руҳ ва ҳақиқат эгалари армиясининг авангардидир.
Ҳақиқий норозилик мазкур тамойилларга асосланади ва у инсоният ҳаётига ҳақиқий маъноларнинг қайтишини истайди.

РУСЛАН АЙСИН
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase