"Мен бу маълумотни тасдиқлайман, бундай қарор қабул қилинди. 2018 йил биз миграция сиёсати самарадорлигини ошириш учун қонун қабул қилдик. <...> лекин унинг ижроси сусткашлик билан амалга ошириляпти, чунки бир қатор давлатлар виза режимини бузувчилар ўз юртига қайтиб кетиши учун консуллик «пропускаси» бермаяпти, - деди Аттал Europe 1 эфирида. - Бу кескин ва мисли кўрилмаган қарор, аммо у биз истамаган ва уларни ушлаб тура олмайдиган фуқароларини қайтариб олишни истамаган бу мамлакатларга кўрсатиб қўйишга керак".
Радиостанция маълумотларига кўра, 2021 йилдан бошлаб Франция ҳукумати 7,7 нафар жазоирликларга мамлакат ҳудудини тарк этиш ҳақида кўрсатма берган, бироқ шу пайтгача бу кўрсатмага атиги 22 киши амал қилган. Қайд этилишича, бу Жазоирнинг консуллик рухсати беришни рад қилиши билан боғлиқ, бусиз экспатриация расман имконисиздир. Шунга ўхшаш вазият Марокаш (3,3 минг кўрсатмадан 80 таси бажарилган) ва Тунис (3,4 минг кўрсатмадан 131 таси бажарилган) билан ҳам қайд этилган.
Франция мусулмон давлатлари учун виза беришни қисқартирди
Франция Жазоир, Марокаш ва Тунис аҳолиси учун виза беришни сезиларли даражада қисқартирди, республика ҳудудини тарк қилиш талаби билан бу мамлакатлардан келган муҳожирлар учун кўрсатмалар эса, йил бошидан буён кескин ошди. Ушбу маълумот сешанба куни Europe радиостанциясига мамлакат ҳукуматининг расмий вакили Габриел Аттал томонидан тасдиқланган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар