Бу масала, унинг сўзларига кўра, де-факто ҳукумат билан музокараларда асосий ўринни эгаллади.
У Қизлар ва аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш Афғонистонга халқаро ёрдам кўрсатиш шарти бўлишини тасдиқлади. "Биз бу ерда чекинишимиз мумкин эмас: тан олиш фақат сиз барча учун мажбурий қадриятлар ва ҳуқуқларнинг муайян мажмуини ҳимоя қиладиган «глобал оила»нинг бир қисми бўлган ҳолда амалга ошиши мумкин, - деди БМТ раҳбари ўринбосари. - Таълим, айниқса, қизлар ва аёллар таълими бу ерда марказий ҳисобланади".
Бош котиб ўринбосари халқаро ҳамжамиятни афғон аёллари тажрибасига таяниш ва сўнгги 20 йилда қизлар ва аёллар таълими соҳасида эришилган ютуқларни йўқотишга йўл қўймасликка чақирди.
Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш - Афғонистонга ёрдам берилиш шартидир
«Толибон» қизлар таълим ололмаса, халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг де-факто ҳокимияти сифатида тан олинмайди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи муовини Амина Муҳаммад маълум қилди. Амина Муҳаммад Афғонистонда қизлар тарбияси бўйича Бош Ассамблея сессияси доирасида ўтказилган урашувда иштирок этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси