close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Самарқандда Туркия Бош консуллигининг очилиши бўлиб ўтди

Дипломатик миссиянинг очилиш маросимида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу иштирок этди. Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Туркиянинг Самарқанддаги Бош консуллигининг очилиш маросимида қатнашди.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазири муовини - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ва Туркиянинг Самарқанддаги Бош консули Солиҳ Жанер ҳам иштирок этди.
Самарқанддаги Бош консуллик Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги абадий қардошликнинг янги рамзига айланади, деди Чавушўғли маросимда.
Ташқи ишлар вазири Самарқанддаги Туркия Бош консуллигини очиш қарори ўтган йили Президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинганини эслатди.
 «Туркия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган ва бу мамлакатда дипломатик миссия очган биринчи мамлакат», - таъкидлади турк вазири.
Чавушоғлунинг сўзларига кўра, Туркия Самарқандда Бош консуллик очишга қарор қилган биринчи мамлакатдир, аммо очилиш саналари бўйича Анқара Нур-Султондан ортда қоди, яқинда бу ўзбек шаҳрида Қозоғистон Бош консуллигини очилди.
"Албатта, Ўзбекистондаги ҳар бир дипломатик миссия Туркия учун муҳим, аммо қадимий цивилизациямизнинг бешиги бўлган Самарқанддаги миссиянинг аҳамияти катта", - дея қўшимча қилди ташқи ишлар вазири.
Самарқанд тарихий Ипак йўлининг маркази ва турли халқлар вакиллари учун учрашув жойи эди, деди Чавушоғлу ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шаҳар ўзгаришлар марказига айланганини айтди.
Туркия вазири Ўзбекистонга ташрифи чоғида ушбу мамлакатнинг тарихий, маданий ва диний обидаларини зиёрат қилиш имконига эга бўлганини айтди.
Чавушоғлу 8 март, душанба куни Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Комилов билан учрашишини, музокаралар чоғида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари ва Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик Кенгаши йиғилишига тайёргарлик кўриб чиқилишини қайд этди.
Туркия ташқи ишлар вазири Президент Мирзиёев билан учрашишини ҳам айтган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase