close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Швейцария ниқобни тақиқлаш бўйча референдум бўлди

Якшанба, 7 март куни швейцарияликлар юзни ёпиб юриш, хусусан, ниқоб кийиб юришни тақиқлаш ҳақида эълон қилиши мумкин бўлган референдумда овоз берадилар. Норасмий равишда бурка (ниқоб) кийишни тақиқлаш деб аталадиган қонунда мусулмон аёллар ибоси аниқ айтиб ўтилмаган, лекин бу айнан уларга қарши йўналтирилгани ҳаммага тушунарли.

Таклиф этилган қонунда кўзда тутилишича, «ҳеч ким оммавий равишда юзини ёпиб юрмаслиги керак» ва «ҳеч кимга жинсига қараб юзини ёпиб юришга мажбурлаш рухсат этилмайди».
Саломатлик билан боғлиқ ёки карнавал каби анъаналар билан боғлиқ ҳолатларда истиснолар кўзда тутилади. иккала истисно қонун қабул қилинган ҳолатда фаол қўлланилади, айниқса, саломатлик билан боғлиқ ҳолат – айниқса, бутун сайёрамиз тиббий ниқоб тақиб юрган бир пайтда.
Маҳаллий ОАВ сўровлари шуни кўрсатадики, сайловчилар қонунни маъқуллаши эҳтимоли юқори ва бу қадам, мусулмон озчилигининг айрим вакиллари фикрига кўра, уларни жамиятдан ажратиб қўяди. Бунда ҳукумат қарши овоз беришни тавсия қилмоқда.
Юзни ниқоб билан беркитиб юришни тақиқлаш ташабуси билан чиққан, ўнг Швейцария халқ партияси (SVP)  сиёсатчилари кирадиган Egerkinger Komitee гуруҳи «Швейцарияда сиёсий исломнинг ҳукуматга даъволарига қаршилик» ташки қилишини маълум қилди.
Гуруҳнинг таъкидлашича, «экин одамлар юзини очиб юради» ва «паранжи ва ниқоб – одатий либос эмас», балки аёлларнинг камситилишини ифодалайди.
2017 йил гуруҳ масалани референдумга қўйиш учун зарур бўлган 100 минг овоз тўплаганди, мана энди шу референдум 7 март куни бўлиб ўтиши лозим.
Расмий статистикага кўра, Швейцарияда 380 мингга яқин мусулмон яшайди, бу аҳолининг 5%ини ташкил қилади, уларнинг аксарияти келиб чиқиши Болқон минтақаси билан боғлиқ.
Юзни беркитиб юрадиган аёллар ҳақида расмий статистика мавжуд эмас, лекин бу рақамлар унчалик катта эмас, деб тахмин қилинади.

Натижаларга кўра, ниқобни тақиқлаш бўйича овоз берганлар ғолиб бўлибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase