Мунофиқликдан ор қил, шунда Аллоҳ азза ва жалла сени ҳеч чиримайдиган кийим билан кийинтиради. Аллоҳ кийинтиргунича риёкорлик ва сусткашлик либосингни еч. Шаҳват, аҳмоқлик, ўзига бино қўйиш ва нифоқ, либосини ҳам ташла. Халқ ҳузурида сени мансублаб яхши кўришлари, сенга юзланишларидан ва берган нарсаларидан юз ўгир. Дунё либосини ечиб, охират либосини кий. Вужудингдаги куч-қувватни енгиб, Ҳақ ҳузурида куч-қувватсиз, ожиз ҳолингда тур. Агар шундай қилсанг, Аллоҳ томонидан сени лутф ўраб олишини кўрасан. Унинг раҳмати сенда жамланади, неъмати, миннати сени кийинтиради ва раҳматига қўшади. У томон шошил, бошқасидан, узилиб унга боғлан. Унга томон ёлғиз, ажраган ҳолатда юр, ҳатто Унга жамланиб етишасан, зоҳиринг ва бо-тининг кучли бўлади. Кимда-ким тавҳид қўли билан халқни, зуҳд қўли билан дунёни ва рағбат қўли билан Раббидан бошқа нарсаларни йўқ қилса, ислоҳ ва на-жоти мукаммал бўлади ҳамда дунё ва охират яхши-лигидан насиба олади. Ўлимингдан олдин шайтоний ва ҳавойи нафсингни ўлдиришинг керак. Сизларга умумий ўлим келишидан олдин хос ўлимни тутиш лозим бўлади.
Эй инсонлар! Менга ижобат қилинг. Сизларни Аллоҳ азза ва жаллага, Унинг итоатига чақираман, нафсимга эмас. Мунофиқ киши Аллоҳни қўйиб, наф-сига чақиради. Чунки у дунё талаб қилувчидир. Эй жоҳил, бу сўзни эшитишни тарк қилиб, ҳавойи нафсинг билан ўтирасан. Аввало устоз суҳбатига, сўнг нафс ва табиатни Хожангдан бошқа нарсаларни ўлдиришга муҳтож бўласан. Устоз ва уларнинг давраларини ло-зим тут, акс ҳолда улардан ажраласан, ёлғиз бўлиб қоласан. Агар бу сифатлар сенда мукаммал бўлса, Аллоҳнинг изни билан ҳидоятланган, бошқаларни ҳам ҳидоят қилувчи бўласан.
Тилинг тақводир, қалбинг эса фожир. Тилинг Аллоҳнинг ҳамдига мос, қалбинг эса Унга эътироз қилади. Зоҳиринг муслим, ботининг кофир. Зоҳиринг муваҳҳид, ботининг мушрик. Зуҳдинг ва дининг зоҳирингга кўрадир. Агар шундай ҳолатда бўлсанг, шайтон қалбингга жойлашиб олади. Мўмин киши худди уйни қураётган киши каби аввало ботинини, сўнгра зоҳирини обод қилади. Сармоясини ичига сарфлайдиган киши унинг эшиги ҳароблигига эъти-бор бермайди. Шунингдек, ибтидо Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг розилиги, сўнгра Унинг изни билан халққа илтифот қилишдир. Ибтидо охиратни ҳосил қилиш, сўнгра дунёдан ҳам насибасини олишдир.
Шайх Абдулқодир Жийлоний
"Фатҳур Раббоний" китобидан