Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Америка президенти Джо Байден Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз ал Сауд билан суҳбатда Вашингтон ар-Риёд билан муносабатларни янги қоидалар бўйича йўлга қўйишини айтди.
Ислом инқилобининг Олий раҳбари Али Хаменей томонидан чиқарилган диний фармонга кўра, анимацион фильмлардаги аёл персонажлар ҳижобда бўлиши талаб этилади.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси таълим соҳасидаги амалдорларга ислом дини дарсларидан бошқа барча фанлар бўйича дарсликлардан Қуръон оятларини олиб ташлашни буюрди.
24 февраль куни Оқ уйда Миллий иқтисодий кенгаш директори ўринбосари Самира Фадили сўзга чиқди, у Джо Байденнинг Қўшма Штатлар корхоналарида ишлаб чиқариш линиялари таъминоти бўйича режасини тақдим этди. Бунда амалдор анъанавий мусулмонлари либосида эди.
Рут Барнетт ва Дорит Оливер Вольф Буюк Британия Бош вазирига мактуб йўллашди. Холокостда омон қолганлар Британия ҳукуматини Шинжон Уйғур Мухтор вилоятида Хитой маъмуриятининг золимлиги, жумладан, туркий тилда сўзлашувчи мусулмонлар "геноцид"ини тан олиш масаласида аниқ позицияни белгилашга чақирди.
Озарбайжон уруш тугаганидан кейин озод қилинган ҳудудларда тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар миналарда портлаши масаласида жиддий хавотирда.
Нур-Султон шаҳрида қурилаётган масжиднинг металл конструкцияси қулаб тушди ва иккита кўтарма кранни шикастлади. Бу ҳақида 21 февраль куни Казинформ агентлиги Қозоғистон пойтахти фавқулодда вазиятлар бўйича департаментга таяниб хабар қилди.
АҚШ армиясида хизмат қилаёган биринчи мусулмон аёл Солиҳа Джабин Америка ҳарбий ҳаво кучлари капелланлар корпусида хизмат қилиш имконини берадиган диплом олди. Диплом бериш тарихий маросими 5 февраль куни бўлиб ўтди, дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари чоршанба куни берган расмий баёнотида.
Дунё рационаллик тамойилларидан четлашиб, ирқчилик ва муросасизликнинг юксалиши билан ажралиб турувчи янги даврга кириб бормоқда, аммо жаҳон ҳамжамияти бу бузғунчи ғояларнинг ғалабасига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши керак.
Кўнияда кенг кўламли қурилиш ишлари шаҳарни ўзгартириб юбориши кўзда тутилган. Бу ерда Мавлоно майдони, Мавлоно бозори, Миллат боғи, тўрт минорали янги масжид ва бошка кўп нарсалар қурилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Анатолия агентлиги.
Қирғизистон дин ишлари бўйича давлат комиссияси собиқ раҳбари Ақин Тўқталиев давлат раҳбари Садир Жапаровни унга нисбатан туҳмат учун судга беришга тайёрлигини айтди. Эътиборлиси, Тўқталиев аввалроқ жиноий ишлар бўйича судда Жапаровнинг манфаатларини шахсан ҳимоя қилган эди.
Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг биринчи пайшанба куни нишонланади. Истанбул шаҳридаги «Айа-София» масжидида мусулмонлар учун муқаддас саналган Ражаб кечасининг илк ибодатлари бўлиб ўтди. Ражаб кечаси мусулмонлар учун учта асосий ойдан бири - Ражаб ойининг бошида нишонланади.
Франция қуйи палатаси депутатлари «радикал исломчиларга қарши кураш» мақсадида мактаблар ва масжидлар устидан назоратни кучайтирадиган қонун лойиҳасини маъқуллашди.