Саудиялик аёллар учун янги иш ўринлари аста-секинлик билан очилмоқда. Аёлларнинг ишчи кучи тарибидаги иштирокини ошириш валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бен Салмоннинг араб дунёсидаги энг йирик иқтисодиётни ўзгартириш бўйича режаларининг бир қисми ҳисобланади. Ҳозирда саудиялик аёллар савдо марказларида кассирлар сифатида ишлаши ва илгари фақат эркаклар ишлаган ролларни эгаллаши, масалан, ресторанларда кутиш столлари ва қаҳвахонаарда қаҳва тайёрлашни ўз зиммасига олмоқда.
Аёлларга қуролли кучлар сафида хизмат қилишга рухсат бериш режаси биринчи марта 2019 йилда эълон қилинган эди, шу йили Қироллик аёлларга эркак қариндошининг рухсатисиз мамлакатни тарк этишга рухсат беришини айтганди.
Одатий вазн ва бўй мезонларидан ташқари, қуролли кучлар сафига қўшилаётган аёллар камида ўрта маълумотга эга бўлиши керак. Хорижликларга турмушга чиққан номзодлар қабул қилинмайди, дея хабар бермоқда Arab News.
Саудиялик аёллар энди қуролли кучлар сафида хизмат қилиши мумкин
Саудия Арабистонидаги аёллар энди қўлига қурол олиб, армияга ёзилилишлари мумкин – бу қиролликдаги аёллар учун очилган энг сўнгги касбдир. Саудиянинг Arab News агентлиги хабарларига кўра, Саудия аёллари аскар, кичик капрал, капрал, сержант ва штаб сержантлари сифатида хизмат қилиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси