Шубҳасиз, яхшиликни севиш буюк бир даражадир. Ўзгаларга яхшилик қилиш ва манфаат етказиш эса инсон учун энгулуғ ва олий даража экани аниқ ва равон. Булар бари ғазабни жиловлашда жуда асқотади. Ғазабни жиовлаш дегани, биринчидан, сизга азият берган кишига азият етказишдан тийилиш, иккинчидан, уни кечиришдир. Бу ишингиз азият берган кимсага бағрикенглик қилиш, хатосини кечириш ва унга эҳсондир. Унга эҳсон қилиш деганда унинг ёмонлиги эвазига яхшилик ила жавоб қайтариш тушунилади.
“Улар... ғазабларини ютадиган, одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир. Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар” (Оли Имрон сураси 134-оят).
“Бас, ким кечириб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси 40-оят).
Ҳадиси шарифда: “Аллоҳ таоло мендан узилган кишига силаи раҳм қилишга, менга зулм қилган кишини кечиришимга ва мени маҳрум қилган кишига улашишимга буюрди”, дейилган.
Иккинчиси - қазо ва қадар. Бунинг моҳияти Аллоҳнинг қазо ва қадарисиз ҳеч ким сизга азият беришга қодир эмаслигини англаб, ҳис қилмоғингиздир. Зарар берувчи кишилар сабаблардан бири, холос. Ишларнинг тадбирчиси ва қазо қилувчиси Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Шундай экан, Мавлоингизга бўйсуниб, итоат этинг!
Учинчиси - каффорат кўриниши. Унинг моҳияти бу азиятлар сизнинг гуноҳ ва хатоларингизга каффорат ҳамда даражангизнинг улуғлашувига сабабдир.
Кўпгина мусулмонлар амал қиладиган ҳикматлардан бири бу адоват пилигини узишдир: “...Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур” (Фуссилат сураси 34-оят).
Саҳиҳ ҳадисда: “Мусулмон мусулмонлар унинг пшли ва кўлидан саломат бўлган кишидир. Мўмин одамларнинг қонлари ва моллари ундан омонда бўлган инсондир”, дейилади.
Яъни, адоват ўчоғини йўқотиш ҳамда хусумат оловини сўндириш учун сизга азият берган кишига очиқ чеҳра билан ва мулойим муомалада бўлинг.
“Бандаларимга айтинг, гўзал (сўзлардан) сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузгунчилик қилур” (Исро сураси 53-оят).
Азият берганга азият беришингиз хусусида тавҳид кўринишлари:
Инсон нуқсонли эканини билиш манзараси:
Бунинг моҳияти сизга берилаётган бу азиятлар сиздан содир бўлган гуноҳ ва маъсиятлар сабабли эканини билишдир.
“Сизларга (Уҳуд жангида) бир мусибат етган бўлса - сизлар (уларга Бадр жангида) унинг икки баробарига тенг мусибат етказгансиз. Бу (мусибат) қаёқдан келди?” дейсизми?! “У ўзингиздан”, деб айтинг!” (Оли Имрон сураси 165-оят)
"(Эй инсонлар!) Сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир” (Шўро сураси 30-оят).
Бу ўринда яна бир улуғ кўриниш бор. У сизни золим эмас, балки мазлум қилгани учун Аллоҳ таолога ҳамд ва шукур айтмоғингиздир.
Баъзи салафлар: “Эй Аллоҳ, мени золим эмас, мазлумлардан қилгин”, дер эдилар.
Одамнинг (алайҳиссалом) икки ўғлидан яхшиси бундай деган эди: “Агар мени ўлдириш учун қўлингни мен томонга чўзсанг, мен сени ўлдириш учун сен томонга қўлимни чўзмайман. Ахир, мен оламлар рабби Аллоҳдан қўрқаман”, деди” (Моида сураси 28-оят).
Яна бир ажойиб, ўта латиф бир кўриниш бор, у раҳмат манзарасидир. Раҳмат манзарасининг мазмун-моҳияти сизга азият берган кишига раҳм-шафқат кўрсатишдан иборат. Зеро, золим кимса раҳм-шафқатга лойиқдир. Унинг инсонларга доимо озор берган ва мусулмонга кўрсатгаи азияти сабабли Аллоҳ таолога қарши чиққан шахс раҳм кўрсатилишга лойиқдир. “Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдам бер”, деган иборанинг маъноси шу бўлса, ажаб эмас.
Мистоҳ (розияллоху анҳу) қариндошлари Абу Бакрдан (розияллоҳу анҳу) доим яхшиликлар кўриб юрар эди. Лекин бир куни у зотнинг ўзлари ва қизлари шаънига бўлмағур сўзлар айтиб у зотга озор берди. Шунда Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) Мистоҳга энди яхшилик қилмасликка қасам ичдилар. Аллоҳ таоло: “Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни кечирсинлар!
Аллоҳ сизларни кечиришини истамайсизларми?! Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Нур сураси 20-оят), оятини туширди. Сўнгра Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): “Ҳа, Аллоҳ кечиришини яхши кўраман”, дедилар ва Мистоҳни (розияллоҳу анҳу) кечириб, таъминотига ёрдам қилишда давом этдилар.
Уяйна ибн Ҳисн Умарга (розияллоҳу анҳу): “Эй Умар, бизларга тўкин-сочинлик ҳам қилмадингиз, ўртамизда адолат билан ҳукм ҳам қилмадингиз”, деди. Бу нарса Умарни (розияллоҳу анҳу) хафа қилди. Шунда Ҳарр ибн Қайс (розияллоҳу анҳу): «Эй мўминлар амири, Аллоҳ “Кечиримни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси 199-оят) деган-ку», дедилар. Ҳарр ибн Қайс (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Аллоҳга қасам, Умар бу оятдан четга чиқмади, у Аллоҳнинг китобини яхши билар эди”.
Юсуф (алайҳиссалом) ака-укаларига: “Бу кун сизларга нисбатан айблов йўқ. Аллоҳ сизларни мағфират қилгай. У раҳм қилувчиларнинг раҳмлироғидир” (Юсуф сураси 92-оят), дедилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўзларига озор берган, шаҳарларидан ҳайдаган ва уларга қарши урушган бир қанча Макка кофирларидан иборат жамоатга фатҳ куни: “Кетаверинглар! Сизлар озодсизлар”, дедилар.
Ҳадиси шарифда: “Ҳаммани енгадиган паҳлавон эмас, ғазаби келганида ўзини тута олган киши кучлидир”, дейилган.
“...Бас, ким кечириб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси 40-оят).
Баъзилар Инжилда: “Хато қилган кишини етти маротаба кечиринг”, деган сўзлар борлигини айтади.
Бунинг маъноси - динингиз ва обрўйингиз саломат, қалбингиз хотиржам бўлсин десангиз сизга азият берган кишини етти маротаба кечиринг. Қасос ҳисси асабларингиз, қонингиз, уйқунгиз, роҳатингизни бузиб, обрўйингизга путур етказади. Бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.
Ҳиндулар: “Нафсини жиловлаб, ундан ғолиб кел-ган киши бир шаҳарни ишғол қилган кишидан ши-жоатлидир”, дейишади.
“...Зеро, нафс ёмонликка ундовчидир. Фақат Раббим раҳм қилганлар бундан мустаснодир” (Юсуф сураси 53-оят).
***
Юнус (алайҳиссалом) дуоларида тавҳид ва Аллоҳ таолони барча айбу нуқсонлардан пок деб билишнинг юксак камолоти, ўз гуноҳ ва зулмини эътироф этиш, қийинчилик, ғам-ғуссаларнинг энг яхши давоси, ҳожатларни амалга оширишда Аллоҳга мукаммал боғланиш каби яхшиликлар бор.
Аллоҳ битта ва У ҳар қандай айбу нуқсонлардан мутлоқ холи деб билишда Аллоҳни барча комил сифатлар билан сифатлаш ҳамда ҳар қанақа айб-нуқсон ва ўхшашликни Унга нисбат бермасликни ўз ичига олади.
Зулмни эътироф қилиш банданинг шариат, савоб ва азобга бўлган имонидан далолатдир. Шу билан бирга, бу эътироф унинг синиқлиги, барча ишда Аллоҳга қайтиши, хатоларини кечиришини сўраши, бандалигини ва Раббига муҳтожлигини тан олганини билдиради.
Бандани Раббига боғлайдиган тўрт иш нарса бор: тавҳид, Аллоҳни айбдан пок деб билиш, бандалик ва эътироф.
“...(Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй Муҳаммад)! Уларга мусибат етганида: “Албатта, биз Аллоҳ учунмиз ва, албатта, биз Унинг ҳузурига қайтамиз, дейдилар. Айнан ўшаларга Парвардигорларидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар ҳидоят топувчилардир” (Бақара сураси 155 - 157-оятлар).
Доктор Оиз Қарний
"Ўкинма" китобидан