Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
2021 йил Рамазон ойи киришига бир ҳафтадан кам вақт қолди, шуниси қизиқки, 2030 йил мусулмонлар учун муқаддас бўлган ушбу ой икки марта бошланади.
Нашр Европа фатволар ва тадқиқотлар Кенгаши томонидан унинг ташкил этилишидан (1417 ҳ.й. – 1997 м.й.) то ХХ сессиягача (1431 ҳ.й. – 2010 м.й.) чиқарилган резолюция ва фатволарни ўз ичига олади. Рус тилига таржима ва изоҳлар бериш Руслан Тагиров томонидан амалга оширилди.
Бутун дунё бўйлаб 56 мамлакатдан 18-35 ёшдаги 600 миллиондан ортиқ ёшлар билан ишлайдиган Ислом ҳамкорлиги ёшлар форуми (ICYF) бутун сайёрамиздан муваффақиятга эришган муслималар иштирок этадиган «Ёш муслималар саммити» ташкил килади.
Франция Сенати 18 ёшгача бўлган муслималарга ҳижоб кийишни тақиқлаш учун овоз берди. 30 март куни бўлиб ўтган овоз бериш, шунингдек, аёлларни давлат сузиш ҳавзаларида буркини кийишини тақиқлашни мақсад қилган.
Дрон ёрдамида олинган видеотасвирда Греция ҳарбийларининг ноқонуний муҳожирларга нисбатан шафқатсизлик билан муносабатда бўлганлигини кўрсатади.
Ҳижоб кийиб юрадиган тиббиёт ходимларига санитарияни қўллаб-қувватлашга ёрдам бериш мқсадида Британия тиббиёт компанияси шифокорларга COVID-19 пандемиясига қарши курашда ёрдам бериш учун янги сериядаги бош кийимар ишлаб чиқди.
Покистон Бош вазири ҳозирги вазиятда Ҳиндистон билан муносабатларни нормаллаштиришни рад этди. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг тикланиши билан Исломобод ва Деҳли ўртасидаги музликларнинг эриши кӯзда кутилган эди.
ОАВлари шанба куни кечқурун Иорданиянинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.
2021 йил 30 март куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ҳилолини кузатишга тайёргарлик кўриш бўйича онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
АҚШ президенти Джо Байденнинг маъмурияти чоршанба куни берган баёнотга кўра, Исроилнинг Ғарбий соҳил устидан назорати ҳақиқатда «оккупация» ҳисобланади, бу позиция ушбу атаманинг аҳамияти пасайтириб кўрсатиладиган ва Дональд Трамп ҳукумати томонидан фойдаланилган тилдан фойдаланилган ҳисобот эълон қилингач изоҳ берилди.
Туркия сўнгги 24 соат ичида 40806 та янги коронавирус ҳолатларини рўйхатга олди, бу ўтган йили пандемия бошланганидан бери энг юқори рақам.
Миср ҳукумати бир ҳафта давомида «Эвер Гивен» контейнер ташувчи кемаси Сувайш каналини тўсиб қўйганлиги оқибатида кўрилган зарарни қоплаш учун бир миллиард доллардан ортиқ тўловлар кутяпти. Бу ҳақида, Associated Press хабар қилишича, Сувайш канали бошқаруви раҳбари генерал-лейтенант Усама Рабиа маълум қилган.