close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

У пайтда ҳадя бўлган, ҳозир эса...

Амр ибн Муҳожир айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазизнинг кўнгли олма тусаб қолиб, «Қанийди ҳозир олдимизда олма бўлса... Унинг ҳиди ҳам ширин, таъми ҳам ажойиб», деди.

Шунда бир қариндоши унга олма келтирди Элчи уни олиб келгач, Умар ибн Абдулазиз «Ҳиди қандай ширин, хушбўй! Буни берган кишига олиб боргинда салом айтиб, «Берган ҳадянгни сен яхши кўрадиган жойга бердик», дегин», деди. Мен: «Эй мўминларнинг амири, ҳадя берган киши амакингизнинг ўғли, ўзингизнинг қариндошингиз-ку? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламниш ҳадяни еб, садақани емаганларини биласиз-ку», дедим Шунда халифа: «Шўринг қурғур, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган нарса ҳадя бўлар эди, бугун бизга берилётган ҳадя эса порадир», деди».

"Солиҳлар гулшани" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase