Бу жиноятлар ҳарбий жиноятларга тенглаштирилади, дейилади БМТ Сурия бўйича Тергов қўмитаси ҳисоботида.
Ҳисоботга кўра, Сурия режими ўзбошимчалик билан одамларни ушлаб қолган ва ҳибсга олган, "уруш жиноятлари ва қамоққа олиш шароитида инсониятга қарши жиноятлар" содир этган.
«Ўн йил давомида тўпланган далиллар миқдори ҳайратда қолдиради, лекин можарода иштирок этувчи томонлар, жуда оз сонли истиснолар билан, ўз кучлари орасида тергов ўтказишни рад қилади», - деди комиссар Карен Конинг Абу Зайд.
«Афтидан, асосий эътибор ҳибсхоналарда содир этилган жиноятларни тергов қилиш ўрнига уларни яширишга қаратилган кўринади», - қўшимча қилди у.
Сурияда ҳибсга олишлар ҳарбий жиноят бўлиши мумкин - БМТ
БМТ комиссияси ҳисоботида айтилишича, мамлакатда 10 йиллик низолар давомида ўн минглаб суриялик тинч аҳоли "ўзбошимчалик билан қўлга олинган" ва яна минглаб одамлар қийноқлар ва жинсий жиноятларга дучор бўлган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси