293-боб. Киши ўзини шайтонга ва кофирларга ўхшатишдан қайтарилгани ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 14449 марта кўрилди
633/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Чап қўлингиз билан таом еманглар. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1634/2. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз чап қўли билан овқатланмасин. Ҳамда чап қўли билан бирор ичимлик ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан овқатланиб, чап қўли билан ичимлик ичади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1635/3. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудий ва насронийлар (соч, соқолларини) бўяшмайди. Сизлар уларга хилоф қилиб бўяйверинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яъни, оқарган соч ва соқолни сариқ ёки қизилга бўяш жоиз. Аммо қора рангга бўяшдан қайтарилган. Буни кейинги бобда зикр қиламиз, иншааллоҳ.