Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Life Science нашрининг хабар қилишича, поляк олимлари 1945 йил январида қизил армия аксарари томонидан ўлдирилган еттита катаржин-роҳибалар шахсини аниқлашга эришди.
Эрон Мудофаа вазирлиги раҳбари Исроилнинг "Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериш режаларини янгилаш" ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
Дипломатик миссиянинг очилиш маросимида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу иштирок этди. Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Туркиянинг Самарқанддаги Бош консуллигининг очилиш маросимида қатнашди.
Якшанба, 7 март куни швейцарияликлар юзни ёпиб юриш, хусусан, ниқоб кийиб юришни тақиқлаш ҳақида эълон қилиши мумкин бўлган референдумда овоз берадилар. Норасмий равишда бурка (ниқоб) кийишни тақиқлаш деб аталадиган қонунда мусулмон аёллар ибоси аниқ айтиб ўтилмаган, лекин бу айнан уларга қарши йўналтирилгани ҳаммага тушунарли.
Би-би-си журналистик тергови Шинжонда уйғурларнинг мусулмон ўзлигини йўқ қилиш учун Хитой ҳукумати қўллаган усуллар ҳақида янги фактларни ошкор қилди.
БМТ комиссияси ҳисоботида айтилишича, мамлакатда 10 йиллик низолар давомида ўн минглаб суриялик тинч аҳоли "ўзбошимчалик билан қўлга олинган" ва яна минглаб одамлар қийноқлар ва жинсий жиноятларга дучор бўлган.
Aфғонистон уч аёл ОAВ ходимини ўлимига сабаб бўлган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Aфғонистонда ҳозир бўлган жангари гуруҳнинг айтишича, унинг жангчилари сешанба оқшомида Жалолобод шарқидаги телевизион станциянинг уч аёл ходимини нишонга олган.
Жами мамлакатда COVID-19 га чалиниш борасида 214806 та ҳолат қайд этилди. Ўтган сутка давомида Қозоғистонда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) 717 та ҳолати қайд этилди, хабар қилади zakon.kz.
"Чегарасиз мухбирлар" ташкилоти 2-март куни Саудия қиролининг ўғли ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонга қарши Германия прокуратурасига ариза берганини маълум қилди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон билан видеоконференц алоқа шаклида музокара ўтказганини маълум қилди. Эрдўған Макрон билан мулоқотини “жуда яхши” деб баҳолаган ва Франция етакчиси билан ҳам икки томонлама муносабатларни, ҳам минтақавий ва халқаро муаммолар ҳақида гаплашганини айтган.
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупцияда ва таъсир кўрсатиш имконияти билан савдо қилишда айбланиб, уч йил қамоқ жазсоига ҳукм қилинди. Шу муддатдан бир йилини Саркози қамоқда ўтказиши керак, яна икки йил эса шартли муддат берилган.
Саудия Арабистонидаги аёллар энди қўлига қурол олиб, армияга ёзилилишлари мумкин – бу қиролликдаги аёллар учун очилган энг сўнгги касбдир. Саудиянинг Arab News агентлиги хабарларига кўра, Саудия аёллари аскар, кичик капрал, капрал, сержант ва штаб сержантлари сифатида хизмат қилиши мумкин.
Пайшанба куни Нидерландия парламенти Хитойда мусулмон уйғур озчиликларига нисбатан муносабат геноцид билан тенг эканлиги ҳақида айтилган декларация қабул қилди. Бу Европа мамлакатларида биринчи шундай эътирофдир.