close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон Тел-Авив ва Хайфани йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда

Эрон Мудофаа вазирлиги раҳбари Исроилнинг "Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериш режаларини янгилаш" ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

Эрон давлат телеканалининг хабар беришича, Эроннинг атом объектарига зарба берилган тақдирда Теҳрон Исроилга Тел-Авив ва Ҳайфадаги ҳужумлар билан таҳдид қилган.
Эрон Мудофаа вазири Амир Хатеми Теҳронда исроиллик ҳамкасби Бени Ганцнинг "Эрон ядро иншоотларига зарба бериш режаларини янгилаш" ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
Хатеми “роннинг давлат хавфсизлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур ҳарбий имкониятларга ега еканлиги билан таҳдид қилди.
«Минтақадаги ҳеч ким сионистик режимни тан олмайди, шунинг учун мамлакатлар уларнинг атрофида девор қуришга мажбур бўлдилар. Бундан ташқари, ноиложликдан, улар [Исроил] Эронга таҳдид солади. Агар хато қилишса, Тел-Авив ва Хайфани йўқ қиламиз», - деди эронлик вазир.
Хатеми, шунингдек, Ливан, Сурия, Ироқ ва Ямандаги Эрон тарафдори бўлгн "қаршилик кучлари" Эрон давлатининг "юмшоқ кучи" эканлигини қўшимча қилди.
Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш режалари
Исроил Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Авив Коҳавининг айтишича, жорий йилнинг 27 январь куни Эроннинг ядровий дастурини олдини олиш бўйича операцияларнинг янги режаларини тайёрлашга кўрсатма берган.
5 март куни Исроил Мудофаа вазири Исроил Мудофаа кучлари Эроннинг ядровий иншоотларига зарба бериш режаларини янгилаётганини маълум қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase