Гаагадаги Хитой элчихонаси пайшанба куни Шинжонда геноцид бўйича ҳар қандай таклиф "ошкора ёлғон" эканини ва Голландия парламенти "Хитойни атайлаб қоралаб, Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашгани"ни айтди.
Голландия баёнотида айтилишича, Хитой ҳукуматининг «фарзанд кўришнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар» каби ҳаракатлари ва «жазо лагерларининг мавжудлиги» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг геноцид ҳақида конвенция сифатида машҳур бўлган 260-резолюциясига мос келади.
Бош вазир Марк Рюттенинг озодлик ва демократия учун консерватив Халқ партияси резолюцияга қарши овоз берди. Ташқи ишлар вазири Стеф Блокнинг айтишича, ҳукумат геноцид атамасини қўллашни истамади, чунки вазият Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки халқаро Адлия суди томонидан бундай деб эълон қилинмаган.
Таклиф муаллифи, сўл-марказчилар 66 демократ партиясидан депутат Сьерд Сёрдсма Халқаро олимпия қўмитасига 20200 йилги қишки Олимпиада ўйинларини Пекиндан бошқа жойга кўчиришни талаб қилиш алоҳида таклифи билан чиқди.
Нидерландия парламенти уйғурлар геноцидини тан олди
Пайшанба куни Нидерландия парламенти Хитойда мусулмон уйғур озчиликларига нисбатан муносабат геноцид билан тенг эканлиги ҳақида айтилган декларация қабул қилди. Бу Европа мамлакатларида биринчи шундай эътирофдир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси