close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уйғур мусулмон аёллари ассимиляция учун Хитойнинг бошқа қисмларида ишлашга сургун қилиняпти – BBC

Би-би-си журналистик тергови Шинжонда уйғурларнинг мусулмон ўзлигини йўқ қилиш учун Хитой ҳукумати қўллаган усуллар ҳақида янги фактларни ошкор қилди.

Журналистлар қўлига фақат Хитой расмийлари кўриши учун мўлжалланган материал тушиб қолган бўлиб, унда Шинжондан уйғур мусулмонларининг Хитойнинг бошқа ҳудудларида ишлашга мажбур қилингани ҳақида айтилади, дейди IslamNews  Би-Би-Сига таяниб.
Би-би-си маълумотларига кўра, Коммунистик партия расмийлари Шинжон қишлоқларидан бирида Хитой шарқидаги Анхой вилоятида иш ўринларига талабгорлар йиғиш ҳақида эълон қилган. Талабгорлар бўлмаганида партия вакиллари мусулмонларнинг уйларига бориб, уйғур қизларини Анхой вилоятида ишлашга рози бўлиш учун ташвиқот қилган. Видеолавҳада кўзларини ерга қаратган ҳолда унинг кўндиришга ҳаракат қилишини тинглаётган ҳижобли Бузаинап мусулмон қизга психологик босим ўтказаётган пайт кўрсатилган. Ахлоқий босим остида, қиз йиғлай бошлайди, лекин расмийнинг хирахандон таклифларини рад этишда давом этмоқда. Охирида у қишлоқдаги бошқалар рози бўлса, мен ҳам бораман дейди.
Ниҳоят, расмийлар бир неча уйғур қиз ва аёлларини Анхойга кетишга рози бўлишга муваффақ бўлмоқда. Йиғлавериб кўзлари қизариб кетган қизлар, рўмолсиз аҳволда, истар-истамас ўз ҳамқишлоқлари олдида саф тортди, ва уларнинг ота-оналари кўзларида ёш билан узоқ сафар учун нарсалар тўплашни бошлади.
Кўриниб турибдики, уйғурларни мусулмон бўлмаган ҳудудларга сургун қилиш орқали Хитой ҳукумати маҳаллий аҳоли билан ўз ассимиляциясига эришишга ва диний эътиқодлари ва маданий асосларини йўқ қилишга умид қилмоқда. Ҳукумат ёш аёлларни бошқа ҳудудларга олиб кетиш мусулмон минтақасидаги демографик суратни ёмонлаштириб, туғилиш даражасини камайтиришини кутмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase