Ҳалок бўлганлар Ольштынскдаги немис ярадорлари даволанган Авлиё Мария касахонасида ҳамшира бўлиб ишлаган.
1944 йилнинг ёзида бошланган қизил армиянинг Польшани гитлерчилар босқинидан озод қилиши Армия Крайова аскарлари, руҳонийлар ва зиёлиларга – "эски тузум"билан боғлиқ барча кишиларга қарши оммавий репрессиялар билан бирга кузатилди. Мустақил Польша харобаларида советлар тарадори бўлган ПХР ташкил қилинди.
Касалхонада ишлаган еттита роҳибанинг ўлдирилгани 1945 йил ҳужжатлаштирилганди. Изланишлар Миллий хотираси институти томонидан имони ва бурчига садоқати учун шаҳид бўлган аёлларни беатификация қилиш жараёнини олиб бораётган католиклар черкови билан бирга олиб борилган.
Харытина (Ядвига Фаль) қолдиқлари Гданьск қабристонида, Генероса (Мария Больц), Кшиштофор (Марта Кломфасс) ва Либерия (Мария Доминик) қолдиқлари – Ольштында, Роланда (Мария Абрахам), Гунильда (Дорота Стеффен) ва Бона (Анна Песка) қолдиқлари – Орнетдан топилган.
Уларнинг қабрлари қайта дафн қилиш учун ишлатилган, тадқиқот давомида кейинчалик дафн етилганларнинг қолдиқларини чиқариб ташлашига тўғри келди. Тадқиқотчилар катаржин роҳибалар либослари парчаси, тасбех, хоч ва муқаддас оила тасвири билан медальонлар топишди.
Миллий хотира институтининг ҳикоя қилишича, совет қўшинлари шифохонага кириб келганида ҳамширалар яраланган немис аскарларини улардан ҳимоя қилишга уринишган. Шунда уларга ҳам ҳужум қилинган. Ўлимидан олдин кўп роҳибалар жинсий зўрланган бўлиши мумкин.
42 ёшли Кшиштофора энг даҳшатли ўлим топди. Баданида 16 та ҳанжар яраси бор эди, кўзлари ўйиб олинганди ва тили узиб олинганди. Институт маълумотларига кўра, Генероса шифохонанинг чордоғида қулфлаб қўйилган, бу ерда у 10 кун давомида зўрланган. У кейин озод этилган, лекин жисмоний ва психологик азоб-уқубатларга чидай олмаган роҳиба 1945 йил 9 май куни вафот этган.
Польшада cовет аскарлари томонидан қийноққа солинган роҳибаларнинг қолдиқлари топилди
Life Science нашрининг хабар қилишича, поляк олимлари 1945 йил январида қизил армия аксарари томонидан ўлдирилган еттита катаржин-роҳибалар шахсини аниқлашга эришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси