Янгиликлар (5379)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Муҳожирликда яшаётган уйғур мусулмонлари Бирлашган Араб Амирликларида махсус хизмат ходимлари томонидан ҳибсга олинган ўз ватандошларининг тақдири борасида ташвиш билдирдилар.
Мусулмон Абудуджилили Супининг оиласи Супи муаззинлик қилаётган Шаржа шаҳридаги масжиддан чиқишда қўлга олинганини айтди, деб хабар беради Al Jazeera.
Туркманистон ҳукумати 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб аҳолига бепул электр энергияси, газ, ичимлик суви ва ош тузи тақдим этилишини бекор қилмоқда, дея хабар беради ҳукуматнинг рус тилида нашр этиладиган "Нейтральный Туркменистан" газетаси.
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2018 йилдан 2021 йил оралиғида 1,3 миллиард доллар ажратадиган бўлди. Бу ҳақда Sputnik Узбекистан хабар тарқатди.
Тегишли ҳужжат сешанба куни Тошкентда Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов ва ИТБ президенти Бандар Ҳожар томонидан имзоланди.
Бағдодда "Ироқ-2015 Гўзали" унвони эгаси 22 ёшлик Тара Фарес отиб кетилди. Бу ҳақда Kurdistan24 телеканали Ироқ Ички Ишлар вазирлигидаги ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.
Канада Бош вазири Джастин Трюдо бирмалик сиёсатчи Аунг Сан Су Чжи Мьянмада рохинья мусулмонлари устидан зўравонликка кўра-билиб туриб йўл қўйганлиги учун Канада фахрий фуқаролиги бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.
Германияда кеча бошланган католик епископлар миллий конференциясининг асосий мавзуси Черковда …. Педофилия бўлди.
Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида ҳар йили бутун дунё бўйлаб уч миллионга яқин киши ҳалок бўлмоқда. Бу ҳатто ОИТС, зўравонлик ва авария оқибатида ҳалок бўлганларнинг йиғиндисидан ҳам кўп, - маълум қилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ). Бу ҳақида Лента.ру MedicalXpress га ҳавола берган ҳолда хабар қилади.
БМТ тадқиқотчилари янги ва кенг кўламли ҳисоботда ўз кўзи билан кўрган кишиларнинг бирмаликлар армияси томонидан рохинья халқи ва бошқа кичик элетларга қарши қотиллик, зўрлаб номусига тегиш, қийноққа солиш, ўққа тутишлар ҳақида даҳшатли кўрсатмаларни келтирган.
Миллатчилик дунёқарашларига эга бўлган шахслар ҳукумат тепасига келганидан сўнг Италия мусулмонлари қувғин ва камситувлардан қўрқиб яшашга мажбур бўлмоқда.
Озарбайжон Республикасининг пойтахти бўлган Баку шаҳрида шу кунларда Баку ислом университети ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда islam.az нашри хабар берди.