close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция оммавий равишда масжидларни ёпиб, мусулмон ташкилотларининг маблағларини мусодара қиляпти

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин томонидан бошланган Исломга қарши кампаниянинг бир қисми сифатида, 2020 йил ноябридан бери, бу даврда Францияда полиция томонидан текширилган 89 та масжиддан ҳар учинчиси ёпилди, дея хабар бермоқда Yeni Sabah.

Дарманен Италиянинг Lа Figaro нашрига хабар қилишича, сепаратизм ҳақида қонун кучга киргандан бери мусулмонларнинг 650 та намозхоналар ёпилди, 24 мингтаси эса, хавфсизлик кучлари томонидан «экстремизм» маъносида текширилди. Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари масжидга келувчиларнинг "радикаллашуви" туфайли яна олтита масжидни ёпиш чоралари кўрилмоқда.    
Амалдорнинг сўзларига кўра, Франция ИИВ муниципалитет ҳокимият органлари рухсати билан Страсбурга қурилаётган Эюп Султан масжиди қурилишига ҳам тўсқинлик қилади.
Мамлакатда масжидлардан ташқари, мусулмон жамоатчилиги, хайрия ва гуманитар ташкилотлар ҳам қонун доирасидан четда қолмоқда. Вазирнинг қайд этишича, ўтган йил давомида "сиёсий Исломни тарғиб қилувчи беш мусулмон уюшмаси ёпилди ва яна тўрттаси октабр ойида ёпилади". Бундан ташқари, ҳозирча қонуний саналган 205 та мусулмон ташкилотларининг банк ҳисоблари ҳибсга олинди ва икки нафар имом депортация қилинди. Бироқ, Дарманен бу етарли эмас, деб ҳисоблайди. "Сепаратизм ҳақидаги қонун бизга кўпроқ имкон беради. Бизни террор қилаётганларни қўрқувда қолдирамиз" дейди у.
Исломга қарши сиёсат доирасида Франция 2023 йилдан бери мамлакатга хорижий диний арбобларни, жумладан, расмий мансаб эгаларини киритишни тақиқлаб қўйди ҳамда Марокаш, Жазоир ва Туниc фуқароларига берилиши мумкин бўлган визалар сонини камайтириб қўйди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase