Уларнинг бут ва илоҳларига қилган дуолари, Аллоҳ таолога қилган дуолари, Охират оловидан нажот сўрашлари зоедир. Лекин дунёда мазлумнинг ҳар қандай ҳолатда (ким бўлишидан қатъи назар) ижобатдир. Сизга далиллар келтирамиз:
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мазлумнинг дуосидан қўрқ, чунки у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Зиёд Мақдисий қуйидаги лафз билан ривоят қилганлар: “Мазлумнинг дуосидан ҳўрқинглар, гарчи у кофир бўлса ҳам. Албатта, унинг ортида тўсиқ йўқ”. Яъни, у ижобат қилинади. Унинг қабул бўлишини ман қиладиган ҳеч нарса йўқ.
Имом Аҳмад “Муснад” асарида ҳасан иснод билан ривоят қилган:
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мазлумнинг дуоси мустажобдир, гарчи у фожир бўлса ҳам. Фожирлиги ўзининг зарарига”, дедилар”.
Вазир Яҳё Бармакий ўзининг ҳибсга ташланишини мазлумнинг унга қарши қилган дуосидан деб билиши
Ушбу ўринда айтиладиган ажойиб воқеалардан бири вазир Яҳё ибн Холид Бармакий ўртасида содир бўлган. У ўта сахийлиги учун саховати ва карами зарбулмасал бўлган инсон эди. Хатиб Бағдодий “Тариху Бағдод” асарида у зот роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолида қуйидагиларни ёзиб қолдирган:
“Аббосий халифа Маҳдий ўғли Ҳорун ар-Рашидни Яҳё ибн Холидга қўшиб, ўз уйида бағрига олди. Яҳё уни тарбия қилди. Онаси уни ўғли Фазл билан бирга эмизди. Натижада, Рашид Яҳёнинг эмикдошлик асосида ўғлига айланди. Ҳорун ар-Рашид халифаликка тайинлангач, Яҳёнинг ҳаққини билди. Уни вазирликка тайинлади. Уни эъзозлар эди. У зикр қилинса: “Отам”, дер эди. Ҳорун ар-Рашид бармаклардан зарар кўргунга қадар фармонлар чиқаришни ҳам унга топширган эди. Кейин Яҳё ибн Холид Бармакийга ғазаб қилди ва 190 ҳижрий санада вафот этгунга қадар ҳибсда қолдирди. Ўғли Жаъфарни ҳам қатл этди.
Ҳибсда эканларида Жаъфар отаси Яҳё ибн Холидга: “Эй отажон, буйруқ-қайтариқлар ва катта мол-мулкдан кейин замон бизни занжирбанд қилди, ҳибс кийими кийилди”, деди. Шунда отаси Яҳё қуйидагича жавоб берди: “Эй, ўғлим, балки бу (ишларга сабаб) мазлумнинг дуосидир?! Кечаси шабада эсиб, бизни ундан ғофил қилди. Лекин Аллоҳ ундан ғофил эмасди”.
Аллома Саъдуддин Тафтазоний “Шарҳ ал-арбаин ан-нававийя” асарида қуйидаги ҳадисларни шарҳлаган:
“Абу Зарр Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят ҳилиб дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Эй бандаларим, Мен зулмни Ўзимга ҳаром ҳилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром этдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилмангиз”.
Ҳорис Муҳосибий
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан
(Абдулфаттоҳ Абу Ғудда шарҳи)