Япониянинг iSpace компанияси Ойга парвози муваффақиятсиз якунланганини маълум қилди, дея BBC хабар беради.
У Ойга разведка роботини муваффақиятли қўндирган биринчи хусусий компания бўлишга умид қилган эди.
Токиода жойлашган iSpace компанияси Ойга қўнувчи қурилма, тадқиқот учун йўлтанламас автомобиль ва теннис тўпи ўлчамидаги разведка роботи жўнатишни режалаштирмоқда.
Бироқ, Япониянинг Hakuto-R модули билан алоқа Ойга қўнишидан бир неча дақиқа олдин узилган.
«Алоқа узилиб қолди, шунинг учун биз Ой юзасига қўна олмадик деб тахмин қилишга мажбурмиз», - деди iSpace бош директори Такеши Хакамада.
Муҳандислар узилиш сабабларини ўрганмоқда.
Хакамаданинг айтишича, космик кема ўтган декабрь ойида Флорида штатидаги Канаверал бурнидан SpaceX ракетасида учирилган ва ўнта космик миссиядан саккизтасини бажарган.
Унинг натижалари iSpaceнинг ой модулини қўндиришга навбатдаги уринишини тайёрлашга хизмат қилади.
У 2024 йилга мўлжалланган. Бунинг учун махсус кема қурилмоқда.
Агар Hakuto-R модулининг қўниши муваффақиятли бўлса, Япониянинг космик дастури қўшимча кучга эга бўларди.
Бугунги кунга қадар фақат АҚШ, СССР ва Хитойда Ой юзасида юмшоқ қўнадиган космик кемалар мавжуд ва уларнинг дастурлари давлат томонидан молиялаштирилди.
Ҳиндистон ва Исроил хусусий ширкатининг уринишлари ҳам муваффақиятсизликка учради.
Япония компаниясининг Ойга биринчи парвози муваффақиятсиз тугади
Япониянинг iSpace компанияси Ойга парвози муваффақиятсиз якунланганини маълум қилди, дея BBC хабар беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|