Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
ЮНИСЕФ: Ўзбекистонда интернатларда яшовчи болалар улуши ўртача дунё кўрсаткичидан икки баробар катта
Ўзбекистонда, яқинда қабул қилинган деинститутионализация сиёсатига қарамай, юзлаб болалар яшйдиган йирик интернат муассасалари ҳали ҳам болаларга муқобил қараш варианти ҳисобланади. Бу ҳақида UNICEF матбуот хизмати хабар бермоқда.
Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин томонидан бошланган Исломга қарши кампаниянинг бир қисми сифатида, 2020 йил ноябридан бери, бу даврда Францияда полиция томонидан текширилган 89 та масжиддан ҳар учинчиси ёпилди, дея хабар бермоқда Yeni Sabah.
Британиялик муслима ўқитувчи Сабина Нессанинг ўлдирилиши жамиятни ларзага солиб, Буюк Британияда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик даражасининг ўсиб бораётгани ҳақида жамоатчиликни ташвишга солди.
«Толибон» қизлар таълим ололмаса, халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг де-факто ҳокимияти сифатида тан олинмайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи муовини Амина Муҳаммад маълум қилди. Амина Муҳаммад Афғонистонда қизлар тарбияси бўйича Бош Ассамблея сессияси доирасида ўтказилган урашувда иштирок этди.
Франция Жазоир, Марокаш ва Тунис аҳолиси учун виза беришни сезиларли даражада қисқартирди, республика ҳудудини тарк қилиш талаби билан бу мамлакатлардан келган муҳожирлар учун кўрсатмалар эса, йил бошидан буён кескин ошди. Ушбу маълумот сешанба куни Europe радиостанциясига мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Габриел Аттал томонидан тасдиқланган.
Суриядаги можаронинг авж олиши ниҳоят Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларга чек қўяди.
Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар муаллифи Ларс Вилкс Швецияда рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида аянчли равишда ҳалок бўлди.
Американинг ўйинчоқлар ишлаб чикарувчи машҳур American Girl бренди мусулмон оилаларнинг қизлари учун қўғирчоқ ишлаб чиқди. Қўғирчоқлар ҳижоб ва камтарона либосни ўз ичига олган бренд остида ишлаб чиқарилади.
Калифорния Беркели университети ўтказган социологик тадқиқот АҚШда аёллар исломофобиянинг асосий қурбони эканини исботлади. Ёшлар эса, ўз йўналишларида негативликдан қўрқиб, исломга мансубликларини тез-тез яшириб туришади, дея хабар беради The Washington Post.
Франция католиклар черковида 1950 йиллардан бошлаб минглаб педофил руҳонийлар фаолият кўрсатган, деди Жан-Марк Сове черковидги жинсий зўравонлик ҳолатларини тергов қилиш бўйича мустақил комиссия раҳбари.
Афғонистон руҳонийлари «Толибон» томонидан мунтазам равишда зўравонлик ва қийноқларга солинмоқда, таъқиблар туфайли кўплаб имомлар яширинишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақида «lenta.ru»га интервьюда муфтий Абдул Қодир айтди (исми хавфсизлик сабабларга кўра ўзгартирилган).
Шимолий Корея гипертовушли қурол пойгасига қўшилган кейинги мамлакатга айланиши мумкин. 29 сентябрь куни КХДР Марказий ахборот агентлиги (KCNA) Мудофаа фанлари Академияси «Хвасон-8» янги гипертовушли ракетанинг синов тариқасида учирилишини ўтказди, деб хабар берди.
Суриянинг Идлиб вилоятидаги сукунат ўрнини кескин равишда қаттиқ бомбаримон эгаллади.