2/201 Мўмин Аллоҳдан икки дунё яхшилигини ва дўзах оловидан паноҳ беришини сўраши керак.
2/250 Сўзда - дуода гап кўп.
3/36 Норасида фарзанд учун дуони ота-она қилади.
9/98 Кофирларни дуоибад қилиш мумкин.
9/103 Дуо сакинатга сабабдир.
9/113 Дўзахий экани аниқ кимсаларга мўминлар истиғфор айтиши мумкин эмас.
12/33 Ниятни яхши қилиб, Аллохдан яхши нарсаларни сўраш керак.
13/14 Кофирнинг дуоси бефойдадир.
14/15 Дуо мўминнинг куролидир.
14/37 Ота-она фарзандлари ҳақига дуо қилиб туришлари керак.
19/4 Улуғлар дуосини Аллоҳ ижобатсиз қўймайди.
19/8 Инсон баъзан ўзи сўраган нарсаларининг ижобат бўлишидан ҳам таажжубга тушади.
20/25-27 Банда Аллохдан:
1) қалб кенглигини;
2) ишнинг осонлашувини;
3) нутқ равон бўлишини сўраши керак.
20/114 Банда: «Раббим, илмимни янада зиёда қил!» деб дуо қилиши керак.
21/82 Аллоҳнинг ягона илоҳлигини восита қилиш, ўз хатосини эътироф этиш Юнус алайҳиссаломни балиқ қорнидан чиқарди.
25/74 Жуфти ҳалолнинг, зурриётнинг шод-хуррамликка сабабчи бўлишлари улкан бахтдир. Аллохдан шуни сўраш керак.
25/74 Аллохдан оддий тақводорликни эмас, балки пешво тақводор бўлишни сўраш керак.
25/77 Дуо-илтижосиз банда ҳеч қандай қийматга эга бўлмас.
37/100 Солиҳ фарзанд сўраб дуо қилиш мумкин.
40/60 Дуони фақатгина Аллоҳ мустажоб қила олади, холос.
41/49 Кофир инсон ўзи учун мулку давлат, бахт-саодат тилашдан ҳеч зерикмайди.
59/10 Мўминларнинг барчаси битта гуруҳ. Шунинг учун улар бир-бирлари ҳақларига дуода бўлишлари керак.
59/10 Мўмин ўз биродарига нисбатан қалбида ҳасад-кин пайдо бўлиб қолишидан Аллоҳга дуо қилиб паноҳ сўраши лозим.
113/2 Аллоҳга У яратган жамики нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилиш керак.
"Мен ҳам тафаккур қиламан" китобидан
Акмал Мираваз ўғли