Саркози кассация суди ходимига пора бериб, президентлик кампаниясининг ноқонуний молиялаштирилиши бўйича тергов ҳақида маълумот олишга уринганликда айбдор деб топилди. Далил сифатида прокуратура судга собиқ президентнинг телефон орқали суҳбатлари ёзувларини тақдим этди.
Прокуратура Саркозини тўрт йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради – икки йил қамоқ ва икки йил шартли жазо.
Апелляция кўриб чиқилиб, ҳукм кучга киргунга қадар Саркози озодликда қолади.
Николя Саркози 2007 йилдан 2012 йилгача Франция президенти бўлган.
Ҳозир Саркозига нисбатан яна бир жиноят иши тергов қилинмоқда. Собиқ президент Ливия Президенти Муаммар Қаддафийдан ноқонуний равишда маблағ олишда гумон қилинмоқда.
Саркозининг ўзи унинг тақиб қилиниши президент сифатидаги фаолияти билан боғлиқлигини айтган: сиёсатчининг фикрича, жиноят ишлари судьяларнинг ўз ваколатларини чеклашга уринишлари учун ўч олишидир.
Франциянинг собиқ президенти Саркози уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупцияда ва таъсир кўрсатиш имконияти билан савдо қилишда айбланиб, уч йил қамоқ жазсоига ҳукм қилинди. Шу муддатдан бир йилини Саркози қамоқда ўтказиши керак, яна икки йил эса шартли муддат берилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|